ЎУМ 2020 йил “Қурилиш материаллари ва буюмлари” Н.А.Самиғов, Ф.Д.Жураева, Сайдуллаев А.Б.
Тарихий биноларни безашда ишлатилган ганч ўймакорлиги алоҳида
эътиборга сазовор. Ганч ўймакорлиги асосида девор, шип, пиллапоялар,
гумбазлар безатилган.
Қурилиш материаллари тарихида портландцемент ва у асосида
яратилган оғир ва енгил бетонлар алоҳида ўрин тутади. Бу материалларни
қурилиш индустриясининг асосий маҳсулотлари деб аташ мумкин.
Маҳаллий ҳом ашёдан қурилиш материаллари ишлаб чиқариш қурилиш
индустриясининг асосий вазифаси ҳисобланади. Бунда маҳсулот таннархи
кескин пасаяди.
Қурилишни мукаммаллаштириш ва тезлатиш, замонавий қурилиш
материалларини кўплаб ишлаб чиқаришни тақазо этади. Полимерлар
асосидаги материаллар, шиша буюмлар, лок-бўёқлар, композицион
материаллар шулар жумласидандир.
Қурилиш материаллари ва буюмлари ишлаб чиқаришда саноат ва
қишлоқ хўжалиги чиқиндиларини ишлатиш уларнинг таннархини
пасайтиради ва экологик муҳитни барпо этади.
Қурилиш материалшунослиги фанининг ривожланишига А.Байков,
Ю.Баженов, П.Земятченский, В.Кинд, В.Соломатов, И.Рыбьев, С.Байболов,
Й.Штарк, Б.Скрамтаев, А.Глуховский, Э.Қосимов каби олимлар катта ҳисса
қўшдилар.
Ўзбекистон қурилиш ва қурилиш индустриясини ривожлантиришда чет
эллар билан мустаҳкам алоқа ўрнатган. Туркиянинг “Айсел” компанияси,
Германиянинг “Кнауф” корпорацияси, АҚШнинг “Армстронг” фирмаси
шулар жумласидандир.
Қурилиш материалшунослигининг долзарб масалаларига юқори
сифатли, таннархи арзон, мустаҳкам, узоқ муддат хизмат қилувчи, маҳаллий
хом ашё заминида ишлаб чиқарилган буюмлар, қисмлар, конструкцияларни
тайёрлаш ва ишлатиш соҳаларини белгилаш киради.
11
ЎУМ 2020 йил “Қурилиш материаллари ва буюмлари” Н.А.Самиғов, Ф.Д.Жураева, Сайдуллаев А.Б.
Ер юзида энергия ресурсларининг камайиб бориши бинолар
қурилишида энергия самарадорлигини кескин оширишни тақозо этади.
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган энергиянинг деярли 50 фоизи ёки
йилига 17 миллион тонна нефть эквиваленти айнан биноларнинг энергия
истеъмолига тўғри келади. Шунга мутаносиб равишда парник газларининг 40
фоизи биноларга хос жараёнлардир. Бу соҳа ЎзР “Давархитектқурилиш”
қўмитаси, Бирлашган миллатлар ташкилотининг ривожлантириш Дастури ва
Глобал экологик фонд билан ҳамкорликда бинолар энергия самарадорлиги
муаммолари соҳасида устувор Дастурларни бажармоқда. Жумладан, турар
жой, жамоат (мактаблар, боғчалар, шифохоналар ва ш.к.) биноларни энергия
самарадорлиги дастурларидир. Ушбу Дастурларни бажариш учун
Архитектура қурилиш соҳасидаги Олий таълим муассасалари, лойиҳа илмий-
тадқиқот институтлари ва қурилиш ташкилотлари жалб этилган.
Энерия самарадорликда асосий мезон сифатида қурилиш материаллари
ва буюмларини бинолар қурилишида ишлатилишини белгилаш мумкин.
Ушбу муаммонинг асосий ечимларидан бири иссиқлик изоляцияси
материалларини мукаммаллаштириш, физик-механик, иссиқлик-физик ва
экспутация хоссаларини кескин яхшилар, янги турларини ишлаб чиқариш
талаб этилади.
Қурилиш материаллари ишлаб чиқишда кам энергия сарфлаш муаммоси
ечими ҳам энергияни тежашнинг асосий омили ҳисобланади.
Глобал муаммонинг ечимида бўлажак архитектор ва қурувчиларни
талабалик давридан эътиборан энергия самарадор лойиҳалар яратишга
йўналтириш яхши натижалар беради.
Бинолар қурилишида ва эскиларини қайта қуришда энергоаудит
институтини киритиш давр талабига айланди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси,
Бирлашган миллатлар ташкилотининг ривожланиш Дастури ва Глобал
12
Do'stlaringiz bilan baham: |