3.1. Умумий маълумотлар
Одатда, тирсакли валлар серчанг шароитлар ишлаш жараёнида
уларнинг ўзак ва шатун бўйинлари ейилади. Ейилиш характери, қандай
ейилиш ва нуқсонлар бўлганда тирсакли валлар яроқсиз деб топилади ва
бошқалар ҳақида юқорида маълумотлар берилган.
Туманлар МТП ларига келтирилган КЕЙС комбайнларининг тирсакли
валларининг ейилишини таҳлил қилиш уларнинг ейилиш характери бир
хиллигини, аммо ейилиш қиймати ҳар хиллигини кўрсатди.
Бу нуқсонлар асосан тирсакли вал бўйинларига механик ишлов бериш,
яъни янаги таъмирлаш ўлчамгача ишлов бериш билан тузатилади.
Аммо тирсакли валларда ўчрайдиган айрим нуқсонларни, яъни яширин
нуқсонларни аниқлашда махсус стендлардан ёки усуллардан фойдаланишга
тўғри келади.
Шунинг учун мазкур ишда тирсакли валларда ўчрайдиган яширин
нуқсонларни аниқлаш услуби келтирилган.
3.2. Тирсакли валларда учрайдиган яширин нуқсонларни аниқлаш
Тирсакли валларнинг ейилиши универсаль ўлчаш асбоблари: штангень
асбаблар, микрометрик, индикаторли, ричакли – сезгир ва бошқа асбоблар,
шунингдек, калибрлар ҳамда андозалар билан ўлчанади. Тешикларнинг
диаметрлари колибрлар (пробкалар), штангенциркуллар, микрометрик ёки
индикаторли нутрометрлар билан ўлчанади.
Тирсакли валнинг эгилувчанлиги, буралувчанлиги, тепиши ва тоб
ташлаши махсус мослама ҳамда қурилмалар ёрдамида аниқланади. Бунда
тўғрилаш чеккалари, махсус призмалар ва марказлар, шунингдек, махсус ва
универсал мосламалар ҳамда саноат типидаги индикатор стойкалардан
фойдаланилади.
Валларнинг яширин нуқсонлари (дарзлар, ўйиқлар, шишган жойлар ва
бошқалар) кўздан кечириш, уриб кўриш, магнит, капиляр ва ультратовуш
усулларда аниқланади.
Юқорида келтирилган усуллардан энг кўп учрайдигани магнит ва
капиляр усулларидир. Шунинг учун уларни кўриб чиқамиз.
Нуқсонларни магнит ёрдамида топиш усули шартли равишда магнит
кукини ва электромагнит ёрдамида топиш усулларига ажратилади.
Магнит кукини ёрдамидаги валдаги сиртқи дарзлар аниқланади. Бу
усулнинг моҳияти шундан иборатки, бунда деталь магнитланиб, сўнг унга
ферромагнит кукуни сепилади ёки магнитли суспенция қуйилади (50 г ·
магнит кукуни 1 л дизель ёнилғиси ёки керосинга аралаштирилади).дастлаб
валга трансформатор ёки машина ёғи суркалади. Кукун заррачалари магнит
қутбларига ўхшаб дарз четига тўпланиб, унинг жойлашган жойи ва шаклини
кўрсатади. Агар вал таъмир талаб бўлса, у яроқли – яроқсизга ажратилгандан
сўнг кейин магнитсизлантирилади, яъни ўзгарувчан ток саленоидига
киритилади ва у ердан аста чиқарилади ёки ток аста секин нолгача
камайтирилади.
Таъмирлаш корхоналарида магнитли стационар М-217, ЦНВ-3, УМД-
900 ҳамда кўчма 77-ПМД-3м, ПДМ-68 ва бошқа деффект оскоплар
ишлатилади. Капиляр усуллар ҳар қандай материаллардан ясалган деталлар
сиртқи қатлами яхлитлигининг (дарзлар ва ғоваклилик ва бошқалар)
бузилишини топиш имконини беради. Бу усул хўллаш суюқлигининг
яхлитликнинг сиртий бузилишига капиляр кириб бориши ходисасига
асослаган.
Қўйидаги усул капиляр усуллардан энг оддийси ва осонидар.
Ёғсизлантирилган сиртга 65% (ҳажми бўйича) керосин, 30% трансформатор
мойи ва 5 % скипидор суркалади. 5-10 минутдан кейин таркиб ювилиб оқ лой
ёки бўр сурилади ва вал қуритилади. Суюқлик дарзларга кириб қатлам устига
сизиб чиқади ва шу билан нуқсон аниқланади. Вал секин урилганда суюқлик
ташқарига анча тез сизиб чиқади.
Таъмирлаш корхоналарида капиляр усуллардан бири – люминесцент
усул анча кенг тарқалган. Унинг моҳияти қўйидагича.
Текширилган валга 80
о
С температурагача иситилган люминофер
(ультрабинафша нур таъсирида нурланадиган суюқлик) суркалади.
Деталь 10-15 минутдан кейин қуригунча артилади ва унга тальк,
магний корбанат ёки селикатель кукуни юпқа қилиб сепилади ва қоронғуда
симоб-кварц лампа орқали ёруғлик берилади. Кукун дарз, тешик ва
ўйиқларга кирган люминофорни ўзига тортади ва шундай қилиб
ўлтрабинафша нурли лампочка деталнинг нуқсонли қимини кўрсатади
(нуқсон шаклига кўра ёруғ чизиқлар ва доғлар кўринишида ифодаланади).
Люминофорлар сифатида ҳажми бўйича қўйидагилардан иборат таркиблар
ишлатилади: 28% трансфарматор мойи, 50% керосин, 25% бензин ва шу
аралашманинг 1 метрга яшил олтин рангли 0,25 грамм дефектол, таъмирлаш
тажрибасида ЛД-2, ЛД-4 стационар люминесцент ва ЛЮМ-1 кўчма
дефектоскоплар ишлатилади.
Нуқсонни ультратовуш ёрдамида топиш усули сиртдан турли
чуқурликда бўлган ички дарз ва ўйиқларни топишда қўлланилади. У
ультратовуш тебранишларнинг металлардан тарқалиши ва муҳит зичлиги
ҳамда анустик қаршиликнинг кескин ўзгариши оқибатида нуқсонлардан
қайтиш хоссасига асосланган. Нуқсондан қайтган импульс установка
экранида қайд қилинади. Мазкур ишда тирсакли валларда учрайдиган
яширин нуқсонларни ультратовуш усулида топиш усулини кўрамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |