89
4-ТАНЛОВ МАВЗУСИ: БОШЛАНҒИЧ ТАЪЛИМДА ТАРБИЯВИЙ
ИШЛАР МЕТОДИКАСИ.
1-МАВЗУ. Синф раҳбари иш фаолиятини ташкил этиш. Миллий
тарбиянинг мазмун-моҳияти.
Режа:
1.
Синф раҳбарининг мақсад ва вазифаси.
2.
Тарбия жараёнида шахсга йўналтирилган таълимтехнологиясининг
афзалликлари.
3. Миллий тарбиянинг ўзига хослиги ва мезонлари.
Таянч иборалар:
шахсга йўналтирилган таълим технологияси, синф
жамоаси, иқтисодий-сиёсий,
якунловчи синф,коммуникация, технология,
интеграция,замон педагогикаси,сафарбар қила олиш,анъанавий таълим,
замонавий таълим, интерфаол таълимнинг омиллари.
1.1
. Синф раҳбарининг мақсад ва вазифаси.
«Бошланғич таълим концепцияси»да бошланғич синф ўқитувчиси
қиёфаси таърифланади: «...энг муҳими балаларда ўқиш, ўрганишга чинаккам
хавас, иштиёқ уйғотувчи, эътиқод хосил қилувчи устоз сифатида алоҳида
ўрин тутади.» ва яна шу концепциядан бошланғич синф ўқитувчиси
фазилатларига қўшимча келтирилади. Ўқитувчи: «...Ўзбекистон
келажаги
буюк давлат эканига ишонадиган миллий ифтихорли бўлиши;
– болаларни халқ педагогикаси дурдоналари ҳамда миллий
қадриятларимиз асосида тарбиялай олиши;
– нутқий равон, халқ тили бойлиги ифода усули ва тасвир воситаларини
адабий тил услуби ва меъёрини тўла эгаллаган бўлиши» зарур.
Синф раҳбари деганда ўқувчиларни
бир хил савияда, бир хил ёшда,
билими жиҳатидан ҳам тенг бўлган жамоани бошқариб турувчи педагог синф
раҳбари деб аталади.Синф раҳбарининг асосий мақсади, ўқувчиларини тўғри
90
тарбиялаш жараёнида ўқувчи ва синф раҳбари билан бир-бирини тушуна
олиши ва синф раҳбари томонидан ўқувчиларга эътиборлироқ бўлиши керак.
Мактабда ўқувчиларга тарбия синф раҳбарининг ишлари орқали
берилади. Жумладан, тадбирлар, мушоиралар, ҳар хил кечалар, учрашувлар,
танловлар ва бошқа ўйинлар орқали ўкувчиларга таълим тарбия берилади.
Шунга қараб ўқувчиларнинг фикрлаш қобилияти ривожланиб боради.
Синф раҳбари мактаб маъмурияти билан биргаликда ва маҳалла
жамоаси,ота-оналар билан ҳамкорликда тарбиявий ишларни олиб боради.
Мактаб маъмурияти синф раҳбари ва унинг олиб бораётган ишларини доимо
қўллаб-кувватлашлари лозим. Чунки синф раҳбари ўз ўқувчиларини яхши
билади ва уларни тарбиялаш учун нималар кераклигини ҳисобга олиб иш
юритади. Синф раҳбари ишини маънавият ва маърифат ишлари бўйича яъни
ташкилотчи директор ўринбосари бошқариб туради.
Синф раҳбарининг иш режасини мактаб
директори ва директор
ўринбосари тузади ва назорат қилиб боради.
Бошланғич синф мактаб таълимининг дастлабки босқичи болалар
ўқитувчи раҳбарлигида таълимда биринчи қадам қўядилар. Ўқув фаолиятида
билим, кўникма ва малакаларни эгаллайдилар. Ўқитувчи синф билан кўпгина
ёлғиз ишлайди ва тарбиячи сифатида иш юритади.
Ўқитувчилик болаларга бўлган муносабатда, катта меҳрибонлиги
билан
ғамҳўрлиги ҳарактерланади. Булар эса ката талабчанлик билан олиб
борилади. Ўқувчилар билан бўладиган ўзаро муносабатларни тўғри йўлга
қўйиш ҳамда ўқувчиларнинг ўсиши ва ривожланишига қараб уларни кайта
қуриш хусусияти ҳам синф раҳбари учун муҳим аҳамиятга эга.
Ўқитувчилар томонидан ўқувчиларга қўйиладиган
педагогик талаблар
беришга эришади, ота-оналар, куни узайтирилган группа тарбиячилари
жамоатчилик билан доимо алоқа боғлаб туради. Зарур бўлган вақтда ўқишда
ўқувчиларга ёрдам кўрсатишни ташкил этади. Синф раҳбари қиладиган
ишлари хужжатларини олиб боради ва уни мактаб маъмуриятига тақдим
91
этади. Ўқувчилар соғлиғини мустаҳкамлашга доир ишларни ўтказади ва
жисмоний ҳамда ақлий меҳнат қилишга ўргатиб борилади.
Бу шаклдаги ўқитиш бир марталик саналади. Маҳорат
дарсларини
ташкил этишда кўп йиллик иш тажрибасига эга, шунингдек,
самарали
методика ёки технологияга эга инноватор педагогларнинг касбий малакалари
очиқ тарзда, интерфаол мулоқот асосида ҳамкасб педагоглар ҳамда
тингловчиларга намойиш этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: