Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш қонун устуворлигини таъминлаш ва суд



Download 1,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/48
Sana21.04.2022
Hajmi1,93 Mb.
#569463
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   48
Bog'liq
Farhodova Marjona compressed (1)

Ижтимоий соҳани ривожлантириш
“… ҳурматли зиёлиларимиз — илм-фан ва техника намояндалари, биринчи навбатда, қадрли
ва ҳурматли академикларимиз, маданият, адабиёт ва санъат, спорт соҳаларининг вакиллари бутун вужу
-
дини бериб, фидокорона меҳнат қилаётганларини биз яхши биламиз ва юксак қадрлаймиз. Ана шу заҳ
-
маткаш инсонларнинг илмий ва ижодий изланишларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, улар учун 
зарур шарт-шароитлар яратишни биз ўзимизнинг бирламчи вазифамиз сифатида кўришимиз даркор“.
Ш.М. Мирзиёев
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ўзбекистон Фанлар академияси
аъзолари ҳамда етакчи олимлар билан бўлиб ўтган йиғилишда 
билдирилган таклифлардан келиб чиқиб, республика илм-фан нуфузини юксалтириш ва ривожланти
-
риш бўйича бир қатор тадбирлар амалга оширилди.
Жумладан, илмий-тадқиқот муассасаларининг инновацион фаолиятини ва инфратузилмасини ком
-
плекс ривожлантириш 
5 йиллик дастури 
ишлаб чиқилиб, уларни таъмирлаш, замонавий лаборатория 
жиҳозлари билан таъминлаш учун 
450 миллиард
сўм ажратилиши режалаштирилди.
Ўзбекистон Республикасининг Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Инновацион ривожланиш 
ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди. Фанлар академияси мақоми 
мустаҳкамланди, унинг Навоий шаҳрида бўлими очилди, 
9
та илмий муассасалар қайта тикланди.
Халқаро амалиётга мувофиқ олий ўқув юртидан кейинги таълимнинг икки поғонали таянч докто-
рантура ва докторантура тизими жорий этилди. 
Юқори малакали ва билимдон ўқитувчи-педагоглар базасини шакллантириш мақсадида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан Мирзо Улуғбек номидаги ихтисос-
лаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати ҳамда Астрономия ва аэронавтика боғи ташкил 
этилди.
Маданият ва спорт
2017 йилнинг ўтган даври мобайнида маданият ва спорт соҳасидаги бошқарув тизимини такомил
-
лаштириш, мазкур соҳада Ўзбекистон халқининг бой ва ўзига хос маданияти, санъати ва ижодиётини 
янада ривожлантиришни таъминлашга йўналтирилган давлат сиёсатини амалга ошириш самарадорли
-
гини тубдан юксалтириш, аҳоли кенг қатламлари орасида маънавий-ахлоқий камолот ва соғлом турмуш 
тарзига интилишни кучайтириш мақсадида муайян ишлар амалга оширилди.


72
Энг аввало, бу йўналишдаги ишлар соҳадаги бошқарув тизимини тубдан қайта кўриб чиқишдан 
бошланди. Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралдаги “Мада-
ният ва спорт соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
Фармони қабул қилиниб, унга кўра Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги
негизида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний 
тарбия ва спорт давлат қўмитаси ташкил этилди.
Миллий-маданий ва маънавий меросни асраб-авайлаш ва кўпайтириш, санъат ва бадиий ижодни 
ҳар томонлама ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузурида 
“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ҳамда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ташкил 
қилинди.
Болалар спортини ривожлантириш ва оммавийлаштириш бўйича олиб борилаётган ишларни
сифат жиҳатидан кучайтириш, болалар спорти объектларининг моддий-техник базасини янада
мустаҳкамлаш, спорт таълими ва спорт захираларини тайёрлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида 
Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ижро аппарати, спорт йўналиши бўйича
256 
та спорт мактаби ва спорт йўналишидаги мактаб-интернатлари Ўзбекистон Республикаси Халқ 
таълими вазирлиги ихтиёридан Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси 
тасарруфига ўтказилди.


73

Download 1,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish