48
асарлар ёзилган. Доно халқимиз “Бола бошидан, ниҳол ёшидан ”, -деб
бежиз айтмаган. Мадомики шундай экан, авлодни тарбиялаш ишини
ёшликдан, оиладан бошлаш керак. Бинобарин, оиладаги тарбия жараёнида
ҳар бир дақиқа ва фурсатни қўлдан бой берган
ота-оналар кейинчалик
кўпгина қийинчиликларга дуч келадилар. Донишмандлар тили билан
айтганда ”Қарға очлик, ташналикнинг қийичилигини сезса музни тешади,
беркиниб турган овчини кўрмай унинг тузоғидаги донлар учун парво қилмай
кираверади”.
Тарбиянинг бошланиши оилада экан,
бунда ота-она, катталар, қариялар,
ака-укалар, қариндош-уруғларнинг хулқи, муомаласи ёш болаларнинг
тарбиясида муҳим аҳамиятга эга.
Оилада одоб-ахлоқ тушунчаларини болаларга кенг маънода англатмоқ
лозим. Бунинг учун эса ота-оналарнинг ва оиланинг катта аъзоларининг
ғамхўр, меҳрибон бўлишлари керак.
Оилада кичик болаларниодоб-
ахлоқнормалари асосида тарбиялаб бориш, уларни болаликдан катталарни
ҳурмат қилишга ўргатиб бориш жуда муҳимдир.
Ота-она фарзандини меъёридан ортиқ яхши кўриш ва болани уни
қайтармасдан кўнглига қараб тарбиялаши ёки оиладаги ахлоқий хулқ
нормаларига лоқайд муносабатда бўлиши,
боланинг шундай хислатлари
шаклланиб боришда нафақат салбий таъсир қилибгина қолмай, балки
келажакда жиноятчи бўлиб етишига олиб келади. Ўтмишда оилада болага
жамиятда ўзини қандай тутиш, атрофдаги кишиларга қандай муносабатда
бўлиши кераклигини ўргатишган.
Болани тарбиялашда ўзбек халқига хос миллий урф-одат, анъаналар билан
бирга худудий хусусият, боланинг руҳияти ва қобилиятини, хоҳиши, жинси
ҳисобга олинган. Ўзбек халқ эртаклари оилада бола тарбиясида ҳаёт
дарслиги ҳисобланган. Эртакларда акс эттирган ижобий бош қаҳрамонлар
намунасида
болада ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, ота-онага ҳурмат ва
муҳаббат, гўзалликка ҳавас, эзгулик, мардлик каби фазилатлар тарбияланган.
Кўпчилик ота-оналар, бобо ва бувилар бола тарбиясида тушунтириш,
49
рағбарлантириш яхши хулқли болалар ҳақида ҳикоя қилиш, эртак айтиб
бериш, билганларини айтиб беришни талаб қилиш, кўпроқ меҳнатга жалб
қилиш усулларидан фойдаланадилар. Топшириқни
бажармаган болаларга
нисбатан танбеҳ бериш, мажбур этиш, уялтириш каби жазолаш турларини
қўллайдилар.
Бола тарбиясида яхши натижаларга эришаётган ота-оналарнинг болалар
билан ўтказиладиган суҳбатлари “Меҳнат, меҳнатнинг таги рохат” , “Яхши
фарзанд ота-онага раҳмат келтиради”, “Ёмонлик яхшилик келтирмайди”,
“Ота рози - худо рози”, ”Онани эъзозлаган хор бўлмайди”, “Аҳилликда
ҳиммат кўп”
каби мавзуларда, шу билан бирга ўғил ва қиз боланинг
вазифалари уларнинг келгуси ҳаётидаги хусусий суҳбатлар ўтказилади.
Туғилган кунларидан бошлаб, халқимизнинг “Бола азиз, одоби ундан азиз”
ҳикматига кўра набираларнинг гўзал хулқли, одобли, шафқатли, диёнатли
бўлишларига эътибор беришган.
Хулоса қилиб айтганда, оилада одоб-ахлоқ тарбиясига катта аҳамият
бериш керак.
Болалар эртак, шеър, ашулалар орқали ҳам одобли бўлишга
даъват этишимиз мумкин. Оилада одоб-ахлоқ масалалари тўғри йўлга
қўйилиши шарт.
Юқорида айтганларни ҳисобга олган ҳолда одоб-ахлоқ тарбиясида
ўқитувчининг фаолияти қачон самарали ва фойдали бўлади, қачонки у барча
педагоглар, ота-оналар ва маҳалла жамоатчилик ҳамда синф жамоаси
ёрдамида, дарс жараёнида ва дарслардан бўш вақтларда бу ишларни тизимли
равишда ташкил эта олса.
Do'stlaringiz bilan baham: