Буюклар муҳаббати



Download 3,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/94
Sana21.04.2022
Hajmi3,42 Mb.
#570572
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   94
Bog'liq
@Kutubxona Elektron-Buyuklar muhabbati

ҚАРТАЛАР ШИПШИШИ ОСТИДА
Энтони Куин (ҳақиқий исми Энтони Рудолф Каксака) 1915 йили Мексикада 
туғилган. Драма тўгарагига қатнашгач, “Дарвоза олдида” театрига ёзилди. У 
ерда 3-даражали роллар, экзотик миллатлар – филиппин, хитойликлар, 
ҳиндулар ролларини ижро этган. 1947 йили Куин Бродвейга кетиб қолди. Элиа 
Казананинг “Хоҳиш трамвайи”, “Ҳислар” спектаклида у Марлон Брандо билан
галма-гал Стенли Ковалский образини яратди.
Кинодаги илк иши – “Яшасин Сапата!” фильмидаги Эуфемио роли эди. Бу
иккинчи даражали роли учун “Оскар”га сазовор бўлди. Орадан икки йил 
ўтгач, эса у Федерико Феллиннининг “Йўл” фильмида суратга тушди. Иккинчи 
“Оскар”ини актёр Винсента Миннеллининг “Ҳаётга муҳаббат” фильмидаги 
эпизодик образ – Пол Гоген роли учун қўлга киритди. Куин ҳаммаси бўлиб
63


юздан зиёд фильмларда иштирок этган. Улар орасида “Грек Зорба”, “Сафсата”,
“Шарпалар қўлидан бу иш келмайди” каби фильмлар бор. Унинг санъат 
соҳасида ҳам истеъдоди бор эди. Расмлар чизар, тошдан ҳайкаллар ясарди. 
Италияда яшаётган пайтида ҳам умрининг сўнгги дамларида худди шу ишини 
давом эттирди. 
Улар бирга юришганда, баъзилар “Париж жомеъ зиёратгоҳи” фильмидаги
Квазимодо ва Эсмералдани эслаб қолишарди. Қўполроқ, қатъиятли юз
тузилишига эга Энтони ва малласоч, қўйкўз, дилтортар, чиройли қоматга эга 
аёл. Гўёки фильм шундоққина ҳаётга кўчгандек. Бундан саккиз йил илгари 
Энтони даҳшатли букри ролини ижро этган эди. Иоланда эса… у нафақат 
ташқи кўриниши билан эчкиси бор раққоса қизга ўхшаб кетарди. Бу 
венециялик қиз фол кўришда жуда устаси фаранг эди. Аслини олганда улар шу 
карталар орқали танишишган – дунёга машҳур актёр, Холливуд юлдузи, икки 
бор “Оскар” совриндори Энтони Куин ва ҳеч ким танимайдиган, костюмлар
рассоми, истеъдодли Иоланда Аддолори. Бу воқеа 1962 йилда содир бўлганди.
Олдиндан кўра билиш қобилиятини Иоланда отасидан мерос қилиб 
олганди. Ферручио Аддолори бу соҳада тенгсиз бўлган. Нафақат оила аъзолари, 
балки қўни-қўшнилар ҳам ҳеч бир ишни бу одам қарталарисиз бошлашмасди. 
Иоланда Венецияга бориб, моделерлик касбини мукаммаллаштирмоқчи 
бўлганда, отаси дарров ўз ҳунарини ишга солди ва улар яшил чироқ
кўрсатишди. Бироқ, кетишдан олдин у ота касби сирларидан бохабар бўлиши
кераклиги қатъий тайинланди. “Сен у ерга ёлғиз борасан, шунинг учун, ёнингда 
маслаҳатгўйинг бўлмоғи керак” - деб, Иоландани ўзи ўртага бошлади. 
Машғулот сўнггида эса ўзида шунчаки қобилият бўлган бўлса, қизида ҳақиқий 
истеъдод борлигини тан олди.
Дарҳақиқат карталар Римда қизга кўп бор ёрдам берди. Маслаҳат беришиб
ўргатишди, огоҳлантиришди. Худдики, қарталар унга отасининг тили билан
сўзлаётгандек. Иоланда ҳатто, отасининг ўлимини сонияларигача тўғри сезган, 
64


унга эса отасидан эски қарталар тўплами мерос қолди. Отасини соғинган 
Иоланда кўпинча қарталарни ёйиб, ҳаётини кузатарди ва улар кетма-кет бир 
хилликни қайтаришарди.
Яқинда жуда машҳур инсонлар билан учрашади, ҳаммага танилиб кетади... 
Яна отасининг безовта овози билан севгиси жанжалларга сабаб бўлиши, у ҳақда 
газеталарда ёзилишини огоҳлантирарди.
Бир йилдан сўнг у Энтони Куинни учратади. Актёр Италияга “Варавва” 
фильмида суратга тушиш учун келади. Кимни ҳам ўйнаши мумкин? Фақат 
қароқчи Варавванида! Куинни жуда бардошли ва кучли инсон сифатида 
билишарди. Лекин хотини билан ажралиш жуда узоққа чўзилиб, уни анча 
чўктириб азоб берарди. Иоланда Адоллори фильмда кийимлар бўйича рассом 
бўлиб ишларди. Хуллас, Квазимодо ўз орзусидаги қизни учратиб, девоналарча 
ошиқи-беқарор бўлди! Иоланда авалига унга шунчаки иш юзасидан мурожаат
этар, лекин кейинчалик қарталар айнан шу одамга ишора этганлигини сезиб, 
тақдир ҳукмига қарши бормади. Бунинг устига Энтони аёллар қалбига йўл 
топишни биларди. Хуллас, муз қалъа эриб борди.
Куиннинг ажралиш жараёни жуда узоққа чўзилди. Шу қадар узоқки, бу вақт 
оралиғида рассом қиз унга икки нафар фарзанд туғиб беришга ҳам улгурди, 
никоҳ маросимида улар тўрт киши бўлиб иштирок этишган. Қарталар 
алдашмаганди. Ростдан ҳам, Иоланда машҳурлик тожини кийди. Юқори табақа 
вакиллари орасида юрди. Лекин унинг бошқа башорати ҳам рўёбга чиқди. Унинг 
Энтони билан муҳаббатлари ҳақида жуда кўп газета саҳифаларида шов-шувли 
мақолалар чоп этилди. Бироқ қонуний хотин бўлиб яшаш ҳам Иоланда учун 
осон кечгани йўқ. Унинг “оилавий спектакл”даги илк роли интиқом илоҳаси 
бўлди. 
Энтони кўнглининг кенглиги, сахийлиги туфайли Холливудда афсонага 
айланган эди. Экранда ярамас одамлар ролининг ижрочиси ҳаётда ҳеч кимнинг 
илтимосини рад этолмайдиган инсон эди. Лекин “фолбин” аёлнинг ўткир 
65


нигоҳидан биронта нарса ўтиб кетолмасди. Аввалига Куин ўша мафтункор 
кулгулар-у, садоқатли дўстдек кўринишлар остида аслида фойда кўриш илинжи 
ётганлигига ишонмади. Хотинини уни дўстларидан рашк қилаётганликда
айблади. Текинхўрлар эса вазиятни дарҳол англаб, Иоландани ялмоғизга 
чиқаришди.
Йиллар ўтиб, Энтони дилидаги Иоланда қарталарига нисбатан шубҳалар 
тобора ўз кучини йўқота бошлади. Негаки, аёл нафақат фильм ютуғини 
олдиндан айтар, балки эри ҳали у фильмда суратга тушмай туриб, унинг омадли 
ёки омадсиз келишини аниқ башорат қиларди. Энди Куин хотинига ишонар, 
лекин айнан, унга қулоқ осишдан ўзини олиб қочарди. “Ҳаммасини ичингда 
сақлаганинг маъқул” – дерди у. Энтони хотини сўзларига қулоқ осса, келгуси 
ишига бу салбий таъсир этади, деб ўйларди. Шунинг учун у фильм ҳақида 
фикрларини эри унда суратга тушиб бўлгач билдирарди. Лекин бир куни бу 
қоидага хилоф иш кўрилди. 
... Ҳаммаси Иоланданинг “Грек Зорба” фильмининг илк уланган қисмини 
кўриб қолишидан бошланди. У дарҳол бу турмуш ўртоғининг энг буюк 
ишларидан бири эканлигини ҳис этган ва қувончини эридан яширолмаган. 
Бироқ Куин унинг сўзларига бу сафар ишонмаган. Қандай қилиб омадсиз, лекин 
тақдирига тан бермайдиган грек роли одамлар олқишига сазовор бўларкин?
Лекин Иоланда айнан, Зорба унинг бутун дунёга машҳур этган роли бўлади, 
деган фикрида қатъий туриб олади. Ютуқ ҳақиқатан ҳам жуда улкан эди. 
Куинни яна “Оскар”га лойиқ топишди. Унинг юрагида умид учқунлари 
милтиллади. Лекин Иоланда унга кўп ўзидан кетмаслигини уқтирди.
Иоланда ҳаётда унга дам қувонч, дам ташвиш келтирадиган истеъдоди 
бўлмаганда яхшироқ бўларди, деб кўп айтарди... Бироқ, ҳаёт унга отаси айтиб 
кетган бу хислатнинг ижобий тарафлари ҳақидаги фикри тўғрилигини қайта-
қайта исботларди.
66


...Уларнинг кичкина ўғлиллари Лоренцо касалхонага тушиб қолди. 
Шифокорлар касалнинг дардини аниқлашолмагач, у инфекциядан вафот этиши 
лозим эди. Агар Иоланданинг сўзларига кўра, у бу оғир кунларда қарталарининг
боласи яшаб кетиши ҳақидаги овозига қулоқ осмаганда, руҳий касалхонага 
тушиши аниқ эди. Феруччо отанинг қарталари бу сафар ҳам рост гапирди. 
Лоренцо бутунлай тузалиб кетди.
Орадан бир йил ўтди. Бир куни Иоланда ёлғиз ўтирган эди. Нью-Йоркдан 
қўнғироқ бўлди. “Томоғимдан саратон касаллигини топишди, - гўшакдан 
Энтоннинг овози эшитилди. – Шифокорлар мени тезликда жарроҳлик муолажаси 
ўтказишга тайёрлашяпти”. Иоланда эридан ҳовлиқмасликни сўради. Аввал
отасидан қолган қарталарга бир назар ташлаб кўрсин. Энтони эса кутолмасди. 
Ахир, актёр учун овоз муҳим, врачлар тезликда операция қилинмаса кеч
бўлишини уқтиришган. Бу эса ягона имкон эди, бироқ врачлар ҳеч қандай 
кафиллик беришмаган… Содиқ карталар қайта-қайта Тонининг саратон билан 
оғримаганини кўрсатарди. Операциянинг унга умуман кераги йўқ эди. Иоланда 
эрига тинимсиз қўнғироқ қилиб, уни бу йўлдан қайтаришга уринарди. Лекин 
бутун ҳаракатлари зое кетди. Куин шу дамда кўпроқ шифокорларга ишонарди.
Иоланда самолётдан ўлгудай қўрқарди. Лекин севимли инсони учун бу 
тўсиқни ҳам енгиб ўтди. Биринчи йўналиш билан у Нью-Йоркка учиб кетди. 
Бирдан-бир мақсади эрини бу нотўғри йўлдан қайтариш, уни қайта текширишга 
рози қилиш эди. Ахир, бу “кафолатсиз жарроҳлик муолажаси” унинг ижодий 
инқирози эди-да! Аёл ҳозир кўзига ҳеч нарса кўринмаётган эрини бошқатдан 
текширувдан ўтишга мажбур эта олди. Натижалар эса ижобий чиқди. Энтони 
мутлақо соғлом эди.
Содиқ қарталар Энтонининг кўпгина ишқий саргузаштлари ҳақида бекасига 
хабар берганми, йўқми, бу бизга номаълум. Кунлардан бир куни эса фол унинг 
бошқа аёлга кетиб қолишидан огоҳ этди. Алал-оқибат шундай ҳам бўлиб чиқди. 
Куин унга қиз ва ўғил туғиб берган ўзининг 35 ёшли котибасига кетиб қолди. 
67


Эсмералда билан эса орани очиқ қилди. Бундай бўлиши ҳеч кимнинг хаёлига 
ҳам келмаганди. 
... Баъзан у кўҳна қарталарини ёйиб ўтиради. Энди ҳатто улар ҳам ҳолдан тоя 
бошлашган эди гўё. Ферручио отанинг овози энди базўр эшитилар, у қизини 
юпатаётгандек эди. Иоланда кўпроқ газеталарни кўздан кечирадиган бўлди. 
Улар 80 дан ошган Тонининг янги ҳаёти ҳақида сўзлашарди. Унинг ёш жиҳатдан 
невараларига тенг болалари ҳақида ёзишарди. Тони уни буткул унутган эди.
Орадан бироз вақт ўтгач, Иоланда ўзининг севикли ёри Энтони Куиннинг 
ўлимини сонияларда аниқ ҳис этди. Худди отасининг сўнгги нафасини ҳис 
этгандек… 2001 йили Энтони Куин бу ёруғ оламни тарк этди.

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish