|
|
Pdf ko'rish
bet | 157/304 | Sana | 21.04.2022 | Hajmi | 4,27 Mb. | | #568948 |
| Bog'liq akusherlik va ginekologiya
Митрал етишмовчилик.
Ушбу патологик жараѐнда ҳомиладорлик деярли
асоратсиз кечади. Кучли ифодаланган митрал етишмовчилигида чап қоринча
хажмининг катталашганида ҳомиладорлик оғир кечиб, чап қоринчанинг ѝткир
етишмовчилиги билан асоратланиши мумкин. Бунда аѐлларда ҳомиладорликнинг илк
даврларида юрак етишмовчилигининг бошланиши ва унинг кучайиши хамда
гипертензив синдромнинг қѝшилиши кузатилади. Бу ҳолат ҳомиладорликни давом
эттиришга нисбий кѝрсатма бѝлиб ҳисобланади.
Қўшилиб келган юрак нуқсонлари
. Қѝшилиб келган юрак нуқсонлари- юрак
фаолияти декомпенсацияси билан келганда ҳомиладорликка қарши кѝрсатма
ҳисобланади.
Аортал стеноз
- ҳомиладор аѐлларда орттирилган юрак пороклари ичида
алоҳида ахамиятга эга. Ҳомиладорлик ва туғруқка йѝл қѝйилади, қачонки чап
қоринча гипертрофияси белгилари ва қон айланиш етишмовчилиги кучли намоѐн
бѝлмаган ҳолатларда, лекин порок компенсацияси чап қоринча гипертрофия ҳисобига
юзага келади. Аортал стеноз оғир кечаѐтганда хирургик муолажа бажарилиши
мумкин бѝлган холларда ҳомиладорликнинг давом эттириш амалиѐтдан кейин рухсат
берилади.
Аортал етишмовчилик.
Аортал етишмовчилик аортал стенозга нисбатан
енгил кечади. Чунки бу ҳолларда компенсация даври узоқ вақт сақланиб туради.
Аммо ҳомиладорлик даврида гемодинамиканинг бузилиши, гипертензив синдромнинг
қѝшилиши натижасида аортал етишмовчиликнинг оғир кечишига олиб келади.
Аортал пороги бор беморларда ҳомиладорлик ва туғруқни физиологик туғруқ
йѝлларидан олиб бориш факатгина кон айланишнинг компенсация ҳолатларида
мумкин. Декомпенсация симптомлари ривожланиши ҳомиладорликка қарши кѝрсатма
ҳисобланади.
Туға юрак нуқсонлари
Юрак қон томир тизимининг 50 дан ортик нуқсонлари бѝлиб, буларан 15-20
турида касаллар репродуктив ѐшгача яшайди. Якин вақтларгача туғма нуқсонлари бор
аѐлларга ҳомиладорлик ва туғруқ катъиян ман қилинган. Хозиргача тѝпланган кѝп
йиллик тажрибаларга асосланиб ҳомиладорлик қуйидаги касалликларда ижобий
якунланиши мумкин.
-ѝпка артериясининг кучли ифодаланмаган торайиши;
-юракнинг ѝнг бѝлмачасининг катта бѝлмаган зѝриқиши;
-аортанинг биринчи даражали коарктациясида (қон босими бир маромда 160/90
мм.сим.уст.);
-юрак мускулидаги нуқсоннинг қоринчалараро тѝсиқдан пастда жойлашганда;
-бѝлмачалараро тѝсиқнинг чегараланган дефектида.
Қоринчалараро тѝсиқ дефекти юқори соҳаларда жойлашган туғма нуқсонларда,
ѝтувчи цианоз ҳолатларда ҳомиладорликка йѝл қѝймаслик зарур.
Ўпка артериясининг кучли ифодаланган стенозида, юрак тѝсиғининг катта
дефектида, аортанинг 2 ва 3 даражали коарктациясида (АКБ 160/100 ва ундан юқори),
«Кѝк пороклар» да ҳомиладорлик ва туғруқ катта хавф туғдиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|