Герметикловчи мастикалар
пластик ҳолатда махсус асбоб воситасида
чокларга суркалади. Бунда мастика чокдан ташқари юзага ҳам қисман чиқиб,
вертикал ва горизонтал чокларни қоплаши мақсадга мувофиқдир.
Мастикалар бетонга яхши ёпишиши ва 60
0
С ҳароратгача оқиб тушмаслиги
керак. Полисулфидли каучуклар-тиоколлар ва битум-резинали боғловчилар
асосидаги мастикалар кенг миқёсда ишлатилади.
Тиоколли мастика
тиокол пастаси, вулканлаштирувчи қўшимча,
вулканлашишни тезлаштирувчи модда ва суюлтирувчини, герметиклаш
ишлари бошланишидан олдин, синчиклаб аралаштириб тайёрланади.
Мастика вулканизация жараёни туфайли бевосита чокларнинг ўзида қотади
ва резинасимон, эластик герметик (қора рангда) ҳосил бўлади.
Изол мастикаси
резина кукуни (резина чиқиндиси), битум, кумарон
полимери, толали дисперс тўлдиргич (масалан, асбест) ва антисептик
(антрацен мойи) аралаштирилиб тайёрланади. Изол мастикаси 80-100
0
С
ҳароратгача қиздирилган ҳолда ва органик эритувчилар (лигроин, бензин ва
ш.к.) қўшилиб совуқ ҳолда ишлатилиши мумкин.
470
ЎУМ 2020 йил “Қурилиш материаллари ва буюмлари” Н.А.Самиғов, Ф.Д.Жураева, Сайдуллаев А.Б.
Қотмайдиган мастикалар
полиизобутилен, юмшатувчи (нейтрал
мойлар) ва кукун тўлдиргич (оҳактош, доломит ва ш.к.) асосида тайёрланади.
Мастика чокларга махсус шприцлар воситасида киритилади. Бунда мастика
алмашинувчи патронларга жойлаштирилган бўлиб, электр иситкичлар билан
таъминланган термошкафларда иситиб берилади.
Эластик қистирмалар зич ва ғовак чилвир (жгут) кўринишида резина,
полиуретан, синтетик каучук асосида ишлаб чиқарилади.
Пороизол
чиқинди резина кукуни, юмшатгич, ғовак ҳосил қилувчи ва
антисептик асосида чилвир кўринишида тайёрланган герметик. Пороизол
кўндаланг кесим ўлчамлари 30х40 мм ва 40х40 мм бўлган тўғри тўртбурчак
шаклида ва диаметри 10-60 мм бўлган чилвирлар кўринишида тайёрланади.
Улар вертикал ва горизонтал панел чокларини, панел ва дераза ромлари
чокларини ва бошқа чокларни зичлаштиришда ишлатилади.
Гернит
устига сув ўтказмайдиган пленка қопланган ғовак эластик
чилвир
кўринишидаги
қистирма
материал.
Гернит
ёнмайдиган
полихлоропрен каучук асосида олинади. Гернит қистирмаси узунлиги 3м ва
диаметри 20, 40 ва 60 мм ўлчамларда ишлаб чиқарилади.
Гернит сув ўтказмайди ва атмосфера муҳитига чидамли бўлади. Унинг
сув шимувчанлиги 48с давомида масса бўйича 0,4% ташкил қилади.
Гернитнинг нисбий узайиши юқори бўлганлиги сабабли ҳарорат ва
кучланишдан ҳосил бўладиган деформациялар таъсирига чидамли бўлади ва
узоқ муддат хизмат қилади.
Герметик қистирмалар ичи тўла ва ичи бўш турларга бўлинади. Ичи бўш
қистирма герметиклар чокларга қуйилган, уларда вакуум ҳосил қилиш
мумкин. Бир томонини кесиш натижасида қистирма орасига ҳаво киради ва
герметик бўшлиқ деворларига куч билан ёпишиб зичлашади.
Профилланган герметикловчи буюмлар поливинилхлориддан экструзия
усулида тайёрланади. Улар турли рангларда ва турли кўндаланг кесимли
бўлиши мумкин.
Поливинилхлорид герметиклар чокларни яхши беркитади, об-ҳаво
471
Do'stlaringiz bilan baham: |