Маъруза матни Ҳаётга қарши жиноятлар


Tibbiy yo’sindagi majburlov choralari



Download 2,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/42
Sana28.04.2022
Hajmi2,19 Mb.
#586192
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   42
Bog'liq
1-мавзу.маъруза

Tibbiy yo’sindagi majburlov choralari 

 
bu ijtimoiy 
xavfli qilmishni sodir etishda aybli deb topilgan aqli noraso 
shaxslarga nisbatan davlat nomidan sud hukmi bilan 
qo’llanadigan va ularni davolash hamda ularning yangi 
ijtimoiy xavfli harakatlar sodir etishining oldini olish 
maqsadida tayinlanadigan majburlov chorasi.
 


352 
Ақли норасо шахс эса жиноят субекти бўлиши 
мумкин эмас. Шу сабабдан ҳам ақли норасо деб топилган 
шахс ижтимоий хавфли қилмиш содир этганда суд 
томонидан унга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов 
чоралари қўлланилиши мумкин. 
Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари бу 
ижтимоий хавфли қилмишни содир этишда айбли деб 
топилган ақли норасо шахсларга нисбатан давлат 
номидан суд ҳукми билан қўлланадиган ва уларни 
даволаш ҳамда уларнинг янги ижтимоий хавфли 
ҳаракатлар содир этишининг олдини олиш мақсадида 
тайинланадиган мажбурлов чораси ҳисобланади. 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
“Психиатрия 
ёрдами тўғрисида”ги Қонунининг 15-моддасида тиббий 
йўсиндаги мажбурлов чоралари руҳий ҳолати бузилган, 
ижтимоий хавфли қилмишлар содир этган шахсларга 
нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қонун 
ҳужжатларида белгиланган асослар бўйича ва тартибда 
суднинг қарорига биноан қўлланилиши кўрсатилган. 
Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари соғлиқни сақлаш 
органларининг психиатрия муассасаларида, алкоголизм, 
гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка дучор бўлган ёхуд ақли 
расоликни истисно этмайдиган руҳий ҳолати бузилган 
шахсларга нисбатан эса – жазони ижро этиш 


муассасаларида ҳам амалга оширилади. Суднинг тиббий 
йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланиш тўғрисидаги 
қарорига 
биноан 
психиатрия 
статсионарига 
жойлаштирилган шахслар психиатрия статсионарида 
бўладиган бутун даврда меҳнатга лаёқатсиз деб топилади 
ҳамда шифокор психиатр ҳузурида амбулатория 
мажбурий кузатувида ва даволанишида турган шахслар 
сингари, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа 
олиш ёки умумий асосларда пенсия олиш ҳуқуқи билан 
таъминланади
17

Суд шахснинг руҳий касаллиги ҳақида мустақил 
равишда хулосага кела олмайди, шу сабабли жиноят иши 
доирасида суд психиатрик экспертизасини тайинлайди. 
Экспертиза натижаларининг обективлиги хусусида 
шубҳа пайдо бўлса, суд қайта экспертиза тайинлаши ва 
уни 
эксперт-психиатрлар 
томонидан 
ўтказилиши 
тўғрисида топшириқ бериши ҳамда экспертиза олдига 
қўшимча саволлар қўйиши мумкин. 
Юқорида сўз юритилган Қонуннинг 20-моддасида 
психиатрия текширувидан ўтказиш тартиби белгиланган. 
Унга мувофиқ руҳий ҳолати бузилганлиги, психиатрия 
ёрдами зарурлигини аниқлаш, шунингдек бундай ёрдам 
тури ҳақидаги масалани ҳал этиш учун шахс психиатрия 
текширувидан ўтказилади. 
Психиатрия текшируви, шунингдек профилактика 
кўриклари: текширилувчининг илтимосига кўра ёки 



354 
унинг розилиги билан; ўн тўрт ёшгача бўлган вояга 
етмаган шахсга нисбатан унинг ота-онаси ёки бошқа 
қонуний вакилининг илтимосига кўра ёки розилиги 
билан; қонунда белгиланган тартибда муомалага 
лаёқатсиз деб топилган шахсга нисбатан унинг қонуний 
вакилининг илтимосига биноан ёки розилиги билан 
ўтказилади.
Психиатрия текширувини ўтказаётган шифокор 
текширилувчига ва унинг қонуний вакилига ўзини 
психиатр деб таништириши шарт. Бироқ унинг ўзи учун 
ёки атрофидагилар учун бевосита хАфв туғдириши 
мумкин бўлган ҳолатларда шифокор ўзини психиатр деб 
таништирмайди.
Шахс мавжуд маълумотларга кўра ўзида оғир 
руҳий ҳолатнинг бузилиши бор деб тахмин қилиш учун 
асос берувчи ҳаракатларни содир этса, қуйидаги 
ҳолларда шахснинг ёки унинг қонуний вакили 
розилигисиз психиатрия текширувидан ўтказилиши 
мумкин: 


1.
унинг ўзи учун ёки атрофидагилар учун 
бевосита хавф туғдириши; 
2.
унинг ночорлиги, яъни асосий ҳаётий 
эҳтиёжларини 
мустақил 
равишда 
қондиришга 
лаёқатсизлиги; 
3.
агар шахс психиатрия ёрдамисиз қолдирилса, 
руҳий ҳолати оғирлашиши туфайли унинг соғлиғига 
жиддий зарар етказилиши. 
Руҳий носоғлом, ақли норасо шахсларнинг 
ижтимоий 
хавфли 
қилмиши 
жиноят 
сифатида 
баҳоланиши мумкин эмас. Шу сабабдан ҳам тиббий 
йўсиндаги 
мажбурлов 
чоралари 
ва 
мажбурий 
даволашнинг ҳуқуқий табиати мазкур шахслар 
томонидан янги ижтимоий хавфли ҳаракатлар содир 
этилишининг олдини олиш, шунингдек уларни муҳофаза 
қилиш ҳамда даволашда намоён бўлади. 
Шунингдек, суд томонидан нафақат руҳий 
носоғлом, ақли норасо шахслар, балки алкоголизм, 
гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка мубтало бўлган 
шахсларга нисбатан ҳам даволаш ва жазолаш мақсадига 
эришишга кўмаклашувчи шароит яратиш учун тиббий 
йўсиндаги мажбурлов чоралари тайинланади. 
Суд қарорига биноан тиббий йўсиндаги 
мажбурлов чоралари қўлланилган шахсни статсионардан 
чиқариш фақат суд қарори билан амалга оширилади. 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Олий 
Суд 
Пленумининг 
2018-йил
12-декабрдаги “Руҳий касалликка чалинган шахсларга 


356 
нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораарини 
қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги қарорига 
асосан, ақли расо ҳолатда жиноят содир этган, бироқ 
кейинчалик ўз ҳаракатлари аҳамиятини англаш ёки 
уларни бошқара олиш имкониятидан маҳрум қиладиган 
руҳий касалликка чалинган шахс жазодан ёки уни 
ўташдан озод этилади.
5. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш 
асослари, мақсадлари, турлари ва уларни тайинлаш 
масалалари 
Жиноят 
кодексининг 
тиббий 
йўсиндаги 
мажбурлов чоралари руҳий касаллик ҳолатида ижтимоий 
хавфли қилмиш содир этган шахсларга нисбатан уларни 
даволаш ва уларнинг янги ижтимоий хавфли ҳаракатлар 
содир этишининг олдини олиш мақсадида тайинланиши 
мумкин. Бундан ташқари суд жазолаш билан бир қаторда 
алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандлик касаллигига 
йўлиққан шахсларга нисбатан даволаш ҳамда жазолаш 
мақсадига эришишга кўмаклашувчи шароит яратиш учун 
тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини тайинлаши 
мумкин.
Шу ўринда қайд этиш лозимки, Ўзбекистон 
Республикасининг “Ҳуқуқбузарликларни профилактика 
қилиш 
тўғрисида”ги 
Қонунининг
40-моддасида шахсни мажбурий даволанишга юбориш 


тартиби ўрнатилган. Унга кўра, сурункали алкоголизм, 
гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка чалинган шахс 
томонидан жамоат тартиби, бошқа шахсларнинг 
ҳуқуқлари бузилган ёхуд у аҳолининг хавфсизлиги , 
соғлиғи ва жамиятнинг ахлоқига таҳдид солган тақдирда 
ички ишлар органлари Ўзбекистон Республикасининг 
“Сурункали 
алкоголизм, 
гиёҳвандлик 
ёки 
заҳарвандликка мубтало бўлган беморларни мажбурий 
даволаш тўғрисида”ги Қонунига ва бошқа қонун 
ҳужжатларига мувофиқ уни мажбурий даволанишга 
юбориш бўйича чора-тадбирларни кўриши лозим. 
-
ижтимоий хавфли қилмишнинг ақли норасолик 
ҳолатида содир этилганлиги; 
-
ҳукм чиқарилгунга қадар руҳий касалликка 
чалинганлиги оқибатида ўз ҳаракатларининг аҳамиятини 
англамаслик ва ўз ҳаракатларини бошқара олмаслик 
ҳолати; 
-
жазони ўташ вақтида руҳий касалликка 
чалинганлиги оқибатида ўз ҳаракатларининг аҳамиятини 
англамаслик ва ўз ҳаракатларини бошқара олмаслик 
ҳолати; 
-
шахснинг руҳий ҳолати ва у содир этган 
қилмишнинг хусусиятига кўра жамият учун хавфли деб 
топилиши. 
Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари жиноят-
ҳуқуқий таъсир чораси сифатида ижтимоий хавфли 
қилмиш содир этган ва руҳий касалликка чалинган 
шахсларга 
нисбатан 
давлат 
мажбурлов 
чораси 
ҳисобланиб, мазкур мажбурлов чораларини қўллашнинг 
асоси шахс у томонидан содир этилган қилмишнинг 


358 
хусусияти ва ўзининг касаллик ҳолатига кўра жамият 
учун хавфли эканлигида намоён бўлади. 
Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 
2014-йил 
23-майдаги
7-сонли “Суд ҳукми тўғрисида”ги қарори 11-бандининг 
тўртинчи хатбошисида тиббий йўсиндаги мажбурлов 
чораларини қўллашнинг асоси келтирилган. Унга кўра 
тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари экспертнинг 
тегишли хулосаси мавжуд бўлгандагина қўлланилиши 
мумкин. 
Юқоридагилардан хулоса қилиб айтганда тиббий 
йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш жиноят содир 
этиш пайтида ақли норасо ижтимоий хавфли қилмишни 
содир этиш вақтида ақли норасо ҳолатда бўлган, яъни 
сурункали руҳий касаллиги, руҳий ҳолати вақтинча 
бузилганлиги, ақли заифлиги ёки бошқа тарздаги руҳий 
касаллиги сабабли ўз ҳаракатларининг аҳамиятини 
англай олмаган ёки ҳаракатларини бошқара олмаган 
шахсларга нисбатан тайинланади.

Download 2,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish