3.1.
расм. Корхона бошқарув тизимида бухгалтерия хисобининг фуикциялари
Ахборот функцияси.
Бозор иқтисодиёти шароитида корхона фаолияти хакида уз вактида,
ишончли ахборотга бўлган эхтиёж ва унга булган талаб хам ошиб бормокда.
Бухгалтерия хисоби турли хил иктисодий ахборот истеьмолчилари учун асосий ахборот манбаи
хисобланади ва улар асосида бошқарув, молиявий ва инвестицион қарорлар қабул килинади.
Бухгалтерия хисобида корхона мулки ва уларнинг ташкил топиш манбаларидаги узгаришлар,
уларнинг харакати, хўжалик жараёнлари ва молиявий натижалар алохида ва умумлашган холда акс
эттирилади ва бошланғич хужжатларда акс эттирилади.
Бозор иқтисодиёти шароитида бухгалтерия хисобининг ахбороти ишончли, холисона, уз вактида,
оператив, юкори сифатли ва истеьмолчилар учун самарали булиш талаби кўйилади.
Бухгалтерия хисоби ахборотининг якуний натижаси корхонанинг молиявий холатини
кўрсаткичларини яхшилаш хисобланади.
Назорат функцияси.
Турли мулкчилик шаклидаги корхоналар, корхоналар хукукининг
кенгайиши бухгалтерия хисобининг назорат функцияси кучайтириш талаб килинади. Бухгалтерия
ходимлари турли хилдаги ресурслардан фойдаланишни доимий назорат қилиши лозим. Назорат бу
авваламбор, бизнес режада белгиланган иктисодий кўрсаткичларни бажарилишини аниклаш жараёни
хисобланади.
Белгиланган режадаги кўрсаткичларни хақиқатда эришган кўрсаткичлар билан солиштириш
натижасида керакли тузатишлар бизнес режага киритилади.
Мулкнинг бутлигини таъминлаш.
Бухгалтерия хисобини тўғри йўлга қўйиш мулкнинг
бутлигини таъминлаш, турли хилдаги йуқотишлар ва талон-тарожларнинг олдини олишга олиб келади.
Бунинг учун корхонада барча шарт-шароитларни яратиш лозим: омборхоналар, назорат- ўлчаш
асбоблари, ўлчаш идишлари ва бошқалар.
Ушбу функцияни амалга оширишнннг асосий инструменти бўлиб, уз вақтида ва белгиланган
тартибда инвентаризация ўтказиш, уларнинг натижаларини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш
хисобланади.
Бухгалтерия хисоби ахборотни шакллантиради ва тескари алоқа орқали бошқарув объектнинг
хақиқатдаги ривожлантириш параметрлари тўғрисидаги ахборотларни узатиши
тескари алоқа
функцияси
хисобланади.
Тескари алоқанинг асосий ахборот тизими бухгалтерия хисобига нисбатан қуйидагилар
хисобланади: тартибга келтирилмаган ахборотларни -
киритиш,
маълумотларга -
қайта ишлов бериш,
тартибга келтирилган маълумотларни -
чиқариш.
Бухгалтерия хисоби бошқарув тизими нуқтаи иазарида тескари алоқа ахборот тизимининг бир
қисми, унинг асосий қисмини ташкил қилади. У ташкилот бошқарувнинг барча пағоналарини
бошқарилаетган объектнинг хақиқатдаги холати ҳакида, хамда берилган параметрлардан мухим
оғишлар тўғрисидаги ахборотлар билан таъминлаш учун хизмат қилади.
Аналитик функция.
Бозор муносабатларини ривожлантириш шароитида ушбу хўжалик юритувчи
субъектнинг ривожланиш истиқболини, унда мавжуд бўлган камчиликларни кўрсатиш, хўжалик
фаолиятнинг барча йуналишларини ривожлантириш йулларини белгилаш хисобланади.
Ишончли ва худудий асосланган ахборот корхона молия-хўжалик фаолиятини тахлил қилишда
ишлатилади. Тахлил бу қабул қилинган қарорларни асосланганлигини аниқлаш мақсадида уни ўрганиш
жараёнидир. Корхона хўжалик фаолияти хужжатлар асосидаги ялпи, узлуксиз ва ўзаро боғланган
ифодасидир.
Do'stlaringiz bilan baham: