Хужжатларни шакли бўйича текширувида
хужжатлардаги барча реквизитлар, имзолар, матн ва
рақамларнинг аниклиги текширилади.
Арифметик текширув
хисоб-китобларнинг тўғрилиги, суммаларнинг жамини хисоблашга
айтилади.
Таксировка
бу хужжатларда расмийлаштирилган хўжалик операциясини пулда бахолашга
айтилади.
Хужжатларга кайта ишлов бериш бухгалтерия проводкаси бериш билан якунланадн. Проводка
бевосита хужжатларнинг узида берилади.
Қайта ишлов бериш тулик тугатилганда барча хужжатлар тикилади ва жорий архивга топширилади
ва уларнинг бутлиги таъминланадн.
Бошлангич хужжатлар, бухгалтерия ҳисоботи корхона белгиланган тартибда ва муддатларда
сакланади. Уларни саклаш ва архивга бериш тартиби Узбекистон Республикаси «Бухгалтерия хисоби»
тўғрисидаги қонуни ва архив ишлари бўйича амалдаги қонунчилик билан тартибга солинади.
Бухгалтерия хисоби хўжалик операцияларини узлуксиз кайд килишга асосланган бўлиб, бу
маълумотлар хужжатларда кайд килинади.
Бухгалтерия хисоби регистрлари иккиёклама ёзув усулига мувофик юритиладиган журналлар,
кайдномалар, китоблар ва тасдикланган бланкалардан (шакллардан) иборатдир.
Бухгалтерия хисоби регистрлари техника воситаларидан, ахборот тизимларидан ва ахборот
технологияларидан фойдалаиилган холда электрон хужжат тарзида яратилиши, ишлов берилиши ва
сакланиши мумкин.
Бухгалтерия
хисоби
регистрларида
бошлангич
хисоб
хужжатларидаги
маълумотлар
тизимлаштирилиши ва тупланиши керак.
Бухгалтерия хисоби регистрининг мажбурий реквизитлари қуйидагилардан иборат:
регистрнинг номи;
бухгалтерия хисоби субъектининг номи;
регистрни юритиш бошланган хамда тугалланган сана ва (ёки) регистр тузилган давр;
хўжалик операцияларининг хронологик ва (ёки) тизимли гурухланиши;
хўжалик операцияларининг улчов бирлиги курсатилган холда пулдаги улчов микдори;
регистрни юритиш учун масьул бўлган шахсларнииг лавозимлари, фамилиялари хамда исми ва
отаси исмининг бош харфлари курсатилган холдаги имзолари ёки ушбу шахсларни идентификация килиш
учун зарур бўлган бошқа реквизитлар.
Бухгалтерия хисоби регистрларига тасдикланмаган тузатишлар киритилишига йул куйилмайди.
Бошлангич хужжатлардаги реквизитларни ёзишда оддий каламдан фойдаланиш катъиян ман
этилади. Бошлангич хужжатларнинг буш сатрлари албатта чизиб куйилган булиши керак.
Пул, товар-моддий ва бошқа бойликларни кабул килиш ва бериш учун асос бўлиб хизмат килади
ган хужжатлар, корхона, муассаса ва ташкилотнинг кредит ва хисоб-китоб мажбуриятлари, шунингдек
бухгалтерия ҳисоботлари ва баланслари рахбар томонидан ёки у белгилайдиган шахслар томонидан
имзоланади.
Рахбар имзолаш хукукига эга бўлган шахсларнииг иккита руйхатини тасдиклайди. Биринчи
руйхатга - рахбарлик вазифаларини амалга оширувчи шахслар, иккинчисига - бухгалтерия хисоби ва
молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахслар киради.
Хужжатларда имзолаш хукукига эга бўлган шахсларнииг имзоси бўлмаган хужжатлар хакикий
хисобланмайди.
Хўжалик операцияларини узида акс эттирилган хужжатларни расмийлаштиришидан архивга
топширилишга кадар босиб утиши зарур бўлган боскичлар йигиндисига хужжатларнинг айланиши
дейилади.
Бу хужжатлар қуйидаги аломатлари бўйича гурухлаштирилади:
1.
тайинланишига караб;
2.
тузилиш-тартибига караб;
3.
операцияларнн кайд килиш усулига караб.
Хужжатлар тайинланишига караб қуйидагиларга булинади:
1.
Do'stlaringiz bilan baham: