Боҳодир эшов


Маъмурий–ҳудудий тузилиши ва аҳолиси



Download 3,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet173/261
Sana26.04.2022
Hajmi3,94 Mb.
#582052
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   ...   261
Bog'liq
Oʻzbekiston davlatchiligi va boshqaruv tarixi

Маъмурий–ҳудудий тузилиши ва аҳолиси. 
XVIII аср охирларида 
хонликнинг ҳудуди фақат Фарғона водийсидан иборат бўлиб, бу даврда 
Норбўтабий водийдаги барча беклик ва вилоятларни ўз итоатига киргизиб, 
уларни Қўқонга бўйсундирди. Унинг даврида Андижон ва Марғилон 
вилоятлари водийдаги энг катта мулклар эди. Олимхон даврида хонлик 
ҳудудлари Тошкент ва унинг атрофидаги ерлар ҳисобидан анча кенгайди. 
Тарихий манбаларда Тошкент мулки - вилоят, шаҳар, Тошкент ва Дашти 
Қипчоқ вилояти номлари билан тилга олинади. Унинг ҳудудларига 
Оҳангарон, Чиноз, Тошкент атрофи, Сирдарѐ бўйларидаги Туркистон шаҳри 
ва унинг атрофлари кирган. Бу мулкнинг ҳокимлари манба ва ҳужжатларда 
ҳоким, ҳукмдор, волий, ноиб атамалари билан тилга олинади. Умархон 
даврида Хўжанд, Ўратепа ва Жиззах атрофидаги ерларга ҳам кетма-кет 
юришлар қилиниб, 1817 йилда Ўратепа босиб олинади.
Муҳаммадалихон даврида хонликнинг ҳудудлари янада кенгайади. Бу 
даврда хонлик шимолда Россияга қарашли Ташқи Сибирь округи билан
ғарбда Хива ва Бухоро амирлиги билан, жанубда Қоратегин, Дарвоз ва ундан 
узоқроқдаги ерлар – Шуғнон, Рўшон ва Вахон (бу ҳудуд Қўқонга номигагига 
қарам бўлган) Кўлоб билан, шарқда Қашғар билан чегараланган. Хонлик 
ерларига Сирдарѐ билан Қоратегин Ўртасида жойлашган Фарғона ҳудудлари, 
Сирдарѐнинг ўнг қирғоғида жойлашган Наманган, Хўжанд ва бошқа 
шаҳарлар, Бухоро амирлиги ва Қўқон хонлиги ўртасида жойлашган Қурама 
вилояти, Туркистон, Сирдарѐнинг қуйи оқимидаги то Балхаш кўлигача бўлган 
қирғизлар яшайдиган ерлар, кўчманчи қирғизлар яшайдиган Биллур тоғининг 
шарқий этаклари, 1830 йилдан бошлаб ғарбий этаклари ҳам кирган. 
XIХ аср манбаларида Қўқон хонлиги 
беклик
, баъзан 
вилоят ва 
саркорлик
сифатида тилга олинган маъмурий – ҳудудий қисмларга бўлинган 
ҳамда уларни хон томонидан тайинланадиган беклар, ҳокимлар ва саркорлар 
бошқарган. Айрим манбалар (А. Кун) Қўқон хонлигидаги 15 та бекликнинг 
номини келтиради. Булар: Қўқон ва унинг атрофи, Марғилон, Шаҳрихон, 
Андижон, Наманган, Сўх, Маҳрам, Булоқбоши, Аравон, Балиқчи, Чортоқ, 
Навкат, Косон, Чуст ва Бобо дарҳон. ―Туркестанские ведомости‖ (1876, №13) 


314 
тўпламида эса Асака, Марғилон, Балиқчи Ўш, Сўх, Косон ва Ўзган саркорлик 
сифатида ҳам тилга олинади. 
Ҳокимлар ва ҳудудий бўлинма бошлиқлари хон оиласи аъзолари, унга яқин 
гуруҳлар, юқори табақа вакиллари ҳамда етакчи қабилалар сардорлари 
орасидан тайинланган. Мисол учун, Худоѐрхон даврида еттита беклик 
хоннинг ўғиллари ва яқин қаришдошлари томонидан бошқарилган. Ўз 
навбатида ҳокимлар вилоят ҳудудларини ўзларининг фарзандлари ва 
қариндошларига бўлиб берганлар. Қўқон хонлигининг маъмурий-ҳудудий 
бошқарув тизимида 

Download 3,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   ...   261




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish