P 57 “Рисолаи азиза” — “Саботул ожизийн” шарҳи//Тузувчи: Б. Ҳасан/. — Т : А.Қодирий номидаги Халқ мероси нашр., 2000. —256 б



Download 7,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/60
Sana18.04.2022
Hajmi7,52 Mb.
#560566
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   60
Bog'liq
So\'fi Olloyor. Risolai aziza

УҲУД ТОҒИНДА ҲАЗРАТ ПАЙҒАМБАР
АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ МУБОРАК ТИШЛАРИ
ШАҲИД БЎЛҒОНИ
Уҳуд тоғида Пайғамбар тишини - 
Шаҳид этти яна етмиш кишини.
Уҳуд тоғида бўлган жангда Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг 
тишини кофирлар тош отиб синдирдилар. Яна ул жангда етмиш 
саҳоба шаҳид бўлдилар. Ҳамза билан Аббос ҳазратлари шу жангда 
шаҳид бўлдилар.
Ажаб кун тушги мўъминлар бошиға,
Умар келди Паямбарнинг қошиға.
Уҳуд жангида мўъминларга жуда оғир бўлди. Жангда кофирлар 
кўп эди. Ҳазрати Умар аскарбоши эди. Али ҳазратлари у ерда йўқ 
эди. Умар кофирларга голиб бўла олмай, Пайғамбаримиз (с.а.в.) 
ёнига келиб:
Деди йиғлаб: «Аё султони аброр,
Дуо қилғил - қирилсин барча куффор!»
Йиғлаб дедики: “Эй Расулуллоҳ, бу кофирларга дуо қилғилки, 
бир йўла бари қирилсин” .
Ва лекин қилмади ул дуои бад - 
Ҳидоятга дуо қилди Муҳаммад.
Муҳаммад алайҳиссалом ёмон дуо қилмади. Балки ул кофир- 
ларни тўғри йўлга солмоқ дуосини қидди. Аллоҳцан бу кофирлар- 
га ислом йўлини рўзий қилишини сўради.
Ўшал рўзики анбуҳ эрди куффор,
Абу Суфёну Холид эрди солор.
237


Уҳуд урушида кофирлар кўп бўлиб, лашкарбошилари Абу Су- 
фён билан Холид эди. Бу иккиси ўша вақгда кофир эдилар. “Анбуҳ” 
кўп маъносида.
Ижобат бўлди Пайғамбар дуоси - 
Мусулмон бўлдилар ҳар иккалоси.
Муҳаммад (с.а.в.) ҳидоят дуосини қклгач, филҳол дуо ижобат 
бўлди. Холид билан Абу Суфён мусулмон бўлдилар.
Ул икки эр билан кўп аҳли туғён -
Уҳуд кофирлари бўлди мусулмон.
Холид ва Абу Суфён билан бирга Уҳуд жангининг кофирла- 
ридан кўпчилиги бирин-бирин келиб, мусулмон бўлдилар.
Чун Холид олди динни шаҳцидин баҳр,
Мусулмон бўлдилар илкида минг шаҳр.
Холид ҳазратлари ислом болидан тотиб баҳра олгач, унинг қўл 
остида мингга шаҳар халқи мусулмон бўлди. Яъни диёри Мағрибнинг 
барчаси мусулмон бўлдилар — Холиднинг қўлида ислом топдилар. 
И роқ ила Дамашқ, ҳам Хўтан, Шом 
Абу Суфён қўлидин тобти ислом.
И роқ билан Дамашқ ва Ш ом тарафидаги ўлкалар Абу Суфён 
қўлида ислом топдилар.
Муҳаммад олди илму хулқи хушдин - 
Муяссар этмади олтин-кумушдин.
Муҳаммад алайҳиссалом илм ва яхши хулқлар олди, бироқ 
олтин-кумуш олмади. Зеро, молга майли бўлса эди, кофирларни 
ёмон дуо билан ҳалок қилиб, молларини олур эди. Аммо Пайғам- 
бар (с.а.в.) кофирларнинг исломга кирмакликларини дуо қилиб, 
ўзларини ва барча молларини қолдириб, икки дунё саломатлигини 
ҳосил қилди.
Агар сан марди соҳиб - ҳимматлисан,
Расулуллоҳни хос умматисан.
Сен соҳибҳиммат киши эрсанг ва Пайғамбарнинг хос уммати- 
дан бўлсанг, унда —
Тутарсан жон ила феъли Набийни - 
Қиларсан ҳар маҳалда пайравини.
жону дилинг билан Пайғамбар (с.а.в.) нинг феълини тугарсан, 
асло унинг тутган йўлидан чиқмассан, унинг қилган ишлари ва 
йўлларида бирга бўлгайсан.



Download 7,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish