15.04.2022, 14:46
https://lex.uz/acts/1357627
https://lex.uz/acts/1357627
135/164
8820 «Субсидиялар»;
8830 «Аъзолик бадаллари»;
8840 «Мақсадли фойдаланадиган солиқ имтиёзлари»;
8890 «Бошқа мақсадли тушумлар».
389. Ушбу мақсадли тушумларни суғурталовчининг хусусий
капитали сифатида акс
эттириш шартлари қуйидагилар ҳисобланади:
а) маблағларнинг мақсадли йўналиш бўйича ишлатилиши;
б) маблағларни жалб қилиш билан боғлиқ харажатларнинг йўқлиги;
в) белгиланган шартлар бажарилганда қайтариб берилмаслиги.
390. Грант деганда ижтимоий хусусиятга эга мақсадлар, иқтисодиётни
ривожлантириш, илмий-техник ва инновацион дастурларни бажариш учун Ҳукумат, нодавлат,
хорижий, ҳамда халқаро ташкилотлар ва жамғармалар томонидан кўрсатиладиган текин,
гуманитар ёки моддий-техник маблағлар тушунилади. Грант маблағлари қатъий
равишда
белгиланган мақсадларга ишлатилади.
391. Ажратилган грант тўғрисида хабарнома олинганда ушбу грант суммаси 8810
«Грантлар» счётининг кредитида 4890 «Бошқа дебиторлар қарзлари» счёти билан боғланган
ҳолда акс эттирилади.
Грант суммасидан молиялаштириладиган ва бюджетда кўзда тутилган пул маблағлари
ёки мулкнинг қабул қилиниши пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар (5110 — 5530),
капитал қўйилма (0800), ўрнатиладиган ускуналар (0700), ТМЗ ва бошқа активларни ҳисобга
олувчи счётларнинг дебетида 4890 «Бошқа дебиторлар қарзлари» счёти билан боғланган
ҳолда акс эттирилади.
Чет эл валютасида олинган грант суммаси хўжалик муомалалари амалга оширилган
кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича
миллий валютага
ўтказилади.
392. 8820 «Субсидиялар» счёти ажратилган субсидиялар, яъни иқтисодиётни
ривожлантириш мақсадида белгиланган шартлар учун суғурталовчиларга
давлат томонидан
пул ёки натура кўринишида кўрсатилган ёрдам суммаси ва ҳаракати тўғрисидаги
маълумотларни умумлаштириш учун мўлжалланган. Давлат (ҳукумат) томонидан берилган
ёрдам турли кўринишда (қўшимча бериш, субвенция ва бошқалар) бўлиши ва ҳар хил
шартларга мувофиқ берилиши мумкин.
Давлат субсидияларининг ҳисоби Ўзбекистон
Республикаси Молия вазирлиги
томонидан 1998 йил 19 октябрда 52-сон билан тасдиқланган (10-сонли БҲМС) «Давлат
субсидияларини ҳисобга олиш ва давлат ёрдамини очиш» Бухгалтерия ҳисобининг миллий
стандартига
(1998 йил 3 декабрь, рўйхат рақами 562 — Меъёрий ҳужжатлар
маълумотномаси, 1999 йил, 6-сон) мувофиқ амалга оширилади.
393. 8830 «Аъзолик бадаллари» счётида жамият аъзоларининг таъсис ҳужжатларида
белгиланган аъзолик бадаллари акс эттирилади.
Аъзолик бадалларининг келиб тушиши 8830 «Аъзолик бадаллари» счётининг
кредит
томонида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
394. 8840 «Мақсадли фойдаланадиган солиқ имтиёзлари» счётида мақсадли
вазифаларни бажариш учун солиқ тўлашдан озод қилинган суммалар акс эттирилади.
Солиқ тўлашдан озод қилинган суммалар бюджетга тўловлар бўйича қарзларни
ҳисобга олувчи счётларнинг дебет томонида 8840 «Мақсадли фойдаланадиган солиқ
имтиёзлари» счёти билан боғланган ҳисобга олинади.
Солиқ тўлашдан озод қилиш натижасида вужудга келган суммалар имтиёзли давр
белгиланган ҳолатда ушбу давр тугагунгача, қолган ҳолатларда ҳар йили 8840 «Мақсадли
фойдаланадиган солиқ имтиёзлари» счётининг дебетидан 8530 «Текинга олинган мулклар»
счётининг кредитига ҳисобдан чиқарилади.
15.04.2022, 14:46
https://lex.uz/acts/1357627
https://lex.uz/acts/1357627
136/164
395. 8890 «Бошқа мақсадли тушумлар» счётининг кредитида бошқа мақсадларга
мўлжалланган тушумлар пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда
акс эттирилади.
Мақсадли тушумларни ҳисобга олувчи счётлар (8800) бўйича аналитик ҳисоб
мақсадли маблағларнинг йўналиши ва молиялаштириш манбалари бўйича алоҳида
юритилади.
396. Мақсадли тушумларни ҳисобга олувчи счётлар (8800)нинг бошқа счётлар билан
боғланиши
Олдинги
таҳрирга қаранг.
(жадвал Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-сонли
(рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.)
буйруғи
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 219-
модда)
Do'stlaringiz bilan baham: