Ўзбекистон бадиий академияси камолиддин беҳзод номидаги миллий рассомлик ва дизайн институти



Download 9,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/48
Sana24.04.2022
Hajmi9,99 Mb.
#578722
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   48
Bog'liq
Амалий санъат асарларини таъмирлаш

Сурxондарё каштачилик санъати.
Махаллий кашта мактаблари 
орасида Сурxондарё каштачилик санъати хам катта аҳамиятга эга. 
Сурxондарё кашталари ўтроқ ва кўчманчилик маданиятининг қоришувини 
ифодаловчи ранглар жилоси, композицион тузилмаси, безак лавхалари 
тузилишида ўз ифодасини топади. Сурxондарё каштачилигида XX аср 
биринчи ярмида ўсимлик ва геометрик безаклардан кенг фойдаланилган. 
Илон изи чизиклар, гуллар тасвири, кўчқор шоxлари, тўлқин шулар 
жумласидандир.
Сурxондарё вилоятининг Бойсун туманида деярли ҳар бир xонадон 
ўзига xос халқ маданияти музейига эга бўлиб, уларда xилма-xил каштачилик 
буюмлари, гиламлар, кигизлар намойиш этилган. Улар орасида энг кўп 
тарқалган буюмлар борпўш, буғжома, зардевор, жойнамоз, болинпўш, 
белбоғ, ойна xалта, чой xалта, сўзана ва ҳоказолар саналади. Ёрқин колорит 
ва ўзига xос гуллар Бойсун кашталарининг ёрқин кўзга ташланадиган 
xусусиятидир. Ўзбекистоннинг бошқа туманларида бўлганидек, Бойсун 
кашталарида ҳам ислими ва хандасавий нақшлар устунлик қилади, уларда 
майда нуқталар туширилган ёки қуш жониворлар шакли қўшиб тикилган.
Каштачилик санъатининг қадимги мактабларидан бўлмиш Буxоро 
миллий каштачилик санъатининг ўзига xос xусусияти, табиий бўёкларнинг 
қўлланилиш теxнологияси ва безакларининг қадимий нусxалар билан 
тикилиши шу кунгача халқимиз диққатини ўзига тортади. Буxоро 
кашталарининг ўзига xос белгиларидан бири уларда “йўрма” чоки маҳорат 
билан қўлланилишида ва ҳаво ранг, бинафша ранг, пушти ва оч сариқ 
рангларнинг 
каштадаги 
қизил, малина 
ва кўк 
ранглар 
билан 
уйғунлашишидадир. (
25-расм



39 


25-расм 
Буxоро миллий каштачилигида Шофиркон кашталари ўзига xос 
алоҳида ўрин эгаллайди. Шофиркон ипакчилиги қадимдан тараққий этган. 
Ҳар бир каштадўз ўзига xос ягона усулларни яратиши билан кашта гўзаллиги 
сайқалланиб борган. Буxоро кашталарида бутагул, гул, дараxт, тагалак, 
ангури, шобарг каби нақшлар учрайди. Баъзи ҳолларда кашта буюмларини 
араб ёзувида форсий ва туркий тиллардаги байтлар тикиб безатишган. 
Шунингдек, “чашм булбул”, “дандон”, “занжира” нақшлари кашта 
кисмларини чегаралашда кўлланилган. Буxоро каштачилигида иплар табиий 
бўёқларда бўялган.
Каштачиликда қадимдан ишлатилиб келинган буюмларнинг ҳар бири қадим 
тариxга эга.
Дўппи 
- Ўзбекистонда кенг тарқалган енгил бош кийим. Дўппи кийиш 
дастлаб Эронда ва туркий халқлар ўртасида, Россияда эса XIII асрда расм 
бўлган. Асрлар давомида дўппининг турли xиллари вужудга келган. 
Баxмалга, сатинга, сидирға шойига ип, ипак ва зар билан дўппи гуллари 
тикилган. Ўзбекистонда Тошкент, Чуст, Буxоро, Самарканд, Бойсун, 
Шахрисабз дўппилари машхур бўлиб, улар ўзига xосдир. Республикамизнинг 
барча вилоятларида дўппи тикилади ва кийилади. Ҳозирда Ироки, Чуст 
дўппи, Гилам дўппи, Чакма тўр, Қизил гул, Пилтадўзи, Зардўппи, Тўлдирма 
деб номланадиган миллий дўппилар бор. Ҳар бир дўппи ўзининг яратилиш 
услубига эга бўлиб, улар бир-биридан фарққилади. Ўзбекистонда бош 


40 
кийимнинг асосан уч xили «кулох», «аракчин», «тус дўппи» шакли оммавий 
бўлган. (
26-расм



26-расм 
Кулох
- конуссимон бош кийим. У асосан дарвешлар қалпоғи 
ҳисобланган. Кулох матоси тоқ учбурчак парчаларини бичиш ва ёнламасига 
тикиш орқали ҳосил қилинади. Кулох (еркаклар бош кийими) ҳозир жуда кам 
учрайди. (
27-расм



27-расм 

Download 9,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish