74
Юқори синф ўқувчилари ҳар томонлама жисмоний тайёргарликни
такомиллаштиришни давом эттиради ва алоҳида йўналтирилган турлар
бўйича машғулотларда қатнашади. Масалан: қисқа масофаларга югуриш,
сакраш ва улоқтириш турлари. Шунингдек, «Алпомиш» ва «Барчиной» тест
меъёрлари бўйича тайёргарлик кўрадилар ва топширадилар.
Машғулотларнинг умумий тайёргарлик даврида ўқувчиларнинг
жисмоний
сифатлари, ҳаракат кўникма ва малакаларини шакллантиришга
катта эътибор бериш зарур.
Ўқувчиларни енгил атлетика турларига йўналтириш, турлар бўйича
жисмоний сифатларини, техник хатти ҳаракатларини ривожлантириш, турли
тоифадаги мусобақаларда иштирокини таҳминлашни мақсадга мувофиқ
равишда режалаштириш лозим.
Машғулот даврининг муайян муддатларига мусобақалар тақвими
жиддий таъсир кўрсатади. Машғулот жараёни мусобақалар муддатини
ҳисобга олган ҳолда режалаштирилиши керак. Мусобақалар тақвимининг
тузилиши айниқса мусобақалар даврининг қурилишига айниқса таъсир
қилади, лекин қисман машғулотнинг бошқа
даврлари давомийлигини
чеклайди. Иккинчи томондан, спорт тақвими машғулот жараёнининг
объектив зарур тарзда даврлаштирилганлигидан келиб чиқиб тузилиши
лозим, чунки мусобақаларнинг маълум равишда гуруҳланиши шунинг билан
изоҳланади.
Бу даврда жисмоний тайёргарлик даражасини кўтариш, янада юқори
спорт натижаларига эришишга, спорт формасини сақлашга интилиш керак.
Машғулотлар юқорида кўрсатилган вазифаларни ҳал қилиш
билан бирга
спортчининг мусобақаларда ҳар ҳафта охиридаги текширувларда иштирок
этишини ҳам кўзда тутадиган ҳафталик сикллар асосида ташкил этилади.
Муҳими, бу даврда мусобақалар тайёргарликнинг энг асосий воситаларидан
бири бўлиши керак.
Умумий ва махсус жисмоний тайёргарликни, эришилган техник
тайёргарлик даражасини кейинги тайёргарлик давригача фаол ва пассив дам
олиш усуллари ёрдамида ушлаб туриш.
Умумий жисмоний тайёргарлик ва махсус жисмоний тайёргарлик
бўйича машғулотлар жараёнида, болаларга жисмоний тарбия дарсларида
таниш бўлган
воситалардан, бошқа спорт туридаги (футбол, баскетбол,
75
волейбол, қўл тўпи) воситалардан ҳамда ҳаракатли ўйинлар, гимнастика,
акробатика ва турли эстафетали ўйинлардан фойдаланилади.
Назарий маълумотлар: Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спорт.
Ўзбекистонда енгил атлетиканинг ривожланиш тарихи. Спортчилар
организмига енгил атлетика билан шуғулланишнинг таъсири.
Спортчининг
гигиенаси, чиниқиши, режими ва овқатланиши.
Шуғулланишда техника хавфсизлиги, жароҳатланишни олдини олиш ва
нохуш ҳолатларда биринчи ёрдам кўрсатиш.
Енгил атлетика бўйича талаб меҳёрлари ва разрядлар мазмуни билан
таништириш. Мусобақа қоидалари, мусобақа ўтказиш жойини тайёрлаш.
Енгил атлетика машғулотларини ўтказиш иншоотлари. Оддий енгил
майдонларни қуриш ва жиҳозлаш. Машғулотларга ва мусобақаларга енгил
атлетика йўлакчаларини, улоқтириш секторларни, сакраш чуқурчаларини
ўлчаш ва тайрлаш. Енгил атлетика жиҳоз ва
асбоб-анжомларни тартибга
келтириш ва сақлаш. Енгил атлетика инвентарларини танлаш ва фойдаланиш
ҳамда уларни авайлаб асраш.
Енгил атлетиканинг алоҳида турлари бўйича мусобақаларни ташкил
этиш ва ўтказиш қоидалари билан таништириш (стадион йўлакчаси бўйлаб
югуриш, кросс, узунликка ва баландликка сакраш, копток ва гранатани
улоқтириш). Енгил атлетика мусобақаларнинг турлари. Мусобақада
қатнашувчиларнинг ёш хусусиятларига қараб гуруҳларга бўлиниши.
Қатнашувчиларнинг
мусобақага
рухсат
берилиши.
Мусобақа
қатнашувчиларига қўйиладиган талаблар. Қатнашувчиларнинг
кийими ва
рақами. Стартер вазифаси. Мусобақа ўтказиш жойи, тайёргарлиги, анжомлар.
Do'stlaringiz bilan baham: