15.04.2022, 14:46
https://lex.uz/acts/1357627
https://lex.uz/acts/1357627
122/164
346. Ушбу кичик бўлимда қуйидаги счётларда ҳисобни юритиш тартиби ёритилган:
8000 «Суғурта захираларини ҳисобга олувчи счётлар»;
8100 «Суғурта захираларидаги қайта суғурталовчилар улушларини ҳисобга олувчи
счётлар».
1-§. Суғурта захираларини ҳисобга олувчи счётлар (8000)
347.
Шакллантирилган
суғурта
захиралари
тўғрисидаги
ахборотларни
умумийлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
8010 «Ишлаб топилмаган мукофотлар захираси»;
8020 «Содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захираси»;
8030 «Хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захираси»;
Олдинги
таҳрирга қаранг.
8040 «Огоҳлантириш чора-тадбирлари захираси»;
(347-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг
2009 йил 19 мартдаги 36-сонли (рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.)
буйруғи
таҳририда —
ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 219-модда)
8050 «Активларнинг номувофиқлиги захираси»;
8060 «Фалокатлар захираси»;
8070 «Зарарлиликнинг тебраниши захираси»;
8090 «Ҳаёт суғуртаси бўйича захира».
348. 8010 «Ишлаб топилмаган мукофотлар захираси» счётида ҳисобот
санасига
ишлаб топилмаган мукофотлар захираси суммаси акс эттирилади. Ишлаб топилмаган
мукофотлар захирасининг миқдори ҳисобот даври бошидаги миқдорига нисбатан ошган
тақдирда, ошган суммага 9230 «Ишлаб топилмаган мукофотлар захираси ўзгаришининг
натижаси» счётининг дебети 8010 «Ишлаб топилмаган мукофотлар захираси» счётининг
кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади. Акс ҳолда,
ишлаб топилмаган
мукофотлар захирасининг камайиш суммасига 8010 «Ишлаб топилмаган мукофотлар
захираси» счётининг дебети 9230 «Ишлаб топилмаган мукофотлар захираси ўзгаришининг
натижаси» счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади.
8010 «Ишлаб топилмаган мукофотлар захираси» счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар
бир алоҳида суғурта тури бўйича юритилади.
349. 8020 «Содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захираси» счётида
ҳисобот санасига содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захираси суммаси акс
эттирилади. Содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захирасининг миқдори ҳисобот
даври бошидаги миқдорига нисбатан ошган тақдирда, ошган суммага 9240 «Содир бўлган,
лекин хабар қилинмаган зарарлар захираси ўзгаришининг натижаси» счётининг дебети 8020
«Содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захираси» счётининг
кредити билан
боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади. Акс ҳолда, содир бўлган, лекин хабар қилинмаган
зарарлар захирасининг камайиш суммасига счётининг дебети 8020 «Содир бўлган, лекин
хабар қилинмаган зарарлар захираси» 9240 «Содир бўлган, лекин хабар қилинмаган
зарарлар захираси ўзгаришининг натижаси» счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув
амалга оширилади.
8020 «Содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захираси» счёти бўйича
аналитик ҳисоб ҳар бир алоҳида суғурта тури бўйича юритилади.
350. 8030 «Хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захираси» счётида
хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захирасининг суммаси акс эттирилади.
Хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захирасининг шаклланишида, захира
суммасига 9250 «Хабар қилинган, лекин бартараф
этилмаган зарарлар захираси
ўзгаришининг натижаси» счётининг дебети 8030 «Хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган
зарарлар захираси» счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади.
15.04.2022, 14:46
https://lex.uz/acts/1357627
https://lex.uz/acts/1357627
123/164
Суғурта амалга оширилиши билан суғурта товони суммасига 8030 «Хабар қилинган,
лекин бартараф этилмаган зарарлар захираси» счётининг дебети 9250 «Хабар қилинган,
лекин бартараф этилмаган зарарлар захираси ўзгаришининг натижаси» счётининг кредити
билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади. Шунингдек, ушбу ёзув суғурталовчининг
хабар қилинган зарарларни бартараф қилиш харажатлари суммасига ҳам амалга оширилади.
Суғурта шартномаси ёки қонунчиликка мувофиқ суғурталовчининг суғурта товонини тўлаш
бўйича
мажбуриятлари тугатилганда, зарарларни бартараф қилиш бўйича харажатлар
миқдорига оширилган хабар қилинган зарар суммасига 8030 «Хабар қилинган, лекин
бартараф этилмаган зарарлар захираси» счётининг дебети 9250 «Хабар қилинган, лекин
бартараф этилмаган зарарлар захираси ўзгаришининг натижаси» кредити билан боғланган
ҳолда, ёзув амалга оширилади.
8030 «Хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захираси» счёти бўйича
аналитик ҳисоб ҳар бир алоҳида суғурта тури бўйича юритилади.
Do'stlaringiz bilan baham: