Т Р А Н З И Т ( В А Қ Т И Н Ч А Л И К ) С Ч Е Т Л А Р Балансдап ташқари счетлар (ЕТ) - корхонага тегишли бўлмаган, бироқ вактинчалик
фойдаланишда бўлган активлар, шартли хуқуқ ва мажбуриятлар тўғрисидаги ахборотларни
умумлаштириш учун тайинланган счетлардир. Балансдан ташқари счетлар бирор бир счет билан
корреспонденцияланмайди.
Хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий-хўжалик фаолияти бухгалтерия хисоби счетлар
режаси ва уни кўллаш бўйича йўрикнома Молия вазирининг 9 сентябр 2002 йил 103-буйруғи билан
Бухгалтерия хисобининг миллий стандарти (БХМС №21) сифатида тасдиқланган ва Адлия вазирлигида
руйхатга олинган 23 октябр 2002 йилда 1181-рақам билан руйхатга олинган.
5.2. Счетларда икки ёклама ёзув ва унинг асосланганлиги.
Ҳар бир хўжалик операцияси маблағнинг тузилишида ёки манбанинг тузилишида ёки бир вақтда
хам маблағда хам манбада бир хил суммага ўзгаришга олиб келади. Бундай узгаришларни кайд килиш
учун бухгалтерия хисобида икки ёклама ёзув усули кўлланилади.
Хар бир хўжалик операциясининг икки марта бир счетнинг дебетига ва бошқа бир счетнинг
кредитига бир хил суммада кайд килинишига икки ёклама ёзув деб айтилади. Бу хўжалик операциялари
натижасида хисобнинг иккита объектига, яъни иккита счетга таъсир кўрсатилади.
1494 йили италиялик математик, файласуф ва олим Лука Пачоли икки ёклама ёзув методини
асослаб берган. Унинг «Счетлар ва ёзувлар тўғрисидаги трактатида» (лат. tractatus - мухокама)
ёзувларни бир вактнинг узида «бермок» ва «эга бўлмоқ» счетларда акс эттириш ва «бермок» ва «эга
булмок» счетларнинг суммаларининг йиғиндиси ўзаро тент келиши керак деб таъкидлаган. Агар улар
тенг келмаса, билинки сизнинг хисоб-китобларингизда хатолик мавжуд.
Икки ёклама ёзув воситасида счетлар ўртасидаги пайдо бўлган узаро алоқа счетлар
корреспонденцияси дейилади. Бу корреспонденция қатнашувчи счетлар корреспонденцияланувчи
счетлар деб аталади.
Счетлар корреспонденциясини акс эттирувчи қисқача ёзув бухгалтерия проводкаси дейилади.
Бухгалтерия проводкалари оддий ва мураккаб бўлади. Агар бухгалтерия проводкасида бир счет
дебетланиб иккинчи бир счет шу суммага кредитланса бундай проводка оддий бухгалтерия проводкаси
деб айтилади.
1-
мисол. Банкдаги хисоб-китоб счетидан кассага 500 000 сум накд пул олиб келинди.
Ушбу хўжалик операцияси натижасида банкдаги хисоб-китоб счетида пул маблағи камайиб, кассада эса
пул маблағи кўпаяди. Бу счетларнинг иккаласи хам актив счетлардир.
Дебет 5010 (A)
Кредит
Дебет 5110
(A)
Кредит
(
+
)
(-) 500 000