Н. А. Самиғов, Ф. Д. Жўраева, Сайдуллаев А. Б


ЎУМ 2020 йил “Қурилиш материаллари ва буюмлари” Н.А.Самиғов, Ф.Д.Жураева, Сайдуллаев А.Б



Download 11,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet430/526
Sana24.04.2022
Hajmi11,59 Mb.
#579687
1   ...   426   427   428   429   430   431   432   433   ...   526
Bog'liq
QMB UMK

ЎУМ 2020 йил “Қурилиш материаллари ва буюмлари” Н.А.Самиғов, Ф.Д.Жураева, Сайдуллаев А.Б. 
Қурилиш материали ғоваклигида сувнинг музлаши иссиқлик 
ўтказувчанликни кескин оширада, чунки, музнинг иссиқлик ўтказувчанлиги 
2,32 Вт


.0
С) ташкил этади. Шу сабабли қурилиш тизимида иссиқлик 
изоляцияси материалларини намланишдан ва музлашдан сақлаш зарур. 
Баъзи қурилиш материалларидан (магнезиал боғловчили оловга 
бардошли буюмлар, металлар) ташқари, кўпчилик материалларда ҳарорат 
таъсирида иссиқлик оқими тезлашади. Ушбу ҳолат иссиқлик агрегатлари ва 
теплотрассаларни изоляциялашда ҳисобга олинади ва “Қурилиш иссиқлик 
техникаси”ҚМҚ га асосланиб меъёрлаштирилади. 
Иссиқлик изоляцияси материали ўртача зичлиги ва иссиқлик 
ўтказувчанлик коэффициенти ўртасидаги боғлиқлик 1-расмда берилган. 
32.1-расм. Иссиқлик изоляцияси материалларининг ўртача зичлиги 
ва иссиқлик ўтказувчанлиги ўртасида боғланиш 
1-ноорганик материаллар; 2-органик материаллар. 
Умуман, иссиқлик изоляцияси материаллари структураси аморф 
моддали скелетга, қуруқ ҳавога тўлган юпқа деворли майда ғовакликка эга 
бўлиши мақсадга мувофиқдир. 
2.3
 
Физик-механик хоссалар 
Иссиқлик изоляцияси материалларнинг сиқилишдаги мустаҳкамлиги 
материалнинг юклама (зўриқиш) таъсирида 10% деформацияланиши билан 
аниқланади. Бунда буюмнинг қалинлиги 10% ўзгаради. 
Исси
қли
к 
ы
тк
аз
ув
ча
н
ли
к,
Вт


.0
С)
Ўртача зичлик, кг

м
3


530 
ЎУМ 2020 йил “Қурилиш материаллари ва буюмлари” Н.А.Самиғов, Ф.Д.Жураева, Сайдуллаев А.Б. 
Материалнинг сиқилувчанлиги муайян юклама таъсирида қалинлигини 
ўзгартириш қобилиятига айтилади. Сиқилувчанлиги жиҳатидан материаллар 
қуйидагича тавсифланади: юмшоқ М-деформацияланиш 30% юқори; 
яримбикр ПЖ-деформацияланиш 6-30%; бикр Ж-деформацияланиш кўпи 
билан 6%. 
Сиқилувчанлик 0,002 МПа солиштирма юклама таъсирида сиқилишдан 
ҳосил бўлган деформация билан изоҳланади. 
Иссиқлик изоляцияси материалларининг сиқилишдаги мустаҳкамлик 
чегараси 0,2-2,5 МПа атрофида бўлади. Толали материаллар (плиталар, 
қобиқлар, сегментлар) мустаҳкамлиги асосан эгилишдаги мустаҳкамлик 
чегараси билан белгиланади. 
Ноорганик материалларнинг эгилишдаги мустаҳкамлиги 0,15-0,5 МПа, 
ёғоч толали прессматериалларники эса 0,4-2 МПа бўлади. Минерал толали 
пахта, шиша толали пахта, асбест картон каби эгилувчан иссиқлик 
изоляцияси материаллари чўзилишдаги мустаҳкамлик чегараси билан 
характерланади. 
Иссиқлик изоляцияси материалларининг мустаҳкамлиги боғловчининг 
турига, тайёрлаш технологиясига бевосита боғлиқ бўлади. Уларнинг 
мустаҳкамлиги ташиш, сақлаш, монтаж қилиш ва ишлатилиш даврида 
бутунлигини кафолатлаши керак. 
Иссиқлик изоляцияси материалларининг сув шимувчанлиги жуда катта 
оралиқда ўзгаради. Масалан, ўта енгил пенопластларнинг масса бўйича сув 
шимувчанлиги ҳусусий массасига нисбатан 20-40 марта катта бўлиши 
мумкин. Материал ғоваклари ёпиқ бўлса, сув шимувчанлиги кам бўлади. 
Материалларнинг сув шимиши иссиқлик изоляцияси хусусиятларини 
кескин камайтиради ва шу билан бирга мустаҳкамлигини пасайтиради. 
Уларнинг сув шимувчанлигини камайтириш мақсадида таркибига 
гидрофобизацияловчи қўшимчалар қўшиш, юзасини гидроизоляцион 
материаллар билан қоплаш ва зичлаштирувчи моддаларни юзаки (5-10мм) 
шимдириш ва бошқа усулларни қўллаш мумкин. 


531 

Download 11,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   426   427   428   429   430   431   432   433   ...   526




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish