Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


VI-VIII асрларда Суғд сиёсий тарихига оид



Download 485,5 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/18
Sana26.04.2022
Hajmi485,5 Kb.
#581912
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   18
Bog'liq
vi viii asrlar markazij osiyo siyosij tarixida sugd sugd yozma yodgorliklari

VI-VIII асрларда Суғд сиёсий тарихига оид 
манбашунослик тадқиқотлари
” деб номланган биринчи бобида VI-VIII 
асрлар Суғднинг сиёсий ҳаёти ва давлатчилиги тарихи манбаларининг 
ўрганилиши ва нумизматик материалларнинг манбавий аҳамияти ҳамда XIX 



асрнинг иккинчи ярми ва ХХ аср тарихшунослигида 
Суғд 
сиёсий 
тарихининг ёритилиши каби масалалар таҳлил этилади. 
Тарих тадқиқотлари учун ёзма ёдгорликлар манба сифатида катта 
аҳамиятга эга. Бу борада Ватанимиз тарихининг кўплаб қирраларини 
ёритишга хизмат қилувчи кўплаб манбалар мавжуд. Тадқиқотда 
фойдаланилган манбалардан бири Абу-Жаъфар Муҳаммад ибн ат-
Табарийнинг “Тарих ар-расул ва ал-Мулук” асари
1
. Асарда Тохаристон, Суғд, 
Фарғона, Шош, Хоразм, Еттисув ҳудудларида яшаган аҳоли ҳақида қисқа 
маълумотлар берилади. Унда туркларнинг суғдийлар, фарғоналиклар ва 
тохаристонликлар билан биргаликда араб истилочиларига қарши курашлари 
ҳақида маълумотлар жамланган
2
.
Форс тилида ёзилган асарлардан Наршахийнинг “Бухоро тарихи” 
асарида Марказий Осиёда араблар истилоси натижасида ислом динининг 
тарқалиши (VIII аср) ҳамда IX-XII асрлардаги Бухоро ва Бухоро воҳасидаги 
шаҳар ва қишлоқларнинг иқтисодий, сиёсий ва маданий тарихига оид 
маълумотлар берилади
3
.
XX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб Марказий Осиё археологияси, 
шу жумладан, қадимги Суғд ҳудудларида археология сезиларли даражада 
олдинга силжиди. Афросиёбда олиб борилган археологик тадқиқотлар 
натижасида В.А.Шишкин
4
, Я.Ғ.Ғуломовнинг
5
махсус ишлари ва Афросиёбга 
бағишланган мақолалар тўплами нашр этилди. И.В.Пьянков эса антик 
муаллифларнинг Суғд хақидаги маълумотларини таҳлил этувчи мақоласини 
эълон қилди
6
. Шу муаллифнинг янги монографик тадқиқотида Суғд, унинг 
тарихий географияси муносабати билан сиёсий жараёнлар масаласига 
алоҳида ўрин ажратилган
7
.
 
Суғднинг сиёсий ҳаёти (VI-VIII асрлар) ҳақидаги манбалар турли-
туман ва улар сиёсий тарих нуқтаи назаридан етарли даражада ўрганилган 
эмас. Бевосита суғдий тилдаги манбалардан айни Суғд конфедерацияси 
сиёсий тарихига доир аниқ маълумотларни ҳозирча Муғ тоғи суғдий 
ҳужжатлардан ортиқ даражада бера оладиган манбалар йўқ
8
. Шу сабабли 
ишимизнинг бу бобида сиёсий тарих манбаларининг ўрганилиш аҳволи 
ҳақида гап кетганда асосан Муғ тоғи ҳужжатларига таяндик. Уларнинг турли 
1
История ат-Табари / Пер. с араб. В.И.Беляева с допол. О.Г.Большакова, А.Б.Халидова. -Т., 1987; Яна 
қаранг: Материалы по истории туркмен и и Туркмении. Т.I. -М.-Л., 1939. –Б.86-143; Извлечение из “Тарих 
ар-расул ва-л-мулук ат-Табари” / Пер. с араб. Ш.Закирова, пер. с уйгур. М.Кутлукова // Материалы по 
истории Средней и Центральной Азии. X-XI вв. -Т., 1988. –Б. 7-17.
2
История ат-Табари... –Б. 165-167, 169, 203-255, 369. 
3
Абу Бакр Муҳаммад ибн Жаъфар Наршахий. Бухоро тарихи / Форс-тожик тилидан таржима 
А.Расуловники. –Т., 1966. 
4
Шишкин В.А.. Афрасиаб-сокровищница древней культуры. -Т.: Фан, 1966. –35 б.; К истории 
археологического изучения Самарканда и его окрестностей // Сб. “Афрасиаб”. - Т.: Фан, 1969. Вып.I. -Б. 3 - 
121.
5
Гулямов Я.Г. Новый блеск древнего Самарканда // Обшественные науки в Узбекистане. –1965. - №8. -Б. 31 
- 35. 
6
Пьянков И.В. Мараканды // Вестник древней истории. -1970, -№1. -Б. 32-49. 
7
Пьянков И.В. Географическая традиция античных авторов о Средней Азии. –М., 2001. -365 б. 
8
Согдийские документы с горы Муг / Описание, исследования и публикации А.А.Фреймана. Вып. I. - М.: 
Наука, 1962. - 90 б. (кейин СДГМ, вып. I); Юридические документы и письма / Чтение, перевод и 
комментарии В.А.Лившица. Вып. II. –М.: Наука, 1963. – 222 б. (кейин СДГМ, вып. II); Хозяйственные 
документы / Чтение, перевод и комментарии М.Н.Боголюбова, О.И.Смирновой. Вып. III. -М.: Наука, 1963. -
132 б. (кейин СДГМ, вып. III). 


10 
нашрлардаги 
талқинларини историографик 
таҳлил 
қилишга 
қаратдик. Зеро, Муғ тоғи ҳужжатлари ўз даври Суғд ижтимоий-сиёсий 
ҳаётини бевосита акс эттиради. 
ХХ аср охирларида ўзбек олимларидан М.М.Исҳоқовнинг бир қатор 
тадқиқотларида, жумладан, “Суғдиёна тарих чорраҳасида”
1
, “Унутилган 
подшоликдан хатлар”
2
каби китобларида бир туркум суғдий ҳужжатларга 
янгича қараш ва мустақил илмий тарихий талқинлар, таржима ва изоҳлар 
берилган. Ўлкамиз тарихининг араб истилоси ва истило босқичларини янгича 
тушунишда бу ҳужжатларнинг ўрнини белгилаб беришга ҳаракат қилинган. 
Тадқиқотчи Ў.Мансуров суғдий ёзма манбаларнинг тарихшунослигига оид 
илмий ишида олимлар ўртасида Муғ тоғи ҳужжатлари борасида 
қарашларнинг турли-туманлигини кўрсатган ҳолда ушбу ноёб мажмуани 
холисона таҳлил қилишда янгича қарашларни илгари сурган
3
.
Шу кунга қадар Ўзбекистон ҳудудидан топилган тангалар Суғднинг 
иқтисодий ва сиёсий ҳаётини ёритишда муҳим аҳамият касб этиб келмоқда. 
Давлат бошқарув тизимининг сиёсий ҳужжати ҳисобланмиш Суғд тангалари 
бўйича амалга оширилган махсус тадқиқотлар VII-VIII асрлардаги маҳаллий 
иерархия тизимига асосланган сиёсий бошқарувнинг босқичларини тиклашда 
муҳим аҳамият касб этди. Хусусан, Суғд тангалари бўйича дастлабки 
тадқиқотлар ўтган асрнинг охирларида пайдо бўлди. Ўз навбатида Муғ тоғи 
қасри топилмалари (1933 йилда) эса суғдий тангаларни ўрганишга бўлган 
интилишга сезиларли таъсир ўтказди. А.А.Фрейман, О.И.Смирновалар ва 
кейинчалик уларнинг ишларини Т.С.Ерназарова
4
ва Д.Давутовлар давом 
эттирдилар
5
. Суғд подшолари ва Панч ҳукмдорлари тангалари ўлканинг VII 
аср биринчи чорагидан VIII асрнинг 50 йилларгача бўлган хронологик давр 
оралиғи билан белгиланган асосий тангалар ҳисобланади
6
. Суғд 
нумизматикасида кўплаб тангаларнинг санаси аниқ белгиланмаган. Қадимги 
Панжикент 
тадқиқотчилари 
томонидан 
эса 
маданий 
қатламлар 
стратиграфияси асосида тангаларни даврлаштириш юзасидан сезиларли 
ишлар қилинди
7

Маълумки, XIX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб Суғднинг қадимги ва
ўрта асрлар даврига оид тарихий-географик ва сиёсий масалаларни қамраган 
илмий тадқиқотлар яратила бошланди. Мазкур тадқиқотлар Марказий Осиё, 
хусусан Ўзбекистон халқлари ижтимоий-сиёсий тарихини ўрганишдаги илк 
қадамлар эди. Хусусан, 1877 йилда В.Томашек
хитой, араб ва форс 
манбалари асосида қадимги Суғд ва ўрта аср Суғдининг тарихий-географик 
1
Исҳоқов М.М. Суғдиёна тарих чоррахасида. –Т.: Фан, 1990. –35 б. 
2
Исҳоқов М.М. Унутилган подшоликдан хатлар. –Т.: Фан, 1992. –57 б. 
3
Мансуров Ў.Н. Суғд ёзма ёдгорликлари манбашунослиги масалалари. Тарих фан. номз.… дис. -Т.: ЎзР ФА 
ШИ, 2003. -Б. 51-116. 
4
Ерназарова Т.С. О монетных находках в Афрасиабе в 1965 году // Афрасиаб. Вып.1. -Т.: Фан, 1969; Шу 
муаллиф: Денежное обращение Самарканда по археолого-нумизматическим данным (до начала IX в.) // 
Афрасиаб. Вып.3. -Т.: Фан, 1974; Новые монетные клады городища Афрасиаб // История материальной 
культуры Узбекистана. Вып. 14. –Т.: Фан, 1978. 
5
Давутов Д. Согдийские монеты из раскопок поселения Гардани Хисор // История материальной культуры 
Узбекистана. Вып. 4. –Т.: Фан, 1979. 
6
Смирнова О.И. Сводный каталог согдийских монет. –М.: Наука, 1981. 
7
Беленицкий А.М., Распопова В.И. К вопросу об уточнении датировок согдийских монет // Краткие 
сообщения института археологии АН России. Вып. 167. –М.: Наука, 1981. – Б. 9-15.


11 
ва 
сиёсий 
харитасини 
тиклаш мақсадида 
биринчи 
монографик 
тадқиқотни чоп эттирди
1
. Суғднинг сиёсий тарихига оид биринчи илмий асар 
француз тадқиқотчиси Аллот Де-Ла Фюга тегишлидир
2
. Аллот Де-Ла Фю ХХ 
асрнинг биринчи чорагида Марказий Осиёдан топилган кўп миқдордаги илк 
босқич суғдча ёзувли кумуш тангаларни тасниф ва талқин қилиш билан 
шуғулланган. Марказий Осиё ҳукмдорларининг Турк хоқонлиги ва Хитой 
билан муносабатлари Э.Шаванн томонидан ўрганилган
3
.
ХХ аср бошларида В.В.Бартольд
4
, А.Ю.Якубовский
5
ва Афросиёбда иш 
олиб борган тадқиқотчиларнинг
6
Самарқанд тарихига оид асарлари вужудга 
келди. Жумладан, В.В.Бартольд ўз асарларида улкан миқдордаги манбаларни 
жалб этиш орқали Туронзамин бўйича тарихий-географик тафсилотлар билан 
бир қаторда Марказий Осиёнинг ижтимоий ва этно-сиёсий тарихини 
даврлаштириш ҳамда ҳудудий алоқадорлигини кўрсатиш юзасидан ўз 
хулосаларини илгари сурди
7

XX аср ўрталаридан буён чоп этиб келинган академик нашрларда, 
жумладан, 1950 йилда нашр этилган “Ўзбекистон халқларининг тарихи” 
номли тадқиқотда ёзма манбалар таҳлили асосида Турк хоқонлигининг 
Марказий Осиёдаги ҳукмронлиги остида ўз мустақил сиёсатини юритган 
майда мустақил ва ярим мустақил давлатларнинг иқтисодий, ижтимоий ва 
сиёсий ҳаёти ҳақида бир қатор қимматли маълумотлар келтирилган
8

Б.Ғ.Ғофуров таҳрири остида нашр этилган “История таджикского народа” 
номли монографиянинг I бобида асосий эътибор илк ўрта асрларда мулкий 
муносабатларнинг шаклланишига таъсир ўтказган ижтимоий-иқтисодий 
омилларнинг таҳлилига қаратилган
9
. Тадқиқотнинг “Ўрта Осиё халқларининг 
араб босқинчиларига қарши кураши” деб номланган II бобида араблар 
босқини арафасида Ўрта Осиёда, хусусан Суғддаги сиёсий вазият, 
конфедерация таркибидаги мулкларнинг ўзаро муносабатлари, Қутайба ибн 
Муслимнинг Пойканд, Бухоро, Самарқанд каби шаҳарларга ҳарбий 
юришлари ва унга қарши халқнинг миллий озодлик ҳаракатлари каби 
жараёнларнинг баъзи қирралари очиб берилган
10
. 1969 йилда И.М.Мўминов 
таҳрири остида чоп этилган “История Самарканда” номли тадқиқотда 
Самарқанд шаҳрининг вужудга келиши ва ривожи, синфий ва миллий 
озодлик курашлари билан боғлиқ масалалар, шаҳарнинг ижтимоий-
1
Tomaschek W. Sogdiana. Central Asiatische Studian I. (Sitzungsber, der Phil-hist. Classe der Kais - Kön. Akad. 
Der Wissensch. LXXXVIII.– Wien, 1877. -187 б. 
2
Allot de la Fuye. Monnaies incertaines de la Sogdiane et des contrees voisines. - “Revue Numismatique”. –Paris, 
-1910, –б. 300, -1925, -320, -1926, - 345. 
3
Chavannes E. Documents sur les Tou - kiue (Turks) occiedentaux // Сборник трудов Орхонской экспедиции. 
Вып.VI. -СПб., 1903. – Б. 112-118. 
4
Бартольд В.В. Туркестан в эпоху монгольского нашествия // Акад. В.В.Бартольд. Сочинения. Т.I. -М.: 
Вост.лит., 1963. -Б. 169-443; Его же: Согд // Сочинения. Т. III. –М.: Наука, 1963. -Б. 130 - 134; 139 - 141; 267 
- 269.
5
Якубовский А.Ю. Из истории археологического изучения Самарканда // Труды отд. Вост. Гос. Эрмитажа.–
Л., 1940. Т.II. -Б. 48-52.
6
Вяткин В.Л. Афрасиаб - городище былого Самарканда. -Т.: Уздавнашр, 1929.– 266 б. 
7
Бартольд В.В. Очерки истории Семиречья. Сочинения. Т.II. –М.: Наука, 1963. 
8
История народов Узбекистана. Под ред. С.П.Толстова, В.Ю.Захидова и др. Т. I. –Т.: Изд-во Академии 
Наук, 1950. –474 б. 
9
История таджикского народа / Под ред. Б.Г.Гафурова. Т.II, книга 1. -М.: Наука, 1964. –492 с. 
10
Ўша асар, -Б. 93-101. 


12 
иқтисодий, сиёсий ҳамда маданий ҳаёти 
ўз 
аксини 
топди
1

О.И.Смирнова 1970 йилда чоп этилган “Очерки из истории Согда” китобида 
Суғднинг илк ўрта асрлардаги ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий тарихини 
суғдий, араб, форс ва хитой тилли манбалар асосида таҳлил қилди
2
. 1979 
йили эса Ю.Якубовнинг “Паргар в VII-VIII вв. н.э.” номли монографияси 
нашрдан чиқди
3
. Мазкур монографияда араблар истилоси ва уларга қарши 
суғдликларнинг миллий озодлик ҳаракатлари арафасидаги Юқори Зарафшон 
сиёсий тарихи ўз аксини топди. А.Зиё ўзининг “Ўзбек давлатчилиги тарихи” 
номли монографиясида қадим ва илк ўрта асрларда Марказий Осиёда кечган 
сиёсий, ижтимоий-иқтисодий жараёнларни турли тиллардаги ёзма 
ёдгорликлар, яқин ўтмиш ва мустақиллик даври тарихшунослиги ютуқлари 
асосида Ўзбекистон ҳудудидаги давлатчилик қадимий тарих ва узоқ 
тараққиёт йўлига эга эканлигини илмий таҳлил этди
4
. 2001 йилда ЎзР ФА 
Тарих институти томонидан “Ўзбекистон давлатчилиги тарихи очерклари” 
номли монография чоп этилди
5
. Ушбу монографияда Ўзбекистоннинг 
қадимдан то XХ аср бошларига қадар бўлган давлатчилиги тарихига оид 
лавҳалар жамланди. Уларда бой фактик, манбавий ва археологик 
материаллар асосида биринчи маротаба кенг миқёсда Ўзбекистон ҳудудида 
қадимдан давлатларнинг вужудга келиши жараёнлари ва сабаблари, 
инқирозий ва ривожланиш ҳолатлари таҳлил этилди.
Хитой манбаларидаги Марказий Осиё билан боғлиқ атамаларга тўлиқ 
аниқлик киритилмаганлиги бу биринчи даражали манбалар билан ишлашни 
бирмунча қийинлаштиради. Шунга қарамай, кейинги йилларда хитойшунос 
олим А.Хўжаев хитой манбаларида Суғд бўйича маълумотлар асосида бир 
қатор қимматли тадқиқотларни амалга оширмоқда
6
. Натижада олимлар шу 
вақтга қадар шубҳасиз ишониб келаётган Иакинф Н.Бичуриннинг 
маълумотларидаги камчилик ва хатоларлар ҳам тузатилиб қайта кўриб 
чиқилмоқда.
Диссертациянинг иккинчи боби 

Download 485,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish