яроқсизга ажратиш ва тиклаш
………………………………….............
2.1. Тирсакли валларда учрайдиган асосий нуқсонларни аниқлаш……..
2.2. Тирсакли валларни улардаги нуқсонларга қараб яроқли-яроқсизга
ажратиш………………………………………………………………………
2.3. Тирсакли валларни флюс қатлам бетига қоплаш……………………..
III-боб. Конструктив қисм
……………………………………………………….
3.1. Умумий маълумотлар…………………………………………………..
3.2. Тирсакли валларда учрайдиган яширин нуқсонларни аниқлаш…….
3.3. Тирсакли валларда учрайдиган яширин нуқсонлани ультратовуш
усулида топиш учун таклиф этилаётган конструктив ишланманинг
умумий тузилиши ва ишлаш принципи……………………………………
3.4. Тирсакли вал элементлари ўлчамларининг нисбатлари……………..
3.5. Кривошип – шатун механизмига техник хизмат кўрсатиш………. ...
IV-боб. Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги
……………………………………………
4.1. Хавфсизлик техникаси қоидалари……………………………………..
4.2. Тирсакли валлардаги нуқсонларни аниқлашда, чиниқтириш ва
синашда ҳамда чилангарлик ишларини бажаришда ҳавфсизлик
қоидалари…………………………………………………………………….
V-боб. Иқтисодий қисм…………………………………………………………...
Хулоса ва таклифлар …………………………………………………………….
Иловалар …………………………………………………………………………..
Интернет маълумотлар………………………………………………………….
АННОТАЦИЯ
Бугунги кунда КЕЙС – 2166, КЕЙС – 2366 русумли комбайнлари
республикамизнинг барча минтақаларида бошоқли экинларни йиғиштиришда
ишлатилади. Аммо уларнинг ишлаш шароитлари ҳамма жойда ҳам бир хил
эмас. Улар иссиқ тупроқ – иқлим шароитида ишлатилади.
Шунинг учун мазкур ишда бундай шароитда ишлатилаётган
комбайнларнинг тирсакли валларида учрайдиган нуқсонлар, уларни тиклаш
усуллари ва уларда учрайдиган яширин нуқсонларни топиш мазкур ишда
кўрилган.
Ишда тирсакли валларни тиклашда флюс қатлами остида қоплаш усули
берилган.
Буларда учрайдиган нуқсонларни топишда фойдаланиш учун
конструктив ишланма таклиф этилган ва у ёрдамида тирсакли валларда
ўчрайдиган яширин нуқсонлар аниқланади.
Иш иқтисодий жиҳатдан баҳоланган.
Ишда келтирилган маълумотлардан тирсакли валларни тиклашда
услубий жиҳатдан фойдаланиш мумкин.
КИРИШ
Президент Ислом Каримовнинг 2010 йилда мамлакатимизни
ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2011 йилги мўлжалланган
энг муҳим устивор йўналишларига бағишланган Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг йиғилишида «Барча режа ва дастурларимиз
ватанимиз тараққиётини юксалтириш, халқимиз фаровонлигини оширишга
хизмат қилади» номли маърузасида таъкидлаганидек, 2010 йил якунларига
кўра мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш 6,8
фоизга ошган. Бу шундан далолат берадики, аҳолининг турмуш даражасини
янада яхшилаш борасида муайян натижаларга эришилган.
Бундай юқори натижаларга эришиш, албатта қишлоқ хўжалигида
фойдаланилаётган техникаларга хам боғлиқ.
Вилоятда етиштирилаётган ғалланинг ҳосилдорлиги йилдан – йилга
ошиб бормоқда. Ўз навбатида йиғим – терим ишлари ғалла етиштиришнинг
якунловчи давридир. Барча экинлардан ҳосилни йиғиштириб олиш даври
жуда қисқа, бу барча ташкилий ишларни уюшқоқлик билан уюштиришни
талаб этади.
Йиғим – терим сифати ва ғаллани йиғиб олиш комбайн
имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш, унинг яроқли ҳолатига боғлиқ.
Комбайнларнинг ишлаш шароитлари ҳар хил бўлиб, тупроқ – иқлим
шароитларга боғлиқ.
Бундай шароитларда ишлатилаётган комбайнларга ўрнатилган тўрт
тактли дизелли двигателларнинг тирсакли валларида учрайдиган нуқсонлар,
жумладан, уларнинг характерлари, нуқсонларни тиклаш усуллари, тиклаш
режимлари мазкур ишда келтирилган.
Ишда келтирилган маълумотлардан тирсакли валларни тиклашда
умумий жиҳатдан фойдаланиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |