5-мавзу: таянч-ҳаракат тизимининг ёш хусусиятлари ва гигиенаси режа


Суякнинг кимёвий таркиби, физик хоссалари ва тузилиши



Download 162,32 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/5
Sana18.04.2022
Hajmi162,32 Kb.
#560738
1   2   3   4   5
Bog'liq
8-маъруза

Суякнинг кимёвий таркиби, физик хоссалари ва тузилиши. 
Суяк асосан суяк тўқимасидан тузилган. Суякнинг сирти суяк уст 
пардаси билан қопланган бўлади, бу парда болаларда жуда пишиқ,
ҳатто суяк синганда ҳам йиртилмайди. Суяк усти парда билан суякнинг 
фақатгана бўғин юзалари қопламайди ҳолос. Суяк парда кўп
микдордаги қон томирлар, нервлар билан таъминланган, булар суяк уст
пардадаги тешиклар орқали суякнинг ички қисмига ўтади. Суяк 
шикастланганда ва касапланганда суяк устипарда хужайраларининг
ҳисобига суяк қайта тикланади. Суяк усти пардадаги боғламлар ва 
мускуллар бирикади. Суяк усти парданинг тагида суякнинг компакт қавати 
ѐки зич қавати бўлади. Компакт қабатининг тагида ғовак қабат бўлади. Узун 
суякнинг ички қисмида суякнинг бутун узунлиги бўйича бўшлиқ бўлади. 
Янги туғилган ва кўкрак ѐшидаги болаларнинг узун найсимон суяганинг 
бўшлиқ қисмида қизил илик бўлиб, ўсиш процессида қизил иликнинг 
ўрнини сариқ илик эгаллайди. Найсимон суякларнинг икки учида, баъзида 
ясси суякларда 15 ѐшгача қизил илик сакланади.
Суяклар 
шакли 
ва 
тузилишига қараб, найсимон, ясси, калта ва аралаш суякларга бўлинади.
Найсимон суяклар қўл-оѐқ скелетининг таркибига киради. Найсимон 


суяклар орасида узун (елка суяги, билак, тирсак суяклари, сон суяги, болдир 
суяклари) ва калта суяклар (қўлкафти, оѐқ кафти суяклари, бармоқ суяклари) 
бор. Ҳар бир найсимон суякнинг танаси (диафизм) ва икки учи (эпифизлари) 
тафовут қилинади. Ясси суякларнинг шакли турли хил бўлади. Уларга 
калланинг қопловчи суяклари, курак ва чаноқ суяклари киради. Аралаш 
суяклар турли шаклга эга бўлади. Суякларнинг юзасида ғадир-будур дўмбоқ, 
қирра, тешиклар, эгатлар бўлади. Буларга мускуллар, пайлар, бойламлар 
бирикади ѐки томирлар, нервлар ўтади. Суяк қўшувчи тўқимага кириб икки 
хил кимѐвий модда: органик ва анорганик моддалардан иборат. Суякнинг 
органик моддасига оссейн дейилади, суяк таркибининг 1/З қисмини органик, 
2/З қисмини анорганик модда ташкил этади. Агарда суякни бир қисмини 
хлорид ѐки нитрат кислотага солиб қўйилса, бир неча вақтдан сўнг юмшоқ ва 
эластик бўлиб қолганини кўрамиз. Суяк оловда куйдирилса, органик 
моддалари куйиб кетиши туфайли мўрт бўлиб қолади. Суякнинг эластиклиги 
оссейн борлигига қаттиқлиги эса анорганик моддаларга боғликдир. Суякда 
органик ва анорганик моддалар. борлигидан, эластик - ва қаттикдир. Ёш 
улғайиши билан суякнинг оссейн: ва анорганик моддалар миқдори ўзгариб 
боради. Болаларда органик моддалари кўпроқ. Шунинг учун уларнинг суяги 
эластик бўлади. Ёш улғайгани сари анорганик моддалар миқдори ортиб 
боради, шунинг учун уларнинг суяги мўрт бўлиб қолади. Ёш улғайиши билан 
суякда кальций, фосфор магний ва бошқа элементлар нисбатан ўзгаради. 
Кичик болалар суягининг таркибида кўпроқ кальций, катта мактаб ѐшидаги 
болаларнинг суягини таркибида фосфор тузлари кўп бўлади. Боланинг 7 
ѐшида найсимон суякларнинг тузилиши катта одамларникига ўхшайди. 
лекин 10-12 ѐшда суякнинг ғовак моддаси интенсив ўзгаради. Боланинг ѐши 
қанча кичик бўлса, суяк устидаги пўстлоғи зич қаватга ѐпишган бўлади. 
Боланинг 7 ѐшида суяк устлиги зич қаватдан ажралиб туради. 7-10 ѐшгача 
найсимон суякларнинг илк қисмини ўсиши секинлашади. 11-12 ѐшлардан 18 
ѐшгача найсимон суяклар тўлиқ шаклланиб бўлади. Суяклар оралиқли, 
тоғайли тўқима, суякли тўқима, бириктирувчи тўқима ѐрдамида бирикади. 


Бириктирувчи тўқима ѐрдамида бирикиш-боғламлар, пардалар, калла 
чоқлари. Тоғайли тўқима ѐрдамида бирикиш умуртқалараро тоғайлар орқали. 
Суякли тўқима ѐрдамида бирикиш-думғаза умуртқалари ва думғаза 
суягининг ҳосил қилиш киради. Ораликли бирикишга бўғинлар киради.

Download 162,32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish