сикилган мева ва сабзавот шарбати етарли бўлади. Мева ва сабза-
вот шарбатига бироз сув қўшимча этишни унутмаслик лозим.
Мева шарбатини танлаганда
“Дорилар”
бўлимига қаранг. Фақат
турли мева шарбати танлаганингиз каби, ҳар сафар бошқа-бошқа
мева шарбатлари ҳам ичишингиз мумкин.
Мисол учун, 7 кун
мобайнида фақат олма суви ва олма шарбати + сабзи шарбати ва
қизил лавлаги шарбати+сабзи шарбати аралашмаси ҳам ичишин-
гиз мумкин. Мисол учун, эрталаб лимон,
грейфрут ва апельсин
шарбати, пешинда - анор, пешиндан кейин - олма + савбзи шарба-
ти аралашмасси, кечқурун эса - сабзи + қизил лавлаги суви ичили-
ши мумкин.
Соғлом одам учун мева сувидан кўра меванинг ўзи жуда фой-
далидир.
Бир кунлик очлик
Суннат рўзалари ҳар душанба ва пайшанба куни тутилади. Бу,
шубҳасиз, рўза учун энг xайрли кунлардир. Шу билан бирга, ҳафта-
нинг исталган кунида ҳам рўза тутиш мумкин. Мисол учун, душанба
куни тутилувчи бир кунлик, яъни
36 соатлик очлик
рўзаси қуйида-
ги шаклда амалга оширилади:
Якшанба кечқурун соат 19:00’дан эътиборан
ҳеч
бир нарса
еманг. Уйқудан олдин сано ёки магнезиум сулфат каби бир ичак
бўшатувчи дори ичилади. Душанба эрталаб ҳеч нарса емасдан катта
хожат келиши учун 1 стакан сув ичилади ва рўза бошланади.
Ич қотиш муаммосига дучор бўлганлар клизма ҳам қилиши
мумкин.
Ич қотиш муаммоси бўлмаса, 1 кунлик ва 3 кунлик рўзада клизма
қилишга ва сано ичишга зарурат йўқ. Ифторда рўза ҳеч нарса ема-
сдан 1-3 ютум сув билан очилади. Бироқ
сув ичишни истаганлар
истаганича сув ичишлари мумкин.
Сешанба эраталб соат 07:00’да мева шарбати ичилади ва мева ейи-
лади. Шу тарзда 36 соатлик рўза тамомланади. Шу куни кун бўйи
фақат мева суви ичилади,
мева ва салат ейилади, кечқурунга яқин
овқат ейилиши мумкин.
Рўза ширинлик ва овқат билан очилмайди. Рўзани ширинлик
билан очиш ошқозон ости безига xавф туғдириб, уни қийнайди.
171
Рўзани овқат билан очиш эса ичак ўралишига сабаб бўлиши мумкин.
Бир кунлик рўзани давом эттиришни истаганлар ҳафтанинг айни
куни, мисол учун, ҳар душанба, танафуссиз давом эттиришлари лозим.
Чунки вужуд учун ҳафтанинг айни куни тутилган рўза қулай бўлади.
Рўза куни келганда иштаҳа ўз-ўзидан кесилади ва очлик осойиш-
та ўтади.
Рўза фарқли
кунларда тутилса, организм ўзини йўқотиб қўяди,
иштаҳа кесилмайди ва очлик қулай кечмайди.
Бола ва ёшлар рўзага жуда қулай мослашади ва қисқа вақтда
бутун хасталиклардан
қутилишади.
Ҳафтада 1 кун рўза тутган ва овқат тартибини бузмаган кишилар
касаллик кўрмайдилар. Ақлли инсон хасталиклардан умр бўйи
ҳимояланиш учун ҳафтада 1 кун рўз тутишни канда қилмайди.
Кексалар бутун тозалашларни амалга оширгандан сўнг 1 кунлик
рўза тутилади.
Do'stlaringiz bilan baham: