ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ
2014, 12
тўда-тўда лоббистлар қўмиталарни
қамал қиладилар, юқори мукофотлар-
ни олишга рўйхатларни ўтказадилар,
шу муносабат билан ўтказилган қабул
ва банкетларда иштирок этадилар, Ва-
шингтонда коктейл тўла бокаллар ёки
Москвада ароқ тўла рюмка кўтариб
тостлар гапирадилар, ахборот узатув-
чилар вазифасини ўтайдилар ва шу
йўсин қарор қабул қилиш жараёнига
тинимсиз таъсир кўрсатадилар.
Бир сўз билан айтганда, элиталар
узлуксиз ҳаракатланадиган кучли ма-
шинани ташкил этадилар, у эса дав-
рий ёқиладиган демократик механизм
билан ёнма-ён (ва кўп ҳолларда кели-
шилмаган равишда) ишлайди. Шу икки
машинани биргаликда кўргандагина,
давлат ҳокимияти умумий қонун иш-
лаб чиқиш машинасида ўзини қандай
ҳақиқий намоён этишини тушуниш
мумкин. Элиталар ваколат ўйинини
ўйнайдилар, халқ эса энг яхши ҳолда
вақтма-вақт сайлов орқали ҳукуматни
ва унинг ҳаракатларини қўллаб-
қувватлаб ёки норозилик билдириб,
ўз фикрини ифодалаши мумкин. Тех-
нократлар, аксинча, ҳукуматлар фао-
лиятига доимий таъсир кўрсатадилар.
Ва ниҳоят, ижтимоий назорат-
ни амалга оширишнинг энг куч-
ли усули ваколат тамойили билан
мустаҳкамланди. Чунки кўпчилик ис-
тагини билдирган одамларни сара-
лашнинг ўзи ҳам элитани янги аъ-
золар билан таъминлади. Масалан,
бошланғич босқичда ишчилар ка-
саба уюшмалари тузиш ҳуқуқи учун
курашган бўлсалар, улар қувғин
қилиндилар, фитнада қатнашганликда
айбландилар, ўзлари компания мута-
саддилари кузатуви остида бўлдилар,
полиция ва ёлланма каллакесар-
лар қўлига тушдилар. Улар тизимга
сиғмадилар, ваколатлари умуман ёки
етарлича бўлмади. Касаба уюшмалари
ўз мавқеини мустаҳкамлаб олгач эса
бу интеграторлар янги гуруҳи – аъзо-
лари нафақат ишчилар вакили бўлган,
балки ишчилар ва элиталар орасида
иш олами ва ҳукуматда оралиқ бўғин
вазифасини бажарган меҳнат элитаси
вужудга келишига туртки берди.
Жорж Мини ва Жорж Сеги каби
шунга ўхшаш арбоблар айтаётган
нутқларига қарамасдан, ўзлари ин-
теграцион элитанинг муҳим шахсла-
рига айландилар. Совет Иттифоқи ва
Шарқий Европадаги қалбаки каса-
ба уюшма йўлбошчилари доим тех-
нократлардан бошқа нарса бўлиб
келмаганлар. Назариядан гапирсак,
қайта сайлаш жараёнидан ўтиш за-
рурати вакиллар инсофли ва улар-
ни сайлаганларнинг манфаатларини
ифода этишни давом этадиган одам-
лар бўлишига кафолат берган. Шун-
га қарамасдан, бу ҳолат давлат маши-
наси халқ вакилларини ютиб олиши-
га ҳеч қачон тўсқинлик қилолмаган.
Ҳаммаёқда вакиллар ва улар кимнинг
вакиллари бўлганлари орасидаги та-
фовут чуқурлашиб борган.
Биз
демократия
деб
аташ-
га ўргатилган ваколат шаклидаги
бошқарув аслида тенгсизликни сақлаб
қолиш учун индустриал технология
эди. Ваколат шаклидаги бошқарув
моҳиятан ёлғондакам ваколатли эди.
Айтилганларга якун ясасак, цивилиза-
ция ёқилғи манбалари, саноат ишлаб
чиқариши, нуклеар оила, корпораци-
ялар, оммавий таълим ва оммавий ах-
борот воситаларига боғлиқ эканли-
79
ИҚТИСОДИЙ НАЗАРИЯ ВА МАКРОИҚТИСОДИЁТ /
ЭКОНОМИЧЕСКАЯ ТЕОРИЯ И МАКРОЭКОНОМИКА
Do'stlaringiz bilan baham: |