Key words: competence, communicative language teaching, approach, linguistic, pragmatic,
sociolinguistic, strategic.
КИРИШ “Компетенция” тушунчаси бизнинг таълим тизимимизга 90-йилларда кириб кела бошлаб,
расман Давлат Таълим Стандартига 2012 йили киритилган бўлсада, бу тушунча ҳақидаги
фикрлар анча аввал пайдо бўлган. Ушбу мақолада биз компетенциявий ёндашувнинг ке-
либ чиқиш тарихини бир қанча олимларнинг илмий ишларига таянган холда босқичларга
бўлиб ифодалашга харакат қилдик. “Компетенция” сўзи илк бор 1955 йилда Н.А.Хомский
томонидан қўлланган бўлиб, тилни ишлатиш жараёнида “фаолиятга йўналтирилган билим,
кўникма ва малакалар мажмуи сифатида” талқин этилган, “компетенциявий ёндашув” эса
таълимда натижавийликни кўрсатувчи омил сифатида қайд этилган [9; 34]. “Компетенци-
яга асосланган ёндашув(competence based approach)” тушунчаси асосида “компетенцияга
асосланган тил ўқитиш (competence based language teaching)” тушунчаси, кейинчалик эса
“компетенцияга асосланган таълим(competence based education”)тушунчаси юзага келади.
қуйида биз компетенциявий ёндашувнинг ривожланиш босқичларини кўриб чиқамиз.
АСОСИЙ ҚИСМ Компетенцияга асосланган таълим(Competency Based education (CBe)) илк бор Америка
қўшма Штатларида янги таълимий йўналиш сифатида шаклланган. Бу ғоя 1965 йили
Н.Хомский томонидан генератив грамматика китобида илк бор “ компетенция ва тил билиш,
тадбиқ қилиш ва тилдан актуал фойдаланиш орасидаги фундаментал фарқ” каби қарашлар
билан илгари сурилган[9; 342 ]. Бу компетенция тушунчаси тарихидаги биринчи босқич
бўлиб 1960-1970йилларни ўз ичига олади.Кейинчалик бу тушунча Н.Гишанова, И. Зимняя,
В. Баиденко, Р.Вайт, Ж.Равен каби бир қатор тадқиқотчилар томонидан янада кенгроқ
доирада ўрганилди.
1970-1990 йиллар боши компетенциявий ёндашувнинг иккинчи босқичига тўғри келади,
бу босқичда Ж.Равен, С.Макешнен, Р.Борнс каби олимлар коппетенциявий ёндашувни
психологик нуқтаи назардан талқин қилишади. Ҳар бир шахс алоҳида индивидуал ва ўзига
хос ўрганиш услубларига эга деган тушунча бунга туртки бўлди[8;169,11;251]. Шунингдек
шу йиллар мобайнида “компетенция” ва “конпетентлилик”тушунчалари ўрганилган
[5;56,6;34].
1975 йили Д.Хаймс “коммуникатив компетенция”тушунчасини киритди ва ўша йиллардан
компетенциявий ёндашув нафақат лингвистик таълимда балки педагогик таълимда ҳам
қўлланила бошлади. Ундан ташқари, компетенция назариясининг тадқиқотчиларидан бири
бўлган Ж.Равен ўзининг “Замонавий жамиятда компетенция”(Competence in modern society)