Ғишт девор панеллар
қурилишни индустрлаш мақсадида ишлаб
чиқарилади. Панеллар горизонтал ҳолатда ҳар бир ғишт учун аввалдан
тайёрланган ячейкаларга цементли қоришма билан терилади ва ғишт оралари
қоришма билан тўлдирилади. Панел қалинлиги 80, 140, 180 ва 280 мм
бўлади.
Керамик тошлардан бир қатламли панеллар тайёрланади. Икки ва уч
қатламли панеллар ғишт ва иссиқлик изоляцияси қатламларидан (100 мм
қалинликда) иборат бўлади. Панелни юклаш, тушириш ва монтажни кўзлаб
пўлат арматура каркаси билан кучайтирилади. Панелларни заводда ташқи ва
ички томондан пардозлаш имконияти бор.
107
ЎУМ 2020 йил “Қурилиш материаллари ва буюмлари” Н.А.Самиғов, Ф.Д.Жураева, Сайдуллаев А.Б.
5.1-жадвал
Сиқилишдаги ва эгилишдаги мустаҳкамлик чегараси бўйича ғиштнинг
маркаси
Ғ
ишт
м
аркас
и
Мустаҳкамлик чегараси, МПа
Сиқилишдаги
Эгилишдаги
Ғиштнинг
ҳамма турлари
учун
Пластик
прессланган
тўлиқ ғишт учун
Яримқуруқ
прессланган
тўлиқ ғишт ва
ковакли ғишт
учун
Модулли ғишт
учун
5 намуна
учун
ўртачаси
min
5 намуна
учун
ўртачаси
min
5 намуна
учун
ўртачаси
mi
n
5 намуна
учун
ўртачаси
min
300
30,0
25,0
4,4
2,2
3,4
1,7
2,9
1,5
250
29,0
20,0
3,9
2,0
2,9
1,5
2,5
1,3
200
20,0
17,5
3,4
1,7
2,5
1,3
2,3
1,1
175
17,5
15,0
3,1
1,5
2,3
1,1
2,1
1,0
150
15,0
12,5
2,5
1,4
1,9
0,9
1,6
0,8
100
10,0
7,5
2,2
1,2
1,6
0,8
1,4
0,7
75
7,5
5,0
1,8
0,9
1,4
0,7
1,2
0,6
4.Қоплама керамик буюмлар
Қоплама керамик буюмлар бино ва иншоотларни ички ва ташқи
юзаларини безашдан ташқари уларни ташқи омиллардан ҳимоялаш
мақсадида ҳам ишлатилади.
Бинолар фасадига қопланадиган буюмлар.
Бу мақсадда пардозланган
ғишт ва тошлар, йирик ўлчамли плиталар, фасад плиталари ва гилам нусха
керамика ишлатилади.
Пардоз ғишт ва тошлар
биноларни безашдан ташқари юк кўтариш
мақсадида оддий ғишт билан қўшиб терилади. Пардоз ғишт ва тошлар
оддийларидан рангининг тозалиги билан фарқланади ва стандарт ўлчамларда
ишлаб чиқарилади. Уларнинг ранги тўқ қизилдан то оч сариқ ранггача
бўлади. Пардоз ғишт ва тошлар тўлиқ ва ковакли, ҳар хил фактура юзали
бўлиши мумкин. Фактурали ғишт ва тошлар юзасини ангоблаш, глазурлаш,
рангли минералларни сепиш усулида олинади. Ғишт ва тошларни
108
ЎУМ 2020 йил “Қурилиш материаллари ва буюмлари” Н.А.Самиғов, Ф.Д.Жураева, Сайдуллаев А.Б.
пиширишдан аввал махсус металл мосламалар воситасида тирнаб релефли
юза ҳосил қилиш мумкин.
Пардоз ғишт ва тошлар фасадларнинг ташқи қаторларига, вестибюллар,
йўлаклар ва бошқа хоналарнинг ички деворларига териш учун ишлатилади.
Биноларни бундай усулда пардозлаш меҳнат сарфини камайтиради ва
иқтисодий томондан тежамли бўлади.
Йирик фасадбоп керамик плиталар
рангли ва рангсиз, текис ва ғадир-
будур ёки рифланган, глазурланган ва сирланмаган турларда ишлаб
чиқарилади. Узунлиги 490, 990, 1190 мм, эни 490 ва 990 мм ва қалинлиги 9-
10 мм ўлчамларда тайёрланади. Плиталарнинг сув шимувчанлиги 1% кам,
совуққа чидамлилиги 50 циклдан юқори бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |