ЎУМ 2020 йил “Қурилиш материаллари ва буюмлари” Н.А.Самиғов, Ф.Д.Жураева, Сайдуллаев А.Б.
16-МОДУЛ
БЕТОН (ДАВОМИ). ТЕМИРБЕТОН. ЙИҒМА, МОНОЛИТ
ТЕМИРБЕТОН. ТЕМИРБЕТОН КОНСТРУКЦИЯЛАР. ЭНЕРГИЯ
САМАРАДОР ТЕМИРБЕТОН КОНСТРУКЦИЯЛАР
Режа:
1.
Умумий маълумотлар.
2.
Йиғма темирбетон конструкциялар .
3.
Йиғма темирбетон конструкциялар ишлаб чиқариш.
4.
Монолит темирбетон конструкциялар.
1. Умумий маълумотлар
Темирбетон қурилиш конструкцияси бўлиб, бетон матрицадан ва пўлат
арматура каркасидан иборат композицион материалдир.
Темирбетон жамоат ва саноат бинолари ва транспорт қурилишида,
гидротехник иншоотлар ва бошқа махсус объектлар қурилишида кенг
миқёсда қўлланилади.
Темирбетон ривожланган мамлакатларда XIX аср охиридан бошлаб
кўплаб ишлатилган. Темирбетон конструкциялар назариясини яратиш,
лойихалаш ва ишлаб чиқариш соҳаларида проф. Н.А.Белелюбский, И.Г.
Малюга,
А.Ф.Лолейт,
А.А.Гвоздев,
Ю.В.Чиненков,
А.Б.Ашрабов,
Т.Ж.Жунусов, Б.А.Асқаров ва бошқалар шуғулландилар.
Монолит темирбетон билан биргаликда йиғма темирбетон буюм ва
конструкцияларни бино ва иншоотлар қурилишида ишлатиш меҳнат
унумдорлигини оширишга, қурилиш муддатини қисқартиришга ва
таннархини пасайтиришга олиб келади. Маълумки, бетоннинг сиқилишдаги
мустаҳкамлиги чўзилишдаги мустаҳкамлигига нисбатан бир неча ўн баробар
кўпдир. Бетоннинг айнан шу хусусияти темирбетон конструкциялар
тайёрланганда чўзилувчи қисмини пўлат арматуралар билан кучайтиришни
тақозо этади.
294
ЎУМ 2020 йил “Қурилиш материаллари ва буюмлари” Н.А.Самиғов, Ф.Д.Жураева, Сайдуллаев А.Б.
Бетон ва пўлат арматуранинг яхши тишлашиши ва ҳарорат таъсирида
чизиқли кенгайиш коэффициентларининг яқинлиги темирбетонни бир бутун
тизим бўлиб ишлашини таъминлайди. Бетон пўлат арматурани об-ҳаво
таъсирида коррозияланишдан сақлайди.
Темирбетон
тайёрланиш
усулига
кўра
монолит
ва
йиғма
конструкцияларга бўлинади.
Монолит темирбетон конструкциялар бевосита қурилиш майдонларида
тайёрланади. Улар махсус лойихалар асосида қуриладиган бино ва
иншоотларда, гидротехник, йўл қурилиш ва аэродром қопламалари ва бошқа
иншоотларда ишлатилади. Монолит темирбетонни барпо этишда қолип-
опалубка, ҳавоза ва бетон қуйиш ишларига кўп қўл меҳнати сарф бўлади.
Уларни қуруқ иссиқ иқлим шароитида ва қиш мавсумида тайёрлаш
қийинчиликлар туғдиради.
Йиғма темирбетон конструкциялар заводда механизациялаштирилган
шароитда ишлаб чиқарилади ва қурилиш майдонларида монтаж қилинади.
Бунда типлари, ўлчамлари минимал ўзгарувчан бўлган темирбетон
конструкциялар ишлаб чиқариш тежамли бўлади.
Темирбетон конструкциялар оддий ва арматураси аввалдан тарангланган
турларга бўлинади. Пўлат арматурани аввалдан таранглашдан мақсад пўлат
стержендаги
пластик
деформацияланиш
ҳолатини,
темирбетон
конструкцияга юклама қўйилганда, кескин камайтиришдир. Бу ҳолатда
темирбетон конструкциянинг чўзилувчи қисмидаги бетон сиқилади ва унга
шу кучланишдан юқори бўлган кучланиш ҳосил бўлгандагина чўзилишга
ишлайди. Конструкциянинг чўзилувчи қисмидаги арматура тарангланганда
бетонда ёриқлар ҳосил бўлиши кескин камаяди.
Арматураси аввалдан тарангланган темирбетон конструкцияларда бетон
ва арматуранинг юк кўтариш имкониятлари тўлароқ ишлатилади ва шунинг
учун конструкциянинг массаси камаяди. Бу турдаги конструкциялар
тайёрлашда юқори маркадаги бетон ва мустаҳкамликдаги пўлат арматуралар
ишлатиш мақсадга мувофиқдир.
295
Do'stlaringiz bilan baham: |