133
олиши, тарбиясига бефарқ бўлган ота-оналарга эса маҳалла қўмитаси тегишли
чораларни қўллаши мумкин.
10.
Бошланғич синф ўқувчиларининг саломатлиги.
Ҳалқимизда бежизга ”Саломатлик – туман бойлик” дейилмаган.
Ўқувчиларнинг саломатлиги таълимни сифатли ўзлаштирилишининг муҳим
омилларидан бири ҳисобланади. Ҳар бир педагог билим ўзлаштириш,
тарбиялаш жараёнларида ўқувчиларнинг ёш, психологик, физиологик ва
индивидуал хусусиятларига алоҳида аҳамият беришлари лозим. Бу эса ўз
навбатида ўқувчиларни ўз хохишлари ва қизиқишлари билан мустақил ва
ижодий билим эгаллашларига замин яратади.
11.
Бошланғич синф ўқитувчиси.
Бошланғич синф ўқитувчиси педагогик жараённи тўғри бошқара олиши
учун чуқур билим ва касбий компетенцияга эга бўлиши лозим.
Замонавий
ўқитувчининг имиджи унинг касбий муваффақиятларини белгилайди.
Ўқитувчининг имиджи – унинг ҳатти-ҳаракатлари, ташқи қиёфаси, одатлари,
гапириш мароми, менталитети асосида ўқувчилар, касбдошлари,
умуман
атрофидагиларнинг ҳосил қилган тасаввурлари дмакдир.
12.
Концепцияни ҳаётга татбиқ этиш чора-тадбирлари.
Бошланғич таълим концепциясида таълим сифати ва самарадорлигини
оширишга қаратилган илмий асосланган ғояларни ҳаётга татбиқ этиш учун
қуйидаги чора-тадбирлар белгиланди ва амалга оширилади:
-
бошланғич таълим сифати ва самарадорлигини ошириш йўналишида
илмий-тадқиқот ишларини йўлга қўйиш;
-
компетенциявий ёндашувга асосланган
давлат таълим стандартлари
лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва уларни таълим жараёнига татбиқ этиш
механизмини тайёрлаш;
-
компетенциявий ёндашувга асосланган давлат таълим стандартлари
асосида ўқув дастурларини такомиллаштириш;
-
компетенциявий ёндашувга асосланган давлат таълим стандартлари
лойиҳаларини ўқув дастурлари билан биргаликда тажриба-синовдан ўтказиш,
134
тажриба-синов
натижалари
асосида
ДТС
ва
ўқув
дастурларини
такомиллаштириш ҳамда таълим жараёнига татбиқ этиш;
-
дарсликларни компетенциявий ёндашувга
асосланган ДТС ва
такомиллашган ўқув дастурларига мувофиқлаштириш;
-
таълим жараёнига инновацион педагогик ва ахборот-коммуникация
технологияларини кенг кўламда жорий этиш;
-
ҳар бир ўқув фанидан ўқувчилар билимини назорат қилиш ва баҳолаш
мезонларини ишлаб чиқиш;
-
иқтидорли
ўқувчиларни
аниқлаш
ва
уларнинг
интеллектуал
салоҳиятларини ошириш учун шарт-шароитлар яратиш бўйича
тавсиялар
тайёрлаш;
-
бошланғич синф ўқитувчисининг касбий маҳорати, кийиниш маданияти
ва имиджига қўйиладиган талаблар мажмуини ишлаб чиқиш.
Хулоса шуки, амалиётга жорий қилинган мазкур Бошланғич таълим
Концепцияси бошланғич синфларда таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш,
унинг сифати ва самарадорлигини таъминлашнинг илмий асосланган ғоялар
асосида амалга оширилишига қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.
Концепцияда илгари сурилган бошланғич
таълимни ривожлантиришнинг
назарий-амалий ғоялари педагогика фанининг ютуқларига таянган ҳолда
белгилаб берилган. Мазкур Концепцияда белгиланган вазифаларни адо этиш,
аниқланган мақсадлардан кутилган натижаларни олиш, кўрсатиб ўтилган
тажрибаларни ўзлаштириш, илмий асосланган ғояларни таълим жараёнида
татбиқ этиш бугунги кун ўқитувчисидан юксак маҳорат ва масъулиятни талаб
этади.
Do'stlaringiz bilan baham: