Ўралган жуфтлик асосидаги кабеллар
Ўралган жуфт симлар хозирги кунда энг арзон ва энг кўп тарқалган
кабелларда ишлатилади. Ўралган жуфтлик асосидаги кабел тузилиши иккита
мис сим диэлектрик материал билан хар бири алохида қопланиб, улар ўзаро
бир-бирига ўралган, бундай жуфтликларнинг бир нечтаси умумий
диэлектрик (пластикли) ғилофга олинган бўлади. У анча эгилувчан ва уни
алоқа каналига ётқизиш қулайдир.
Одатда ўралган жуфтлик кабел таркибида 2 та ёки 4 та жуфтликдан
иборат бўлади (2.1–расм).
2.1–расм. Ўралган жуфтлик кабели.
300
Химояланмаган ўралган жуфтликлар ташқи электромагнит халалдан
(помеха) суст химояланган ва шунингдек саноат айғоқчилиги мақсадида
ахборотларни эшитишдан хам химояланмаган. Ахборот ўғирлашнинг икки
тури малум: уланиш (контактный) ва уланмасдан масофадан туриб
(бесконтактный). Уланиш орқали ахборотни ўғирлаш иккита игнани кабелга
санчиш орқали амалга оширилса, уланмасдан ахборотни ўғирлаш эса кабел
тарқатадиган электромагнит майдонни радио орқали эгаллаш усулидан
фойдаланиб амалга оширилади. Бу камчиликларни бартараф этиш учун кабел
химояланади (экранланади). Тўқилган жуфтликни (STP) экранлаштириш
вақтида хар бир жуфтликни очиқ тўқилган метал симли қобиғ (экраннинг)
ичига жойлаштирилади. Бундай конструкция кабелни нурланишини
камайтиради, ташқи электромагнит майдон халақитлардан ва жуфт
симларнинг бир-бирига тасирини хам камайтиради (crosstalk, перекрестные
новодки, чорраха йўналишлар). Табийки экранлаштирилган ўралган
жуфтлик, экранлаштирилмаган жуфтликка нисбатан нархи анча қиммат
бўлади, улардан фойдаланилганда махсус экранлаштирилган уловчи
мосламалардан
(разьем)
фойдаланиш
зарур.
Шунинг
учун
экранлаштирилмаган ўралган жуфтликка нисбатан экранлаштирилган
ўралган жуфтлик кам учрайди.
Экранлаштирилмаган ўралган жуфтликнинг асосий афзаллиги кабел
учларига разьемларни улашнинг осонлиги ва шунингдек харқандай
шкастланишларни тамирлашнинг бошқа турдаги кабелга
қараганда
қулайлигидир. Қолган хамма техник кўрсатгичлари бошқа турдаги
кабелларга нисбатан ёмон. Масалан, сигнални узатишда берилган сўниш
тезлиги (кабелдан сигнал ўтган сари унинг амплитудасини камайиши) бу
кабелларда коаксиал кабел кўрсатгичига нисбатан катта. Агарда кам
химояланганлигини хам хисобга олсак, нима учун ўралган жуфтлик
кабелларининг узунлиги кам бўлиши (100 метр атрофида) тушунарлидир.
Хозирги вақтда ўралган жуфтликлардан 100 Мбит/с тезликда ахборот узатиш
учун ишлатилмоқда ва узатиш тезлигини 1000 Мбит/с га етказиш устида иш
олиб борилмоқда.
Экранлаштирилмаган ўралган жуфтли кабелларнинг (UPT) EIA/TIA
568 стандартига кўра бешта тоифаси мавжуд:
1-тоифасидаги кабел–бу оддий телефон кабели (ўралмаган жуфт сим)
бўлиб, у орқали фақат товушни узатиш мумкин, ахборотни эмас. Бу турдаги
кабел техник кўрсатгачлари катта чекинишларидан иборат (тўлиқ
қаршилиги, ўтказиш йўлаги, чорраха йўналиши).
2-тоифадаги кабел–бу ўралган жуфтликдан иборат кабел бўлиб
ахборотни 1 МГц гачан частота оралиғида узатиш учун мўлжалланган. Кабел
чорраха йўналишлар даражасига тестланмайди. Хозирги вақтда жуда кам
ишлатилади. EIA/TIA 568 стандарти 1 ва 2 тоифадаги кабелларни
ажратмаган.
3-тоифадаги кабел–бу кабел ахборотларни 16 МГц гача частота
оралиқда узатишга мўлжалланган, ўралган жуфтликдан ташкил топган
301
бўлиб, 1 метр узунликда икки сим бир бирига 9 маротаба ўралган, кабел
хамма кўрсатгичлар бўйича тестланади ва 100 Ом тўлқин қаршиликка эгадир.
Махаллий тармоқларга стандарт тмонидан тавсия қилинган энг оддий кабел
тури бўлиб хозирги вақтда кўп тарқалган.
4-тоифадаги кабел–бу кабел ахборотларни 20 МГц гача частота
оралиқда узатишга мўлжалланган. Кам ишлатилади чунки кўрсатгичлари
бўйича 3 тоифадаги кабел кўрсатгичларидан кам фарқланади. Стандарт 3-
тоифадаги кабел ўрнига 5-тоифадаги кабелдан фойдаланишни тавсия
этилади. 4-тоифадаги кабелни хамма техник кўрсатгичи бўйича тестлаш
мумкин ва 100 Ом тўлқин қаршиликка эга. IEEE8025 стандартли тармоқда
фойдаланиш учун яратилган кабелдир.
5-тоифадаги кабел–бу хозирги вақтда энг мукаммал кабел бўлиб, 100
МГц частота оралиғида ахборот узатишга мўлжалланган. Ўралган
жуфтликлардан ташкил топган, 1 метр узунликда 27 та ўрамдан кам эмас (1
футга 8 та ўрам). Кабелнинг хамма кўрсатгичлари тестланади ва 100 Ом
тўлқин қаршиликка эга. Хозирги замон юқори тезликда ишловчи
тармоқларда, яъни Fost Ethernet ва TPFDDT фойдаланиш тавсия этилади. 5-
тоифадаги кабел 3-тоифадаги кабелга нисбатан тахминан 30-40% қиммат.
6-тоифадаги кабел–бу кабелни келажаги яхши бўлиб, 200 МГц гача
частота оралиғида ахборот узатади
7-тоифадаги кабел–бу кабелни келажаги порлоқ ва 600 МГц гача
частота оралиғида ахборот узатиши мумкин.
EIA/TIA 568 стандартига кўра техник кўрсатгичи мукаммал 3,4 ва 5
тоифадаги кабелларнинг 1 МГц дан то кабелни максимал частота оралиғида
тўлиқ тўлқин қаршилиги 100 Ом + 15% ташкил қилиш керак. Кўриниб
турибдики талаблар унча қаттиқ эмас, тўлқин қаршилик қиймати 85 дан 115
Ом оралиғида бўлиши мумкин. Шу ерда айтиб ўтиш керакки экранланган
ўралган жуфтлик SPT стандарт талабига асосан 150 Ом +15 % бўлиши лозим.
Кабел ва қурилмани импедансини мослаш учун (агарда улар мос келмаса),
мословчи трансформаторлардан (Balun) фойдаланилади. Шунингдек тўлқин
қаршилиги 100 Ом бўлган экранланган ўралган жуфтлик хам учраб туради.
Стандарт қўйган иккинчи мухим кўрсатгич–бу турли частоталарда
кабел орқали ўтувчи сигнални энг кўп сўниш кўрсатгичидир. 2.1-жадвалда
ташқи мухит 20
о
С бўлганда 305 метр масофада 3,4 ва 5-тоифадаги
кабелларда сўниш катталигини чегара қиймати келтирилган.
Жадвал 2.1.
Максимал сўниш, дБ
Частота
МГц
3-тоифа
4-тоифа
5-тоифа
0,064
2,8
2,3
2,2
0,256
4,0
3,4
3,2
0,512
5,6
4,6
4,5
0,772
6,8
5,7
5,5
1,0
7,8
6,5
6,3
4,0
17
13
13
302
8,0
26
19
18
10,0
30
22
20
16,0
40
27
25
20,0
-
31
28
25,0
-
-
32
31,25
-
-
36
62,5
-
-
52
100
-
-
67
Жадвалдан кўриниб турибдики, унча катта бўлмаган узунликда хам сигнал
ўн ва юз маротаба сўнади, бу хол эса сигнални қабул қилувчи қурилмаларга
қўйиладиган талабни оширади.
Стандарт томонидан яна бир кўрсатгич қўйилган – бу кабелни энг яқин
учидаги чорраха йўналиш катталиги (NEXT – Near End Crosstalk). Бу
кўрсатгич кабел таркибидаги турли симларни бир-бирига тасирини
кўрсатади. 2.2-жадвалда 3,4 ва 5-тоифадаги кабелларнинг турли частотада
энг яқин учидаги рухсат этилган чорраха йўналиш катталиклари
келтирилган.
Жадвал 2.2.
Кабелни яқин учидаги чорраха йўналиши, дБ
Частота
МГц
3-тоифа
4-тоифа
5-тоифа
0,150
-54
-68
-74
0,772
-43
-58
-64
1,0
-41
-56
-62
4,0
-32
-47
-53
8,0
-28
-42
-48
10,0
-26
-41
-47
16,0
-23
-38
-44
20,0
-
-36
-42
25,0
-
-
-41
31,25
-
-
-40
62,5
-
-
-35
100
-
-
-32
Табийки, юқори сифатли кабелларнинг чорраха йўналиш катталик
қиймати кам бўлади.
Стандарт шу жумладан 4 ва 5 тоифа кабелларни хар бир жуфтлигини
ишчи сиғимини рухсат этилган катталигини хам белгилаб берган. Бу
катталик ташқи мухит 20
о
С, сигнал частотаси 1 КГц бўлганда 350 метрда
(1000 фут) 17 нф дан катта бўлмаслиги лозим.
Тўқилган жуфтликларни улаш учун RJ-45 туридаги разъемлар
(коннектор) ишлатилади, телефонларда фойдаланиладиган (RJ-11) разъемга
ўхшаш, лекин ўлчами бўйича бир оз катта. RJ-45 раземи 8 та контактли
бўлади, RJ-11 эса 4 та контактга эгадир. Кабел разьемга махсус сиқувчи
303
асбоб ёрдамида уланади. Разъемнинг игнасимон тилла қопламали
контактлари кабелнинг хар бир сими қопламасига санчилади, сим
қопламасидан игна ўтиб, сим билан мустахкам ва сифатли уланиш хосил
қилади. Шуни хисобга олиш керакки, стандарт томонидан кабел учларини
разъемга улаш учун 1 см ўралган жуфт қисмини ўрамдан очиш мумкинлиги
кўзда тутилган.
Кўпинча ўралган жуфтлик ахборотларни фақат бир томонга узатиш
учун ишлатилади, яаъни «юлдуз» ёки «халқа» топология турларида. «Шина»
топологияли тармоқларда одатда коаксиал кабел туридан фойдаланилади.
Шунинг учун ўралган жуфт кабелни уланмаган учига ташқи мослаш
қурилмаси (терминатор) амалда деярли қўлланилмайди.
Кабеллар икки турдаги ташқи қобиғда ишлаб чиқарилади.
Поливинилхлоридли қопламали (ПВХ, PVC) кабеллар арзон ва хона
шароитида ишлатилиш учун мўжалланган.
Тефлон қопламали кабеллар, нисбатан нархи қиммат ва ташқи
мухитида фойдаланиш хам мумкин.
ПВХ қопламадаги кабелларни яна non-plenum, телефон қопламали
кабелларни эса-plenum деб хам аталади. Plenum атамаси бу ерда қайсидир
партия рахбариятини йиғилиши маносида эмас албатта, тармоқ кабелларини
жойлаштирилишига энг қулай жой пол билан пол устидаги қўшимча пол
оралиғи (фольшпол) ва осма шифт билан шифт оралиғидаги бўшлиқ
тушунилади. Айтиб ўтилганидек, кўздан пана жойлардан ўтказишга тефлон
қопламали кабел қулай бўлиб у қийин ёнади, (ПВХ кабелга нисбатан) ёнган
тақдирда хам, ўзидан захарли газларни кўп чиқармайди.
Стандартда аниқ қилиб кўрсатилмаган лекин тармоқ иш фаолиятига
сезиларли даражада таъсир қилувчи ва барча кабелларнинг яна бир
кўрсатгичи бор, бу кабелда сигнални тарқалиш тезлигидир, яъни кабел
узунлигига нисбатан хисобланганда сигнални кечикиш. Кабел ишлаб
чиқарувчи корхоналар бази холларда 1 метрда сигнални ушланиш
катталигини кўрсатадилар ва бази холларда эса ёруғлик тезлигига нисбатан
(NVP-Nominal Velocity of Propagation, хужжатларда кўпинча шу ном билан
аталади) сигнални кабелда тарқалиши тезлигини кўрсатадилар. Бу икки
катталиклар оддий формула билан боғланган.
t
3
=
1
/(3*10
10
*NVP),
t
3
– кабелни 1 метр узунлигидаги ушланиши катталиги наносекундда
белгиланади. Масалан, агарда NVP=0,65 (ёруғлик тезлигини 65%) бўлганда t
3
ушланиш 5,13 нс/м га тенг бўлади. Хозирги замон кабелларидаги кечикиш
катталиги кўпинча 5 нс/м дан иборат.
2.3. Жадвалда таниқли иккита AT s T ва Belden фирмаларида ишлаб
чиқариладиган бази кабел турларининг NVP катталиги ва 1 метрда кечикиш
(наносекундда) қиймати келтирилган.
304
Бази кабелларни вақт кўрсатгичлари. 2.3-жадвал
Фирма Кабел Кабел тоифаси Қоплама тури NVP
Ушланиш (нс)
TT, T
1010
3
non-plenum
0,67
4,98
-
1041
4
-
0,70
4,76
-
1061
5
-
0,70
4,76
-
2010
3
Plenum
0,70
4,76
-
2041
4
-
0,75
4,44
-
2061
5
-
0,75
4,44
Belden 1229 A
3
non-plenum
0,69
4,83
-
1455 А
4
-
0,72
4,63
-
1583 А
5
-
0,72
4,63
-
1245
Аr
3
Plenum
0,69
4,83
-
1457 А
4
-
0,75
4,44
-
1457 А
5
-
0,75
4,44
Шу ўринда айтиб ўтиш лозимки кўпгина кабел таркибидаги ўралган
жуфтликларни хар бирининг қопламаси алохида рангда бўлади. Бу хол
разьемларни кабел учларига улаш вақтида, айниқса кабел учлари бошқа
бошқа хонада бўлса ва асбоблар ёрдамида назорат қилиш қийин холда,
улашни сезиларли даражада осонлаштирида.
Ўралган жуфтли кабелларнинг экранлаштирилган турига STP IBM 1-
тури мисол бўла олади, бу кабел таркибида AWG 22-турли иккита ўралган
жуфтлик бор. Хар бир жуфтликни тўлқин қаршилиги 150 Ом-ни ташкил
қилади. Бу турдаги кабелларга махсус разьемлар (DB9) ишлатилади, улар
экранланмаган ўралган жуфтликларда фойдаланиладиган разьемлардан фарқ
қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |