Ўзбекистон бадиий академияси камолиддин беҳзод номидаги миллий рассомлик ва дизайн институти



Download 9,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/48
Sana24.04.2022
Hajmi9,99 Mb.
#578722
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   48
Bog'liq
Амалий санъат асарларини таъмирлаш

1.8 Кулолчилик буюмлари 
Нафис кулолчилик буюмлари қаторига биринчи навбатда сопол ва 
чинни буюмлари кириши кўпчиликка маълум. Сопол буюмлари жуда қадим 
замонларда ҳам ишлатилган. Бу фикрни археологик ва геология – қидирув 
ишлари натижасида топилган пишиқ турли ранг берилган, усти сирланган 
ёки сирланмаган, уй рузгорда ишлатиладиган буюмларнинг қолдиқлари 
тасдиқлайди. Бу топилмаларни чуқур тахлил қилинганда уларнинг таркиби 
тупроқ, қум ва бошқа бирикмалардан ташкил топганлиги маълум бўлган. Кўп 
маблағ ва ишлов талаб этмайдиган, бадиий безакли, сопол буюмларига 
бўлган эхтиёж жуда катта. Шунинг учун бу соҳани янада ривожлантириш, 
янада кўркам маҳсулотлар ишлаб чиқариш мақсадга мувофиқдир. 
Сополсозлик қадимий бўлиб, халқ усталари уни асрлар давомида ўз 
маҳоратлари билан ривожлантириб келмоқдалар. Бугунги кунда сополсозлик 
санъати асосида ясалган турли хилдаги буюмларга янгидан жило берил-
моқда. Бу санъат ва хўжалик буюмлари билан бир қаторда тарихий обидалар, 
замонавий уй-жойлар, иншоатлар, хиёбонларга чирой бахш этмоқда. 
Эндиликда сополсозлик санъати биринчи бор метро станциялари пардозида 
ҳам қўлланила бошлади.
Жумладан, Тошкент метрополитенининг «Ойбек», «Навоий» ва 
«Тошкент» станцияларига кириб келган ҳар бир киши ўзини кўркам қасрга 
кириб қолгандек хис этади. Станция устунларидаги кулолчилик намунала-


51 
рида миллийлик, тарихийлик ва замонавийлик акс этган. Орнаментларидаги 
бўртма нақшлар ва бўёкларнинг гўзаллиги маҳаллий кулолчиликнинг 
сополсозлик санъати тарихининг, унинг барча сир–асрорларини пухта 
ўрганиб олганлигидан далолат беради. «Тошкент» станциясига ўрнатилган 
панно ва безакларда Шарқнинг машъали бўлган шаҳримизнинг чинакам 
дўстлик қўрғони эканлиги, унинг гуллаб-яшнаётган киёфаси акс эттирилган. 
Инсоният тарихда ҳамиша машаққатли хаётни енгиллаштиришга, унга 
гўзаллик бахш этишга интилган. 
Инсон тупроқдан тайёрланган лойнинг ёпишқоқлигини, иссиқдан 
қотишини ўз хаётида кўп маротаба синаб кўради. Бу эса ўз навбатида сунъий 
сопол буюмларининг илк турларини ишлаб чиқаришга олиб келди. Архео-
логик қазилмалардан олинган маълумотларга қараганда, аждодларимиз тош 
асрининг охирги даври–неолит овқат пишириш, сув ва ичимликларни 
сақлашда тухумсимон ясси идишлардан фойдаланишган. 
Сополсозликнинг пайдо бўлиши хунармандчиликнинг кўпгина турлари 
қатори инсоннинг кўчмачиликдан ўтроқлашувига ўтишини таъминловчи 
омиллардан бири бўлди. Ўтроқлашуви омили ўз навбатида сополсозликнинг 
ривожланишига мухим рол ўйнаган. 
Сопол идишлар ясаш, айниқса, милоддан аввалги уч-бир минг 
йилликлар даврида бронзадан курол-аслаҳалар ясаш, чарх ва қолип сингари 
буюмларни инсоният томонидан кашф этилиши асосида ривож топди. Бу 
даврда сополнинг сифати, техник ва технологик кўрсаткичлари юқори 
поғонага кўтарилиб, шакли, безаклари ранг-баранг бўла бошлади. 
Милодгача ва милодий I–VII асрларга келиб, халқ хўжалиги, савдо-
сотиқ ва ҳунармандчилик янада ривожланади, шулар қатори кулолчилик ҳам 
ўсди. Бу даврда бозор учун сопол косалар, кадахсимон идишлар кўплаб 
ишлаб чиқарилган. Аксарият бу идишларнинг сиртига қизил ёки боша рангда 
кесакдан тайёрланган бўёк берилар ёхуд нақшланар эди. Идишлар иссиқлик 
таъсирида узоқ вақт пиширилиши туфайли сифати ошди, шакли ихчамлашди 


52 
ва хили кўпайди. Бу даврда сопосозлар вазифаси – ўз маҳсулотларини турли 
хил шакл ва хажмда махсус печлада пиширтиришни таъминлаш эди. 
Сополсозлик милодий I–X асрлар Ўзбекистон худудида ғоят юксак тараққиёт 
даражасига кўтарилди. Хусусан, IV–VI асрлар Оҳангарон водийсининг 
Апартак ва Номудлуг районларида тилла, кумуш ва мис конларини 
ўзгартириш билан бир қаторда, каолин тупроғини қазиб олишга киришди. 
Маҳаллийкулолсозлар қимматбаҳо хом ашё асосида нозик дид билан 
ишлатилган чиқара бошлашди. Уларнинг юзаси қора, кўк, сариқ ва ҳаворанг 
бўлиб, қуш ва дарахт тасвирлари акс эттирилгани билан ажралиб туради. 
Республикамиз тарихининг ўрта асрга оид сопол ёдгорликларини 
Фарғона водийсининг Чўст ва Далварзин, Сурхандарё вилоятининг Сопол-
литепа ва Кучуктепа, Самарқанднинг Афросиёб, Хоразм ва Тошкентнинг 
хунармандлар яшаган даҳаларидан топилган амалий ашёлар ичида кўплаб 
учратиш мумкин. Бундай сопол идишлар ўзининг пишиқлиги, нақшнинг 
бетакрорлиги, нафис ишлов олинганлиги билан лол қолдиради. Сопол 
идишлар АҚШ, Англия, Франция, Туркия, Греция, Миср музейларида 
маданиятимизнинг ноёб нусхалари сифатида намойиш этилмоқда. 
XIII асрда сополсозлик инқирозга юз тутди. Аммо Темурийлар 
давлатининг пайдо бўлиши ва тараққий этиши натижасида XIV–XVI 
асрларда сирли сопол буюмларини ишлаб чиқаришга қайта асос солинди.XX 
асрга келиб, Ўзбекистонда керамика маҳсулотларининг барча тури, шу 
жумладан сополсозликнинг ривожланишига катта эътибор берилди. Рес-
публикамизнинг ҳамма вилоятларида кулолчилик корхоналари барпо этилди. 
Ғиждувон, Риштон, Хива, Самарқанд, Шахрисабз ва Тошкентда мавжуд бўл-
ган ҳунармандчилик устахоналари қайта жиҳозланди ва кенгайтирилди. 

Download 9,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish