Боҳодир эшов


-§. Бухоро амирлигининг ағдарилиши



Download 3,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet235/261
Sana26.04.2022
Hajmi3,94 Mb.
#582052
1   ...   231   232   233   234   235   236   237   238   ...   261
Bog'liq
Oʻzbekiston davlatchiligi va boshqaruv tarixi

5-§. Бухоро амирлигининг ағдарилиши.
Бухоро Халқ Совет Республикаси. 
Ижтимоий-сиѐсий ҳаракат сифатида пайдо бўлган ―
Ёш бухороликлар
‖ 
партияси 1910 йилдаѐқ ўзларини алоҳида ташкилот сифатида эълон қилган 
эдилар. 
Бухородаги 
жадидчилик 
ҳаракатидан 
ўсиб 
чиққан 
Ёш 
бухороликларнинг фаолияти 1917 йилга келиб анча кучайган эди. Шу йилги 
феврал инқилоби Бухоро амирлигига ҳам таъсир этмасдан қолмади. Март 
ойининг бошларида Янги Бухоро, Термиз, Чоржўй ва Каркида ишчи, солдат 
ва деҳқон советлари тузилди. Бундай шароитда ―Ёш бухороликлар‖ мавжуд 
монархия тузуми доирасида демократик ислоҳотлар ўтказиш, конституцион 
монархияни ўрнатиш орқали амирнинг мутлақ ҳокимиятини чеклаб қўйиш 
тарафдори бўлдилар. 
Демократик кучларга таянган ―Ёш бухороликлар‖нинг қатъий талаблари 
асосида Бухоро амири Саййид Олимхон 1917 йил 7 апрелда мамлакатда 
ислоҳотлар ўтказиш тўғрисида фармон чиқарди. Ушбу ислоҳотда 
амирликдаги ўрта асрлар бошқаруви тизимига ўзгартиришлар киритиш, 
амалдорларни сайлаб қўйиш тизимига ўтиш, амирлик пойтахтида амалдорлар, 
савдогарлар ва диндорлар таркибида шаҳар хўжалиги, халқ таълими ва 
соғлиқни сақлашни бошқариш учун мажлис тузиш, шариатни адолатни амалга 
оширувчи ва солиқларни муқобиллаштириб турувчи ягона ҳуқуқ сифатида 
эътироф этиш, аниқ давлат бюджети ўрнатиш, савдо-сотиқни ҳар томонлама 
ривожлантириш, аниқ фанларни ривожлантириш кабилар кўзда тутилган эди. 
Аммо, бу ислоҳот амалда жорий этилмади. 
1917 йил 9 апрелда жадидлар Бухоро шаҳрида ислоҳотларни ҳаѐтга 
тадбиқ этишни талаб қилиб намойиш ўтказдилар. Аммо, намойишчилар амир 
ҳукумати томонидан тарқатиб юборилди ва ―Ёш бухоролик‖ларнинг 
кўпчилиги жазоланиб, таъқиб остига олинди. Бу воқеалардан сўнг, 14 апрелда 
амир Олимхон ислоҳотлар ўтказишни рад этди. 
Октябр инқилобидан сўнг совет Россияси билан Бухоро амирлиги 
ўртасидаги муносабатлар кескинлашиб кетди. Туркистон Республикасининг 
большевиклардан иборат раҳбарияти Бухоро амирлигининг мустақиллигини 
расман тан олишига қарамай, амалда унинг ички ишларига доимий равишда 
аралашиб турди. Бу пайтга келиб ―Ёш бухороликлар‖ партияси ичида турли 
гуруҳларнинг 
мавжудлиги, 
қарашларининг 
хилма-хиллиги 
туфайли 
партиянинг ягона дастурини тузишга эҳтиѐж пайдо бўлди. ―Ёш 
бухороликлар‖ партиясининг марказий комитети бу вазифани 1917 йил 
ноябрида Фитратга топширди. Абдурауф Фитрат томонидан тайѐрланган ―Ёш 
бухороликлар‖ партиясининг 
Дастури
1918 йил январида партиянинг 


422 
марказий комитети томонидан тасдиқланди ва ислоҳот лойиҳаси сифатида 
эълон қилинди. 
Ушбу дастурда Бухоро амирлигида конституцион монархия ўрнатиш, 
Бухоронинг иқтисодий, сиѐсий ва ҳарбий мустақиллигини таъминлаш, 
маданий тараққиѐтга эришиш, деҳқончилик ва солиқ тизимига алоҳида 
эътибор қаратиш, Бухорода замонавий армияни ташкил этиш, икки йиллик 
мажбурий ҳарбий хизматни жорий этиш, давлат ҳисобидан мактаблар ва олий 
ўқув юртлари очиш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги 
таъкидланган эди. Шунингдек, ушбу лойиҳада Бухорода 10 та нозирликдан 
иборат Нозирлар Шўроси тузиш таклиф этилди. 
Турккистон ХКС Бухоро амирлигига қарши зимдан кураш олиб борди, 
амир ҳукуматини куч билан ағдариб ташлашга уринди ҳамда большевиклар 
шу мақсадни кўзлаб бухоролик жадидларни қўллаб-қувватладилар. 1918 йил 
март ойида Туркистон ўлкаси ХКС раиси Ф.Колесов бошчилигидаги қизил 
аскарлар Бухоро шаҳрига ҳужум уюштирдилар. Ушбу ҳужум муваффақият 
билан тугамаган бўлса-да, Бухородаги сиѐсий тузумни ўзгартириш учун 
ҳаракатлар тўхтамади. Саййид Олимхон эса Бухоро жадидларини кучли 
таъқиб остига олди. Натижада бухоролик жадидлар Самарқанд, Тошкент ва 
Москвага жўнаб кетишга мажбур бўлдилар. 
1920 йил 13-14 июнда ―Ёш бухороликлар‖ партиясининг Туркистон 
Марказий бюроси бирлашган конференциясида Файзулла Хўжаев тузган 
Дастур 
қабул қилинди. Ушбу дастурда амирликни куч билан ағдариб ташлаш 
ва Бухорони Демократик халқ республикаси деб эълон қилиш талаби қўйилди. 
―Ёш бухороликлар‖ йирик бойлар қўлидаги ерларни мусодара қилиш, бепул 
бошланғич таълим жорий этиш, қишлоқ хўжалиги, ҳунармандлар саноати, 
ички ва ташқи савдонинг аҳволини яхшилаш йўлида амалий чора тадбирлар 
кўриш зарурлигини таъкидлаган эдилар. 
1920 йилнинг 2 сентябрида М.Фрунзе бошчилигидаги қизил армиянинг 
шафқатсиз ҳужумларидан сўнг амирликнинг пойтахти Бухоро шаҳри босиб 
олинди ва Амир Олимхон тахтдан ағдарилди. Шундан сўнг, қизил армия 
амирликнинг барча бекликларини бирин-кетин эгаллаб, амирликка бутунлай 
барҳам берди. 
1920 йил 14 сентябрда Халқ Нозирлар Шўроси, Бухоро муваққат 
инқилобий қўмитаси ва Бухоро Компартияси МК нинг умумий йиғилиши 
бўлиб ўтди. Унда 9 кишидан иборат Абдуқодир Муҳиддинов раислигида 
Бутунбухоро инқилобий қўмитаси ва 11 кишидан иборат республика 
ҳукумати – Файзулла Хўжаев раислигидаги 

Download 3,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   231   232   233   234   235   236   237   238   ...   261




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish