ган уяли телефонлар цивилизациянинг
олий кўринишидир. Унинг афзаллиги
кўриниб турибди.
Бу каби телефонлар енгиллик пайдо қилади.
Узоқни яқин қилади. Телефон алоқаларининг
йўқлиги, илгариги замонларда кўп ноқулайлик-
лар келтириб чиқарган. Бугун бизда тараққиёт
ва енгилликлар, аммо айнан мобил телефонлари
билан гаплашиш одоби шаклланмаган.
36
Кўчада, одамлар орасида баъзида мобил теле-
фон орқали бақириб гаплашаётган кишини учра-
тасиз. Ёки трамвай, автобусда кетаётганингизда
мобил телефонда гаплашаётган одамнинг овози-
ни ҳамма эшитади. Айтишларича, Японияда ав-
тобусда кетаётган бир одам бақириб гаплашга-
ни учун атрофидаги одамлар уни дўппослашган
экан. Бу кабу муаммоларга биз дуч келмаймиз,
деб бўлмайди. Начора, эҳтиёжнинг ўзи қонун-қо-
идаларни пайдо қилади.
Телекс
Телекс – халқаро коммутаторлик те-
леграф алоқа тури бўлиб, 100 га яқин
мамлакатлар орасида хабар алмашиш
ва расмий музокаралар олиб боришга
хизмат қилади.
Телекс МДҲ – халқаро сетнинг бир қисми бў-
либ, алоқанинг бошқа турлари ҳам мавжуд бўл-
гани ҳолда, бизнинг мамлакатда телекс – ягона
халқаро сет ҳисобланади.
Телекс орқали халқаро телеграммаларни ке-
ракли аппарат ва каналга эга бўлсангиз, офи-
сингиздан жўнатишингиз мумкин. Тезкор ва
узоқ вақтли хотира, хабарларни дискка кўчира
олувчи замонавий дисплай аппаратлар билан
жиҳозланган телекс алоқалари жуда қулай хиз-
мат тури ҳисобланади. Лексик ва грамматик ха-
рактердаги хабарлар телекснинг услуби бўлиб,
матн тузишнинг аниқ шакли йўқ. Асосий талаб
37
лўнда ва қисқаликдир. Шунинг учун телеграмма
тили турли хил.
Телексда хабар жўнатишнинг яна шундай та-
лаблари бор:
Имкон қадар қисқа.
Лотин ҳарфларида ёзилиши керак (ҳатто матн
рус тилида бўлса ҳам).
АТТҲ ёзувларидан кейин: исм, фамилия ёзила-
ди, сўнгра вергул ёки чизиқча қўйиб – ташкилот-
нинг номи қўйилади.
Кейинг қатордаги ФРМ ёзувларидан кейин: бу
хабар ким томонидан жўнатилаётгани (сизнинг
ташкилотингиз номи) кўрсатилади.
Кейин, «РЕ» белгисидан сўнг қисқа реферат
хабар берилиши керак; агар бир текисда бир
неча хабар кетаётган бўлса, хабарнинг ҳар бир
бўлимига реферат берилади. Матн тугагандан
кейин янги қатордан хулоса чиқариш керак.
Яъни, «ТНКС» (Тhаnks) раҳмат, дейилгач, мух-
бирнинг исми ва фамилияси ёзилади.
Алоқа уланиши билан телекс сиз уланаётган
абонент рақамини кўрсатади, бунда сиз уланган-
лигингизга амин бўласиз. Кейин керакли хабар-
ни жўнатасиз. Хабарни жўнатиб бўлганингиздан
кейин хабар етиб борганлиги ҳақида сизга маъ-
лумот келади.
Телексда хабар жўнатаётганингизда, хизмат
хабарларини «телеграф тили»да кўрсатишингиз
керак. Кўпчилик ташкилотлар ўз хабарларини
қисқартириб, шартли белги ва рамзлар орқали
жўнатади. Телекс алоқа операторлари бу белги
ва рамзларни тушунади ва унга риоя қилган ҳол-
да қабул қилади.
38
Do'stlaringiz bilan baham: |