O„zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz
TARIX
1/6/2 2021
- 47 -
Х.Т. ХОЛБАЕВ,
ЎР ҚК Академияси Илмий-тадқиқотлар институти
катта илмий ходими, ҚК хизматчиси
ЎР ҚК Академияси “Ҳарбий хавфсизлик” кафедраси профессори ф.ф.н. Д.М.Бозаров тақризи асосида
ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИДА ТАКТИК ХАРАКАТЛАРИНИ РИВОЖЛАНИШИ
Аннотация
Мақолада иккинчи жаҳон урушининг Сталинград шахри мудофаа ва хужум жанглари тахлили асосида Совет
армиясининг қўллаган тактик усуллари таҳлил қилинган.
Калит сўзлар:
Сталинград, химоя, штурм, штурм группаси, жанг.
РАЗВИТИЕ ТАКТИЧЕСКИХ ДВИЖЕНИЙ ВО ВТОРОЙ МИРОВОЙ ВОЙНЕ
Аннотация
В статье на основе анализа оборонительных и наступательных боев города Сталинграда в годы Великой Отечественной
войны анализируются тактические приемы Советской Армии.
Ключевые слова:
Сталинград, оборона, штурм, штурмовая группа, бой.
DEVELOPMENT OF TACTICAL MOVEMENTS IN THE SECOND WORLD WAR
Annotation
The article analyzes the tactical methods used by the Soviet Army based on the analysis of the defensive and offensive battles of
the city of Stalingrad in World War II.
Keywords:
Stalingrad, defense, assault, assault group, battle.
Ўзбекистон Распубликаси Президенти, Қуролли
Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиѐев 2021йил
12 январь куни ЎР ҚК ташкил топганлигининг 29 йиллиги
муносабати билан ўтказилган Хавфсизлик кенгашининг
кенгайтирилган йиғилишида Қуролли Кучларга муҳим
топшириқлар қўйилди. Жумладан, ҳарбий кадрларни
тайѐрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда ҳарбий
илимни ривожлантириш, ҳарбий можоролар ва замонавий
жанг амалиѐтларини ҳамда миллий ҳарбий санъат
тарихини чуқур ўрганиб, қўшинларнинг тайѐргарлик усул
ва услубларини янада такомиллаштириш вазифалари
қўйилди [1].
Белгиланган топшириқларнинг бир қисми – мил-
лий ҳарбий санъат тарихини чуқур ўрганиш борасида
Иккинчи Жаҳон урушини ўрганиш, уларни чуқур таҳлил
қилиб, қўлланилган тактик амалларни курсантлар, аскар-
лар, офицерларни ўқитишда, кундалик амалиѐтларга
жорий этилса янада янги марраларга эришишига бир
босқич бўлади деб ҳисоблаймиз.
1920-1930-йилларда, ҳарбий санъатнинг мудофаа
сохасидаги кучайтирилган ҳимояловчи қала назарияси
эскирди. Унинг ўрнини ҳарбий санъатда мудофаа чизиқ
(линия) лари эгаллади (Мажино чизиғи, Маннергейм
чизиғи, Сталин чизиғи). Ҳарбий назариѐтчи олимлар
Иккинчи Жаҳон уруши бошларида илим-фан ва амалиѐт-
нинг энг янги натижаларига асосланган мудофаа тизим-
лари, ҳарбий салохияти энг юқори бўлган ҳар қандай
армияни ҳам холсизлантириб тўхтата олади деган фикрда
бўлган [2].
Аҳоли яшайдиган катта шаҳарларни мудофаа
қилиш, штурм қилиб уни эгаллаш масалалари ҳарбий
назария олимлари томонидан ўрганилмаган. Европа
мамлакатларининг
худудлари
кичкина
бўлганлиги
сабабли жанговар ҳаракатлар ―чақмоқдек‖ тез бўлган
бўлса, Иккинчи Жаҳон уруши бошланиши билан вазият
батамом ўзгарди.
1939 йилда 1936 йилги Дала низоми қайта иш-
ланиб, шаҳар, аҳоли яшаш пунктларида жанговар ҳаракат-
лар олиб боришнинг ўзига ҳос хусусиятлари билан
тўлдирилди ва Дала низоми-39 (ПУ-39) деб номланди.
Бироқ, шаҳар, аҳоли яшаш пунктларида жанговар
ҳаракатлар олиб боришнинг ўзига хос хусусиятларига
аниқ шароитларга боғланмаган холда академик тушунча
билан чекланди. Масалан: ҳимояда шахарлар ―секторларга
бўлинган бўлиши, секторлар бўлса шундай ажратилган
бўлиши керакки, улар муҳим йўналишларни қамраб
олиши ва шаҳарнинг мамурий бўлинишларига мос
бўлиши керак‖ деб кетилган.
Штурмда бўлса ―қанотдан ўт очиш имкониятлари
бўлган барча тошдан, темир бетондан қурилган
биноларни оғир артиллерия ва самолет зарбалари орқали
яксон қилиниши керак‖. Катта аҳоли яшаш пунктларини
забт этиш ―пиѐда аскар билан артиллерия, авиация, ва
бронетехниканинг узвий хамкорлигида,‖ унинг натижа-
сини ҳатто кичик бир бўлимнинг қатийлилиги, мустақил-
лиги, чидамлилиги ҳал қилади‖- деб кўрсатилган Дунѐ-
нинг йирик давлатлари олимларининг ҳарбий фикрлари
шундай бўлган. Иккинчи жаҳон уришининг дастлапки
этапида шаҳар, аҳоли яшаш пунктларида жанг олиб
бориш муаммоларини тадқиқ қилиш зарурати пайдо
бўлмаган эди. Аммо Германиянинг СССР га қарши уруш
бошланиши билан вазят кескин ўзгарди. Катта шаҳар
шароитларида жанговар харакатларни олиб боришни
тахлил қилиш ва зарурий хулосалар бериш масалси пайдо
бўлди.
Қарама-қарши томонлар катта шаҳрни ҳимоя
қилшда уни енгиб бўлмас даражада ―бастион‖ (қўрғон) га
айлантиради, унда: подвал танк (артиллерия) учун ўт
очиш позицияси, захира снарядлар,ўқлар,озиқ- овқат, сув
сақлаш учун омборхона, ярадорларни, касалларни
даволаш учун шифохона, шахсий таркибни артиллерия,
хаво хужумидан сақлаш учун убежиша сифатида
фойдаланади; 1,2- ва бошқа юқори қаватлар танк, АГС-17
Do'stlaringiz bilan baham: |