5.3.Тармокларга профилактик хизмат курсатиш ва тикилишларни
бартараф килиш
Оқизиш тармоқларининг техник ҳолатини кузатишда ташқи ва ички
кўриклар ташкил қилинади. Тармоқларнинг ташқи кўриги бир ёки икки ишчи
ходимлар томонидан қудуқларнинг ташқи кўриниши, қопқоқларининг
бутунлиги, атрофида тупроқ чўкишлари, қудуқ белгиларининг мавжудлиги
текширилади. Кўрик даврийлиги 2 ой.
Координат белгилари қудуқга яқин жойлашган девор, симёғоч ёки махсус
қозиқларда ўрнатилади.Одатда белгиларнинг ранги оқ бўлиб, ёзувлари қора
рангда бажарилади. Тармоқлар сони икки ва ундан ортиқ бўлган ҳолларда
ёзувлар ранги ҳам шунга мос бўлади. Белгида айлана ичида қудуқ турига
боғлиқ ҳарф билан кўрсатилади: С-кузатиш қудуғи, Д-ёмғир қабули қилиш
қудуғи, Ш-шахта, К-назорат қудуғи, БС-бурғ қудуғи, КД-дюкер камераси.
Ишчи ходимлар зиммасига координат белгиларини бутунлигини сақлаш ва
зарурият туғилганда тиклаш киради.
5.1-расм. Оқизиш тармоғи қудуғининг координат белгиси
Оқизиш тармоқлариниг техник кўриги йил давомида 1-2 маротаба
ўтказилади. Бу ишни уч ишчидан иборат бригада олиб боради. Текшириш
мақсади тармоқдаги бузилишларни аниқлаш (қудуқ қопқоқлари чега ва нов
140
ҳолати), ер ости сувларини тармоққа кириш ҳоллари, қувурларнинг тўлиш
даражаси, таъмирга ва тозалашга зарурият жойлари аниқланади.
Асосий магистрал тармоқларни, сел оқимларини оқизиш бурғу қудуқларини,
дюкерлар ва тоннел коллекторларини техник кўрикдан беш-етти ишчидан
иборат бригада амалга оширади. Кўрик натижасида тармоқларни таъмирлаш ва
тозалаш ишларини бажариш учун нуқсон ведомости ва сметалар тузилади.
Диаметрлари 200-1200 мм бўлган оқизиш тармоқларнинг ички
бўшлиқларини кўриги телероботлар ёрдамида амалга ошириш мумкин. Бунинг
учун роботни бошқарадиган махсус жихозланган автомашина, уч кишидан
иборат чилангарлар ва телеоператор бажаради. Чуқур жойлашган коллекторлар
диаметри 1200-4500 мм кўрикдан ўтказиш учун Германияда ишлаб чиқарилган
"Ибак" фирмасининг ГФ-6 русумидаги ускунаси ишлатилади. Унинг таркибига
ГФ-6 телеқурилма, автомашина ўрнатилган 2 километрли трос ва электрлебедка
киради. Қурилмани етти чилангар, икки оператор ва икки ҳайдовчи бошқаради.
Оқизиш тармоқ ва иншоотларини ўлчамларини геофизикавий текшириш
ёрдамида ер ости бўшлиқлари, тупроқларни зичсизланиш жойлари, темирбетон
коллекторларнинг ҳолатлари, қувурларнинг ёриқ жойлари аниқланиши мумкин.
Шуниндек, қувурлардаги чўкмаларнинг тўпланиши, қувур ётқизилган аниқ
жойи, кўмилиб қолган қудуқ, шахта, бурғу қудуқларнинг жойларини аниқлаш
мумкин. Юқорида келтирилган ишларни бажариш учун электроразведка,
каротаж ва сейсморазведка усулларидан фойдаланиш зарур.
Электрразведка усулида электроразведка ДЭМП-14 русумли контактсиз
аппаратура ёрдамида тупроқ бўшлиқлари, қувур ва иншоотлар ёриқларини
топишда, кўмилиб қолган қудуқ жойларини аниқлаш учун ишлатилади.СКВ-69,
СК-1/69 каротаж станциялари ёрдамида оқизиш тармоқлари нуқсонлари,
чўкмалар тўпланиб қолган жойлари аниқланади. Поиск 1-6/12-АСМ-ОВ",
СМОВ-0-24 сейсморазведка станциялари ёрдамида юмшаган грунт ва тупроқ
бўшлиқлари жойлари аниқланади. Оқизиш тармоқларидаги барча ишлар
меъёрий хужжатлар асосида олиб борилиши керак.
141
Do'stlaringiz bilan baham: |