Муайян (локал) бўлгаларнинг даволаниши
Озиқланишни ва ҳазмни тузатгандан кейин, муайян (локал) бўлга-
ларнинг даволаниши бошланади.
Бадандаги муайян бўлгалардаги қуруқ эгзема иссиқ
сув билан
ювилгандан ёки сув буғига
тутилгандан кейин, яхшилаб артилади.
Кейин қуруқ ёки намли эгземанинг атрофига банка ёки зулик қўйила-
ди ёки хожамот қилади.
Бу жараёндан кейин эгземани қашиш ва қонатиш керак.
Кейин қуйидаги дорилардан 1-2 донаси қўлланилади:
9
Ярим литр сирка қайнатилади, бироз совуганидан кейин 1ош
қошиқ тош тузи сирка ичида эритилади. Тоза мато, иссиқ тузли
сиркага ботирилиб, эгземали жойларга қўйилади. Мато совума-
сдан, янгидан иссиқ тузли сиркага ботирилиб, эгземага қўйилади
ва шу шаклда касал чидайдиган даражада такрорланади.
Ёки:
9
Етарли миқдорда дафна меваси, пўсти ва барги (ёки фақат барги)
бир идишга солинади. Устидан
икки бармок баландлигида сув
қуйилади ва паст оловда 15 дақиқа қайнатилади.
Тоза мато,
иссиқ дафна сувига ботирилиб, эгземали жойларга қўйилади.
Мато совумасдан, янгидан иссиқ дафна сувига ботирилиб, эгзема-
га қўйилади ва шу шаклда касал чидайдиган даражада такрорланади.
Дафна барги ўрнига тирноқгул гули ва барги ёки чопонтелпак
айни шаклда қўлланилади. Фақат тирноқгул ва чопонтелпак қайна-
тиб эмас, дамланиб ишлатилади.
Бу жараёндан мақсад тузли сирка ёки
дафна суви билан енгил
ёндиришдир. Ёнгандан сўнг эгземали бўлгалар пўст оча бошлайди,
пўст остида янги, тоза, соғлом тери чиқади.
Ёки:
9
Кўрғошин парчаси, сирка ичида 2-3 кун тургандан кейин чиқари-
лади ва қуритилиб ташқи қатлами олиниб,
кичик парчаларга
бўлинади.
Бир миқдор кумуш ва аччиқ бодом, олинади ва улар бирга печда -
бодом кул бўлгунича - ёқилади.
Бу шаклда тайёрланган дорилардан 3 гр қўрғошин + 3 гр ёқилган
кумуш + 3 гр аччиқ бодом кули + 3 гр қуруқ чистотел ўти барги кели-
да яхшилаб туйилади. Эланиб, 1-3 томчи гул ёғи ва етарли миқдорда
388
ўткир сирка билан қaймоқ ҳолига келтирилади. Аввалдaн сирка сури-
либ, қашиб, қонатилган эгземали жойларга сурилади ва туради.
Ёки:
9
Денгизнинг кирланмаган, тоза соҳилидан ва ёки тез оққан дарё
каноридан олиб қуритилган 5 гр оқ лой; 5 гр олтингугурт билан
туйилади ва 5 гр. ошқовоқ кули қўшилиб аралаштирилади.
Кейин етарли миқдорда ўткир сирка билан аралаштирилади ва
эгземали жойларга сурилади. 1 қошиқ аччиқ қовун суви билан
аралаштирилса, янада яхши бўлади.
Ёки:
9
6 дона тухум 12 дақиқа қайнаганидан кейин тухум сариқлари
ажратилиб, оловга тутилади. Тухум сариғидан оққан модда
тўпланади ва эгземали жойларга сурилади.
9
Пиёз суви + олма сиркаси, ёки пиёз суви + жамбул суви, ёки янги
газанда майдаси (ёки суви) + сирка тенг миқдорларда аралашти-
рилади ва эгземали жойларга сурилади.
Ишлатилган сирка қанчалик ўткир бўлса, шунчалик яхши, эгзема
учун ўткир сиркадан яхши даво йўқ.
Do'stlaringiz bilan baham: