14
зиддиятли, шу билан бирга ниҳоятда қудратли руҳият ва фаолият
орқали хотирага айланади.
1.2. Ўзбекистон тарихи фанининг назарий–услубий
асослари, усуллари ва долзарб масалалари.
Ҳар қандай фан каби Ўзбекистон тарихи фани ҳам ўзининг
методологик илмий–назарий асослари ва тамойилларига эга. Булар
Ўзбекистон тарихи фанининг асосини ташкил этиб, унинг
ривожланиши, жамият ва халқ манфаати йўлидаги нуфузини ортиб
бориши учун ўта муҳим аҳамиятга эга. Илмий–назарий тамойиллар
Ватан тарихининг ҳаққоний ёзилиши, тарихий ҳақиқатни
юзага
чиқишига хизмат қиладилар.
Агар тарих инсоният яшаб ривожланиши учун ижтимоий
зарурият ва маънавий–маърифий эҳтиёж бўлса, тарих фани эса, бу
эҳтиёжларни рўёбга чиқиши учун маъсул бўлган юксак
интеллектуал, илмий–амалий фаолиятдир. Бунинг самарали
бўлиши яъни, тарих фани ривожланишида услубий илмий ғоя ва
назарияларнинг тамойиллари тарихнинг мазмун ва моҳияти ҳамда
фалсафасини чуқурроқ очиб беришга,
шунингдек, тарих фанининг
мақсад ва вазифасини тўлароқ рўёбга чиқишига бевосита ёрдам
беради.
Ўзбекистон тарихи фанининг методологик илмий–назарий
асослари, ғоя ва таълимотлари нималардан иборат бўлиши ўта
муҳим масала ҳисобланади. Юртбошимиз Ислом Каримов
тарихнинг энг муқаддас миллий ва умуминсоний хотира ҳамда
қадрият эканлигини таъкидлаб, “Тарихий хотирасиз келажак йўқ“,
“Ўзликни англаш тарихни билишдан бошланади”, “Тарих халқ–
маънавиятининг асосидир” каби кўплаб тарихий ҳақиқатни тўғри
англатувчи ўта теран фикрларни олға сурди.
«Тарих» мозийни ўрганиш ҳақидаги фан бўлиб, илмий атама
сифатида икки ўзаро алоқадорликдаги тушунчани ифодалайди.
Биринчидан, тарих жамият тараққиёти тўғрисидаги фан. Унинг
мавзуи кишилик жамияти ўтмишининг, турли–туман соҳалардаги
тараққиёти ва ўзгариб бориш жараёнини ўрганадиган фандир.
Иккинчидан, тарих бу инсоният тўғрисидаги фан бўлиб,
жамиятнинг ўтмишини тадқиқот йўли билан аниқлаб, ўтмишда
инсон
томонидан яратилган, унинг заковати натижалари бўлган
15
жараёнларини тадқиқ этиш ва бизгача бўлган даврни ўрганиб,
келажак авлодга етказадиган фандир.
Тарихшуносликдан маълумки, тарихий жараён тарих
қонунлари билан асосланади. Тарих фанининг асосий таянч
тушунчасини тарихий асос ва тарихий манба,
тарихий макон ва
тарихий замон ташкил этади. Тарих фанини ўрганишдаги энг
долзарб муаммо ─ бу тарихий воқелик ва тарихий манбалар бўлиб,
мана шу икки муаммога том маънода илмий ёндашиш тарих
фанининг назарияси ва методологиясини аниқлашда муҳим
аҳамият касб этади. Чунончи, ҳар бир фанда бўлганидек, тарих,
жумладан Ўзбекистон тарихи фанида ҳам ўзининг назарияси ва
методологияси мавжуд. Назария – бу илмий билимлар йиғиндиси
ва бошқа фанлар билан мавжуд бўлган алоқадорликни билиш
жараёнидир.
Тарихчи олимлар тарихни ўрганиш объекти (маълум мавзу)
ҳамда эволюциясини, унинг маъно ва мазмунини тўғри билиши,
таҳлил қила олиши керак. Агар
тарих фалсафаси тарихий
воқеаликлар таҳлилидан келиб чиқадиган ҳақиқат (хулоса) ларнинг
сўздаги аниқ ифодаси бўлса, тарих фани методологияси мана шу
тарихий ҳақиқатларни рўёбга чиқиши – тарих ҳақиқий ёзилиши
учун бирдан–бир тўғри йўл кўрсатувчи дастурдир.
Аввало, методология ҳақида тўхталсак, унинг луғавий
маъноси юнонча
Do'stlaringiz bilan baham: