абонент-
Kириш тармоғи
Kириш тармоғи
Kириш тармоғи
Kириш тармоғи
Kириш тармоғи
Kириш тармоғи
Mагистрал тармоқ
Tелекоммуникация тармоғи
фойдаланувчилар
тармоғи (LAN/
PBX)
Aхборот мар-
кази/хизматларни
бошқариш маркази
фойдаланувчилар
фойдаланувчилар
фойдаланувчилар
тармоғи (LAN/
PBX)
36
лик охирлари
деб юритиладиган кўплаб абонент каналларидан келаётган
ахборотни жамлайди (мультиплекслайди) ва уни юқори сатҳ коммута-
торларига узатади. Юқори сатҳ коммутаторлари ахборотни магистрал
коммутаторларига узатади. Кириш тармоғи сатҳларининг сони унинг
ўлчамига боғлиқ, унча катта бўлмаган кириш тармоғи 1 та сатҳга, катта
кириш тармоғи 2-3 та сатҳна эга бўлади.
Магистрал тармоқ айрим кириш тармоқларини бирлаштиради ва улар
орасида юқори тезликли каналлар бўйича трафик транзитини таъминлайди.
Коммутаторы Магистрал коммутаторлари нафақат алоҳида фойдаланувчилар
ўртасидаги ахборотли уланишларни, балки катта сондаги фойдаланувчилар
уланишлар хабарларини таўувчи агрегирланган ахборот оқимларини ҳам
бажариши мумкин. Ахборот магистрал ёрдамида кириш тармоғи фойдала-
нувчилар томон боради, у ерда алоҳида каналларга ажратилади (демуль-
типлексланади) ва фойдаланувчининг кириш порти қурилмасига фақат унга
манзиллаштирилган ахборот тушадиган қилиб коммутацияланади.
Ахборот марказлари тармоқнинг ахборот хизматларини рўёбга
чиқарадилар.Улар 2 хил ахбортни сақлашлари мумкин:
- фойдаланувчиларга тегишли ахборот;
- ёрдамчи хизмат ахбороти.
Фойдаланувчиларга тегишли ахборот – бевосита тармоқнинг охирги
фойдаланувчиларини қизиқтирадиган ахборот:
- Интернет тармоғи – маълумотнома кўринишидаги ахборот, янгилик-
лар, электрон дўконлар (магазинлар)нинг веб-портали;
- телефон тармоғи - тезкор (экстрен) чақирувлвр (милиция, тез ёрдам),
турли ташкилотлар ва корхоналар – вокзаллар, аэропортлар, магазинлар ва
ҳ.к.лар)нинг маълумотнома кўринишидаги хизматлари.
Фойдаланувчиларга тегишли ахборот - хизмат кўрсатувчига фойдала-
нувчиларга хизматларни тақдим этишда ёрдамлашади:
- аутентификация тизими ва фойдаланувчиларни
авторизациялаш
- про-
вайдер томонидан фойдаланувчиларнинг у ёки бошқа хизматларни олишлари
учун ҳуқуқларини текшириш учун;
- биллинг тизимлари – тижорат тармоқларида хизматлар учун тўловлар-
ни ҳисоблайдилар;
- фойдаланувчиларга тегишли ҳисоб-китоб ахборотларининг маълу-
мотлар базаси – улар ҳар бир фойдаланувчи ёзилган (подписан) номлар ва
пароллар, хизматларнинг рўйхатини сақлайди.
Тармоқларнинг ТК тармоғининг умумлашган таркибий тузилишидан
фарқи уларнинг вазифалари ва ўлчамларига боғлиқ. Масалан, унча катта
бўлмаган LAN – унда ёрқин ифодаланган кириш тармоғи ва магистраллар
йўқ; корпоротив тармоқ - унда биллинг тизими мавжуд эмас, чунки корхона
ходимларига хизматлар тижорат асосида кўрсатилмайди. ТВ тармоқ – унда
кириш тармоғи тақсимловчи тармоқ кўринишини олади, ахборот фақат бир
йўналишда – тармоқдан абонент томон тарқалади.
37
Do'stlaringiz bilan baham: |