ни унутмаслик керак.
Кам ейишни бошлаганлар бу ҳадислардаги ҳақиқатларни қисқа
пайт ичида тушуниб олишади.
Тарихнинг ҳеч бир даврида бизнинг
замонимиздаги каби зарар-
ли,тўкин ва турли таомлар бирданига истеъмол қилинмаган.
Бугунги инсон жигари - ахлат челагига,
вужуди эса - касаллик
қопига айланган.
Бу ҳолатдан дори ёки амалиёт билан қутулишни режалаш фожеа
миқёсини қамрай олмасликдан келиб чиқади.
Кўп ейиш ва нотўғри озиқланиш одатини ташламасдан, ошқозон
ва ичаклар даволанмасдан, ҳазм тузатилмасдан,
жигар тозаланма-
сдан, рўза тутмасдан ҳеч бир таом, табиий бўлса ҳам, ҳеч бир дори
ёки ўсимлик баданнинг яхшиланишини таъминлай олмайди.
Соғайишни Аллоҳ Таъоло томонидан ҳар бир жонзотнинг бадани-
га жойлаштирилган соғайтириш ускунаси амалга оширади. Қолган
воситалар фақатгина соғайиш пайтида ёрдам қилишади.
Аллоҳ Таъоло Одам (а.с.)ни яратиб, унга озуқалар яратди. Турли
овқатлар учун турли ҳазм аъзоларини тайёрлади. Бу аъзоларни
ўзгартириш ёки уларга бирон нарсани қўшимча қилишнинг имкони
йўқ. Демак, уларга суянишдан бошқа чорамиз йўқ.
Статистик маълумотларга кўра, ўлимларнинг
биринчи сабаби
ўлкага қараб ўзгаради. Масалан,Туркияда ўлимларнинг биринчи
сабаби - автофалокатлар, ривожланган
мамлакатларда - саратон,
ривожланмаган давлатларда - очликдир.
Мия ва юрак қон томирларидаги бузилишлар билан боғлиқ ўлим-
лар эса дунёда иккинчи ўринда туради.
Бизнингча, кейинги йилларда пайдо бўлган, туғма бўлмаган
касалликлар - қонунга мувофиқ - бир хил тарзда ривожланмоқда:
• Нотўғри яшаш тарзи, янглиш озиқланиш ва заҳарли
моддаларни
(қўшимча озиқ-овқатлар, тиббий дорилар, баданни парваришлаш
моддалари ва кир ювиш воситаларини) ишлатиш натижасида
ҳазмнинг бузилиши ва қолдиқ моддаларнинг томир ва тўқимaлар-
да бирикиши;
• Бунинг оқибатида жигар тўқималарининг
токсик моддалардан
таъсирланиши сабабли юзага келган сурункали токсик гепатит;
• Бунинг натижасида томирларнинг тиқилиб қолиши ва қон айлани-
шида юзага келган бузилишлар;
• Бунинг натижасида аъзо тўқималарининг бузилиши ва гормонал
51
тизимда юзага келган мувозанатсизлик;
• Бунинг натижасида аъзо функцияларининг бузилиши ва иммунитет
тизимида ҳосил бўлган мувозанатсизлик оқибатида юзага келган
касалликлар.
Бу вазиятда, кўриб турганингиздек,томир касалликлари – биринчи
ўринда, ҳалокатлар - иккинчи ўринда турибди. Саратоннинг сабаби
ҳам барча касалликларнинг сабабига ўхшагани учун у ҳам биринчи
ўринга киради.
Ривожланмаган давлатлардаги “очликдан ўлим” эса шубҳалидир.
У давлатларда халқ очликдан эмас, “инсонпарварлик ёрдами” сифа-
тида жўнатилган, гени ўзгартирилган маҳсулотлар ва муддати ўтиб
кетган тайёр
махсулотларни еганлари сабабли, эмлаш ва тиббий
дориларга кўникмаган холда,уларни истеъмол қилганларидан касал-
ланиб, ўлмоқда. Аслида,бу ўлимларни “фалокат ўлимлари” синфи-
га киритиш керак. (
Do'stlaringiz bilan baham: