Сентябрь 2020 10-қисм
Тошкент
- Лойиҳада қатнашиш;
- Жавобгарликни олиш;
- Гуруҳга ёки жамоага кириш ҳамда ўз ҳиссасини қўшиш;
- Ҳамкор эканлигини исботлаш;
- Ўз ишини ташкил қила билиш;
- Ҳисоблаш ва моделлаштириш асбобларидан фойдалана билиш.
Кўникиш;
- Янги ахборот ва коммуникация технологияларидан фойда-лана олиш;
- Тез ўзгаришлар олдида мослашувчанлигини исботлаш;
- Янги ечимларни топа билиш [4;13-15].
Республикамиз таълим тизимига ушбу тушунча 90-йиллардан бошлаб кириб кела бош-
лади. Мутахассислар томонидан турлича, жумладан, лаёқат (Ж. Жалолов), омилкорлик (Т.
Сатторов), маҳорат (педагогикада), малака (психологияда) каби тушунчалар билан номла-
ниб келинмоқда [2; 6, 3;18].
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими
вазирлиги ва Ўрта махсус, касб-ҳунартаълими марказининг2013 йил4 июндаги
“Умумтаълим фанлари бўйича узлуксиз таълимнинг Давлат таълим стандартлари ва
ўқув дастурларини ишлаб чиқиш тўғрисида”ги қўшма қарорига ижодий гуруҳлар
томонидан ривожланган давлатларнинг таълим стандартларини ўрганиш натижаларидан
ҳамда мамлакатимизда хорижий тиллардан узлуксиз таълим тизимининг Давлат
таълим стандартлари ва ўқув дастурларини ишлаб чиқиш тажрибасидан келиб чиқиб,
компетенциявий ёндашувга асосланган умумтаълим фанлари бўйича узлуксиз таълимнинг
Давлат таълим стандартлари(ДТС) ва ўқув дастурлари лойиҳаларини тайёрлади. Мазкур
ДТС ва ўқув дастурлари лойиҳаларини 2013–2014 ўқув йилида тажриба-синовдан ўтказиш
белгиланди. Бунда амалдаги ДТС ва ўқув дастури асосида ўқувчиларнинг билим, кўникма
ва малакаларини аниқлаш билан биргаликда компетентлигини белгилайдиган материаллар
ҳам киритилди [4;21]. Шунга асосан қуйидаги таянч компетенциялар асос қилиб олинди:
1. Коммуникатив компетенция;
2. Ахборот билан ишлаш компетенцияси;
3. Шахс сифатида ўз-ўзини ривожлантириш компетенцияси;
4. Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси;
5. Умуммаданий компетенция;
6. Математик саводхонлик, фан ва техника ютуқларидан фойдаланиш компетенцияси;
Таянч компетенциялар билан бир каторда хусусий компетенциялар хам мавжуд бўлиб,
улар маълум бир фан тармоғига тегишли булган компетенциялардир. Таянч ва хусусий
компетенциялар бир бири билан узвий боғлиқ ва бир бирини тўлдириб шакллантирил-
гандагина юқори самарага эришилади. Жумладан, инглиз тили ўқитишдаги энг асосий
компетенция бу коммуникатив компетенция бўлиб, унинг таркибига лингвистик, прагма-
тик, социолингвистик ва стратегик компетенциялар киради [10;27]. Бу компетенциялар
Ўзбекистоннинг биринчи президенти И.А.Каримовнинг 2012 йилдаги пк1875- қарори
асосида ташкил топган CeFr
(
Common european Framework of reference for languages –
umumiy Yevropa Til ko‘nikmasi qolipi)
андозасига таянган ҳолда юзага келган [1]. Шу
йилдан эътиборан чет тили ўқитиш тизимига Коммуникатив тил ўқитиш методи (ClT-
Communicative language Teaching) кириб келди.
Эндиликда компетенциявий ёндашувни нафақат чет тили ўқитиш тизимида, балки бар-
ча фан сохасида кўришимиз мумкин. Бундан кўзланган асосий мақсад ўқувчи ёшларни
билим даргоҳларида эгаллаган билимларини реал ҳаётга тадбиқ эта олиш кўникмаларини
ошириш ва бу орқали уларни келажакда ўз ишининг мукаммал мутахассиси этиб етиш-
тиришдан иборат.
159
Do'stlaringiz bilan baham: |