Боҳодир эшов



Download 3,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet181/261
Sana26.04.2022
Hajmi3,94 Mb.
#582052
1   ...   177   178   179   180   181   182   183   184   ...   261
Bog'liq
Oʻzbekiston davlatchiligi va boshqaruv tarixi

Хожа калон –
фикҳ олими (ҳуқуқшунос) нинг фахрий унвони. 
-
Халифа –
ўринбосар. Қўқондаги нақшбандия, қаландария, яссавия 
тараққиѐтларининг раҳбарлари. 
-
Аълам –
фақиҳ, олим ҳамда шариат қонун – қоидаларнинг 
билимдони. 
-
Охунд –
билимли ва мадрасада ўқийдиган киши. 
-
Судур –
вақф мулкларининг даромадлари ҳамда ҳисоб – китобига 
жавобгар мансабдор. 
-
Ўроқ –
вақф ерларининг хирож ва солиқларига масъул шахс, Ўроқ 
шаклидаги нишонни салласига тақиб юрган. 
-
Мударрис –
мадрасада таълим берувчи устоз. 
-
Имом ва имом хатиб –
масжид имоми ҳамда жума номозларида 
хутба ўқиб хизмат қиладиган имом. 
-
Муаззин – 
мусулмонларни намозга чақирувчи, азон айтувчи. 
-
Қози ул –
қўззот
– қозилар қозиси (адлия вазири). 


320 
-
Қози калон 
– хонлик пойтахти ҳамда вилоятлар марказларидаги 
қозилар ва қозихоналар устида назорат қилувчи амалдор. 
-
Қозии аскар 
– қўшин қозиси. 
-
Таракачи 
– мерос қолган мол-мулкларни меросхўрларга тақсимлаб 
(тарака) берувчи шахс. 
Хонликдаги диний ва қозилик лавозимида бўлганлар давлат томонидан 
белгиланган маош ҳамда турли эҳсонлар ҳисобидан кун кўрганлар. Мадраса, 
масжид, мозорлар ўзларининг вақф мулкларига эга бўлиб, шу мулк 
даромадидан ўз хизматчиларига маош берганлар. Вақф мулкларига муттавали 
мутасадди – бошлиқ эди.
Ер эгалиги муносабатлари ва солиқлар. 
Қўқон хонлиги хўжалик 
ҳаѐтининг асосини ташкил қиладиган соҳа деҳқончилик эди. Чунки 
хонликнинг асосини ташкил этган Фарғона водийсида сув манбаларининг 
етарли даражада бўлганлиги деҳқончилик хўжалигида мўл ҳосил бўлишни 
таъминлаган. Хонликда XVIII асрга қадар ерларни суғориш учун сойлар ва 
жилғаларнинг сувларидан ҳам унумли фойдаланилган. 
Хонликдаги тахт учун ўзаро курашлар ҳамда сиѐсий тарқоқлик давом 
этаѐтган бўлишига қарамай XVIII аср иккинчи ярмидан бошлаб айрим 
туманларнинг суғориш тармоқлари таъмирланган ва янгилари қазилган. 
Чунки, хонликда ип ва газлама ишлаб чиқариш ҳажмининг ортиб бориши, бу 
маҳсулотларни Россия ва у орқали Шарқий Европа мамлакатлари бозорларида 
кўплаб сотила бошлаши, уларга бўлган талабнинг тобора кучайиб бориши 
суғорма деҳқончилик ерларини кенгайтириш ҳамда янги ерларни 
ўзлаштиришни тақозо қилар эди.
Шунинг учун ҳам XIХ аср Қўқон хонлигида, хусусан, Фарғона 
водийсининг суғорилиши тарихида янги даврни бошлаб бердики, айнан шу 
даврдан бошлаб, водийда йирик суғориш иншоотлари, ариқлар, каналлар, 
тўғонлар қурила бошланган. Масалан, Сирдарѐнинг асосий ирмоқларидан 
бўлган Норин ва Қорадарѐлардан сув оладиган Шаҳрихонсой канали, 
Наманган Янги ариғи, Чинобод ариғи, Улуғнаҳр, Андижонсой канали, 
Олтиариқ, Мутаган ариғи ва бошқа суғориш тармоқларининг кўпайиши, 
суғориладиган далаларнинг сезиларли даражада кенгайиши ҳамда 
деҳқончилик ва боғдорчиликнинг ривожланишига олиб келган. 
Қўқон хонлигида суғориш иншоотларини барпо этишнинг маълум тартиб 
– қоидалари мавжуд бўлган. Чунончи, суғориш тармоқлари ва уларни барпо 
этиш ишлари икки гуруҳга ажратилган. Биринчи гуруҳга ҳажм жиҳатдан 
кичик суғориш иншоотларидан фойдаланувчи қишлоқ аҳолиси иштирок 
этган. Уларга маҳаллий мутасадди кишилар, мироббошилар бошчилик қилган. 
Иккинчи гуруҳ суғориш иншоотларига ҳажм жиҳатдан катта ва йирик 
каналлар киритилиб, уларни бунѐд қилиш ишларига хонликнинг турли 
вилоятларидан қазувчи – ҳашарчилар жалб этилган. Бундай иншоотлар 
қурилишига бевосита хон ѐки жойлардан унинг вакили бошчилик қилган.
Хонликда деҳқончилик экинларининг аксарияти Ўрта Осиѐ хонликларига 
хос бўлиб, ғаллачилик, боғдорчилик, сабзавот ва полиз маҳсулотлари 


321 
етиштириш ҳамда ипакчилик яхши ривожланган. Донли экинлардан 
маккажўхори етиштириш кенг тарқалган бўлиб, у шаҳар ва қишлоқларда 
камбағалларнинг асосий истеъмол маҳсулоти ҳисобланган. Шунингдек, XIХ 
асрга келиб хонликда пахтачилик соҳасига катта эътибор берила бошланган. 
Хонлик ғарбий қисмининг табиий шароитида боғдорчилик ва 
узумчиликни ривожлантириш учун жуда қўлай бўлган. Жануби-ғарбий 
Хўжанд, Конибодом, Исфара, Сўх, Чимѐн, Риштон ҳудудлари асосан ўрик 
етиштиришга тўла ихтисослашган. Бу даврда бутун Фарғона водийсида тут 
дарахти кенг тарқалиб, у тоғ олди ва қадимги деҳқончилик воҳаларидан 
ҳисобланган Сўх, Исфара, Наманган, Аштда ипакчилик учун қадимдан 
ўстириб келинан. 
Хонликда ер ва сув ҳукмрон табақалариники ҳисобланиб, ерга эгалик 
қилишнинг тўртта тури мавжуд бўлиб улар қуйидагилар эди: 1. 

Download 3,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   177   178   179   180   181   182   183   184   ...   261




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish