Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги тошкент ахборот технологиялари университети



Download 14,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet156/230
Sana19.04.2022
Hajmi14,5 Mb.
#563572
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   230
Bog'liq
internet tarmoqlari va xizmatlari yangi pedagogik texnologiyaga asoslangan (1)

Коаксиал кабеллар 
Коаксиал кабел электр токи ўтказувчи кабел бўлиб, тузулиши 2.2–
расмда кўрсатилгандек марказий мис сим ички диэлектрик қопламага 
олинган бўлиб метал сим тўқмага (экран) ўралган, хамда у умумий ташқи 
қопламага олинган бўлади.
Яқин вақтгача коаксиал кабеллар энг кўп тарқалган кабеллар эди, 
бунинг сабаби юқори даражада химояланганлиги (сим тўқимаси-экран 
мавжудлиги), тўқилган жуфтликка қараганда ахборотни узатиш тезлиги (500 
Мбит/с гачан) юқорилиги ва катта масофаларга узатиш имконияти 
мавжудлиги (бир ва ундан кўпроқ километрга). Тармоқдан рухсат этилмаган 
ахборотни механик уланиш орқали олиш қийинлиги, шунингдек у ташқарига 
сезиларли даражада кам электромагнит нурланиш тарқатиши. Бироқ ўралган 
жуфтли кабелга нисбатан коаксиал кабелни тамирлаш ва йиғиш ишларини 
олиб бориш анча мураккабдир, нархи хам қиммат (унинг нархи ўралган 


305 
жуфтли кабелларга нисбатан 1,5 – 3 баробар юқоридир). Кабел учларига 
разьемлар ўрнатиш хам мураккаб ишдир. Шунинг учун бу турдаги 
кабелларни ўралган жуфтли кабелларга қараганда кам ишлатилади.
2.2–расм. Коаксиал кабел 
Коаксиал 
кабеллар 
асосан 
«шина» 
топологияли 
тармоқларда 
ишлатилади. Бу холда кабел учларига сигнални ички аксига қайтишни 
олдини 
олиш 
учун 
албатда 
терминаторлар 
ўрнатилиши 
ва 
бу 
терминаторлардан фақатгина биттаси! ерга уланиши керак. Ерга уланмаса 
кабелдаги сим тўқмаси (экран) тармоқни ташқи электромагнит тўсиқлардан 
химоя қила олмайди ва ташқи мухитга узатилаётган ахборотни нурланишини 
хам камайтира олмайди. Лекин кабелдаги сим тўқимани икки ва ундан 
кўпроқ жойидан ерга уланган тақдирда, тармоққа уланган қурилмалар ва 
шунингдек компьютерлар хам ишдан чиқиши мумкин. Терминаторлар 
албатда кабел билан мосланган бўлиши шарт, яъни уларни қаршилиги 
кабелнинг тўлқин қаршилигига тенг бўлиши шарт. Масалан, агарда 50 Ом 
кабел ишлатилса, унга мос терминатор фақат 50 Омли бўлиши керак.
Коаксиал кабеллар камроқ «юлдуз» ва «пасив юлдуз» топологияли 
тармоқларда хам фойдаланилади; масалан, Arcnet тармоғи. Бу холда мослаш 
муаммоси кескин соддалашади, чунки кабелнинг очиқ қолган учларига 
ташқи терминаторлар лозим бўлмай қолади.
Кабелни тўлқин қаршилиги хақидаги ахборот хар бир кабел ўрам 
хужжатида келтирилади. Кўпинча локал тармоқларда 50 Омли (масалан, RG-
62, RG-11)ва 93 Омли кабеллар (масалан, RG-62)ишлатилади. Телевизион 
техникасида кўп тарқалган 75 Омли кабел локал тармоқларда ишлатилмайди. 
Умуман ўралган жуфтли кабеллар русумига қараганда коаксиал кабеллар 
русуми анча кам. Бу турдаги кабеллардан келажакда кам фойдаланилади.
Fast 
Ethernet 
тармоғида 
каоксиал 
кабеллардан 
фойдаланиш 
режалаштирилмаганлиги хам, албатта, тасодиф эмас. Лекин кўпчилик 
холларда шина топология (пассив юлдуз эмас) жуда қулай. Юқорида айтиб 
ўтилганидек, қўшимча қурилма – концентратордан фойдаланишнинг хожати 
йўқ.
Коаксиал кабелларнинг асосан иккита тури мавжуд:


306 

ингичка (Thin) кабел, диаметри 0,5 см атрофида, анча эгилувчан;

йўғон (Thick) кабел, диаметри 1 см атрофида, анча қаттиқ, бу турдаги 
кабелни замонавий ингичка кабеллар бозордан сиқиб чиқармоқда.
Ингичка кабеллар кам масофаларга ахборот узатишда йўғон кабелларга 
нисбатан кўп ишлатилади, чунки уларда сигнал сўниши кўпроқ. Лекин 
ингичка кабел билан ишлаш анча қулай, тез хар бир компьютерга ўтказиш 
мумкин. Йўғон кабелни хона деворларига бир вазиятда аниқ махкамлаб 
қўйишни тақозо қилади. Ингичка кабелга BNS туридаги разьемни улаш 
қулай ва қўшимча мослама талаб қилинмайди, лекин йўғон кабелга уланиш 
қиммат мосламалардан фойдаланишга тўғри келади, чунки марказий мис 
симга етиш учун қопламаларни тешиб ўта олиш, хамда химоя сим тўқима 
(экран) билан хам уланиш лозимдир. Йўғон кабел ингичка кабелга нисбатан 
нархи икки баробар қиммат. Шу сабабли ингичка кабеллар кўп қўлланилади.
Худди ўралган жуфтли кабеллар сингари коаксиал кабелларда хам 
ташқи қоплама тури мухим кўрсатгич бўлиб хисобланади. Худди шунингдек, 
бу вазиятда хам non-plenum (PVC) ва шунингдек plenum кабеллари 
ишлатилади. Табийки, тефлонли кабел поливинилхлоридли кабелга нисбатан 
қиммат. Одатда қоплама турини унинг рангига қараб ажратиш мумкин 
(Масалан, Belden фирмасининг PVC кабеллари учун сариқ ранг, тефлон 
қоплама учун қовоқ ранг). Коаксиал кабелларда сигнал тарқалишининг 
ушланиши ингичка кабел учун 5 нс/м ни ташкил қилса, йўғон кабел учун 4,5 
нс/м ни ташкил қилади.
Хозирги вақтда коаксиал кабеллар эскириб қолган деб хисобланади ва 
кўпчилик холларда уларни тўлиқ ўралган жуфтли кабеллар билан ёки 
оптотолали кабеллар билан алмаштириш мумкин. Кабел системалари учун 
мўлжалланган янги стандартларга энди коаксиал кабел турлари рўйхати 
киритилмаган.
Коаксиал кабелларни тузилиши 

Download 14,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   230




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish