Абу али ибн сино номидаги бухоро давлат тиббиёт институти №2 акушерлик ва гинекология кафедраси



Download 4,27 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/304
Sana21.04.2022
Hajmi4,27 Mb.
#568948
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   304
Bog'liq
akusherlik va ginekologiya

Биринчи давр
бачадон бѝйнининг қисқариши (текисланиши) ва каналнинг кенгайиши 
(латент ва фаол даврлар) 
Иккинчи давр
- ҳомиланинг ҳайдалиши ва туғилиши (эрта ҳомила ҳайдалмайдиган ва 
кечки ҳомила ҳайдаладиган фазалар) 
Учинчи давр
– йѝлдошнинг бачадон деворидан ажралиб, туғилиши. 
Туғруқнинг биринчи даври тѝлғоқ даври бѝлиб, мунтазам дард ѐрдамида амалга 
оширилади. Дард фаолияти бошлангандан бачадон бѝйни тѝлиқ очилгунча давом этади. 
Қониқарли дард фаолияти 10 дақиқа давомида 2-3 марта тутиши билан ва давомийлиги 40-
50 давомида бѝлиши бидан ифодаланади. Туғруқнинг 1-чи даври биринчи туғувчиларда 
9-12 соат, қайта туғувчиларда 6-9 соат давом этади. Меѐрда бачадон бѝйниниг кенгайиши 
ҳар соатда 1 см ҳисобланади. Туғруқни кечиши туғруқхонада партограмма ѐрдамида 
ѐритилади 
Дардларининг давомийлиги туғруқ бошида 10-15 с, ѝртасида - 30-40 с. Охирида -
50-60 с. Дардлар кучсиз, ѝртача ва кучли бѝлади. Дардларининг оғриқлилиги уларнинг 
кучи, марказий асаб тизимининг ҳолати ва аѐлнинг туғруққа қандай тайѐрланганлигига 
боғлиқ.
Бачадон бѝғзининг очилиши бачадон танаси мушакларининг қисқариши (контракция) ва 
бир-бирига нисбатан силжиши (ретракция) ва бачадон бѝйни ҳамда қуйи сегмент 
мушакларининг чѝзилиши (дистракция) ҳисобига юз беради.
Бачадоннинг қуйи сегменти – бачадон танасининг бѝйинча қисми бѝлиб, ретракция 
ва дистракция жараѐнлари натижасида туғруқнинг биринчи даврида туғруқ каналини 
ҳосил қилади. Туғруқ канали шаклланиши билан қуйи ва юқори сегмент ѝртасида халқа – 
контракцион халқа ҳосил бѝлади.
Биринчи ва қайта туғувчи аѐлларда бачадон бўйнининг очилиши.
Биринчи туғувчиларда туғруқ бошида ички ва ташқи бачадон бѝғзи ѐпиқ бѝлади. 
Бачадон бѝғзи юқоридан очилиб бошлайди. Аввал ички бѝғзи, бачадон бѝйни ва бачадон 
канали очилади. Сѝнг бачадон бѝйни калталашиб, текисланади ва фақат ташқи бѝғзи очиқ 
бѝлади. Ундан сѝнг ташқ қирғоқлари ингичкалашиб, тѝлиқ очилгунча кенгайиб боради.
Қайта туғувчи аѐлларда бачдон бѝйни канали бир ѐки икки бармоқ очиқ бѝлади. 
Шунинг учун бачадон бѝйнининг текисланиши ва очиши бир вақтда кечади. Бачадон 
бѝйнининг тѝлиқ очилиши 10смни ташкил этади.
Қоғаноқ сувлари бачадон бѝйни тѝлиқ очилишидан олдинроқ кетади. Қоғаноқ 
сувларининг туғруқнинг биринчи даврида бачадон бѝйни 4-6 см очилгунича кетиши 
муддатидан олдин сув кетиши дейилади.
Туғруқнинг биринчи даврида 2 фаза ажратилади: латент – дардлар бошлангандан 
бачадон бѝйни 3-4 см очилгунича, фаол даври - 4 смдан тѝлиқ очилгунича. Фаол даврида 
акцелерация даври, максимал тезлик ва унинг секинлашиши (децелерация) ажратилади. 


54 
Бачадон 
бѝйнининг 
очилиш 
тезлиги туғруқнинг тѝғри кечишини кѝрсатади. Бачадон бѝйнининг очилиш тезлиги 
биринчи туғувчиларда туғруқ бошида (латент фаза) 0,35 см/соат, фаол фазада - 1,5-2 
см/соат ва қайта туғувчиларда 2-2,5 см/соатни ташкил этади. Бачадон бѝғзининг 8 дан 10 
смгача очилиши секин кечади (секинлашиш фазаси) - 1 —1,5 см/соат давом этади. Бу 
тезлик бачадон миометрийси қисқарувчанлигига, бачадон бѝйни резистентнлигига ва улар 
комбинациясига боғлиқ.
Туғруқнинг биринчи даврида аѐл фаол бѝлиши лозим. У руҳий туғруққа 
тайѐрланиш машғулотларида ѝрганган оғриқсизлантириш усулларини қѝллаши мумкин. 
Туғруқ давомида турмуш ѝртоғи ва бошқа қариндошлари иштирок этиши мумкин. 
Кѝпсувлиилк, муддатидан олдинги туғркқ, ҳомиланинг чаноғи билан олдинда келишида 
ѐтоқ тартиби тавсия этилади, аѐл овқатланиши ва суюқликлар ичиши мумкин.

Download 4,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   304




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish