www.ziyouz.com кутубхонаси
62
Навоий Зуҳал (Сатурн), Муштарий (Юпитер), Баҳром (Марс), Меҳр (Қуёш, Венера), Уторид
(Меркурий), Ой каби сайёраларни ғазалга олиб кириб, назмийлаштиради. Бу шеърий
образларни ўз бадиий муддаосини ифодалашга хизмат қилдиради.
Жилва қилғоч Муштарий кўзни узоринг ёдидин,
Юз саодат ахтаридин ҳар замон дурбор этар.
Байтда маъшуқа ёки ғазалнавис кўзда тутган бошқа бир эстетик идеал васлидаи жудолик
қуйидагича тасвирланган. Шоир бу машъум айрилиқ фожиасига сабабчи қилиб Муштарий
сайёрасини кўрсатади. Форсий номи Биржис бўлмиш бу сайёра, Навоий даври
мунажжимларининг тасаввурича, олтинчи фалакда жойлашган еттинчи осмонга энг яқин юлдуз
бўлгани учун мунажжимлар уни «Фалак қозиси» деб аташган. Гўё у илоҳий қудрат низомларига
кўра, жамики мавжудот устидан ҳукм юритган. Навоий Муштарий сайёрасининг мана шу
қозилик аъмолини назарда тутганлигини инобатга олсак, қуйидагича мазмун юзага чиқади:
Муштарий, яъни фалак қозиси чеҳранг ёдини кўз хотирасидан ўчиргач, юзлаб бахт юлдузлари
ҳар замон дур ёғилгандек, кўзёш селини оқиздилар, Демак, фалак қозиси ҳукми билан лирик
қаҳрамон бахтсизлик — мангу айрилиққа гирифтор бўлди.
Ғазалда изчил руҳий таҳлил кўзга ташланиб туради. Мана, юқоридаги воқеа лирик
қаҳрамонни қандай кайфиятга олиб келди:
Меҳрдин топмай нишоие сенда ҳам, гардунда ҳам,
Бу мусибат кўзума ёруғ жаҳонни тор этар.
Байтнинг санъаткорона хосияти шундаки, Навоий «меҳр» сўзининг турли маъно
товланишларидан усталик билан фойдаланган. Шоир «меҳр» сўзининг луғавий ва кўчма
маъноларини ишга солиб, «ийҳом» санъатини вужудга келтиради. «Ийҳом» асосида қатлам-
қатлам маъно мағзига эга бўлган мисра яратади. Мисрани ўқирканмиз, дастлаб лирик қаҳрамон
маъшуқадан меҳр-шафқат нишонаси топа олмаганини кўрамиз, сўнг маъшуқадагина эмас, балки
умуман «гардунда ҳам» меҳр-вафо топмаганлигини англаймиз. Бу — «меҳр»нинг луғавий
маъносигагина суяниб ифодаланган мазмун. «Меҳр» кўчма маънода қуёшни билдиради. Бундан
айрилиқ азобидаги лирик қаҳрамон гардунда қуёш ҳам топа олмаганлиги англашилади. Демак,
висолсиз одам — офтобсиз олам, деган мусибатли мазмун юзага чиқади. Бу мусибат эса ёруғ
оламни лирик қаҳрамои кўзига қоронғу кўрсатади. Лирик қаҳрамон аҳволини халқ жонли
тилидаги «кўзига жаҳонни тор этмоқ» ибораси билан ифодалаш байтнинг бадиий салмоғини яна
чандон оширади.
Лирик қаҳрамон нақадар аянч аҳволда қолганлигини ўша муболағали манзара воситасида
кўрсатишга ҳам Навоий сайёралар образини сафарбар қилади:
Зуҳра ҳолимға сурудин навҳаға айлаб бадал,
Чангининг сочин ёйиб, дурри сиришк изҳор этар.
Зуҳра — Чўлпон юлдузи азалдан Шарқ адабиётида осмон чолғувчиси, созандаси сифатида
тасвирлаииб келади. Зуҳра юлдузининг шу хосиятини назарда тутмай туриб, Навоий байтини
тўла тушуниш қийин. Хуллас, байтда мужассам бадиий мазмун шундан иборатки, чолғувчи
сайёра лирик қаҳрамон аҳволини кўриб, чалиб турган куйини мунгли ва нолавор йиғига
айлантириб юборади. Унинг қўлидаги чанг эса сочларини ёйиб, кўзёш дурларини оҳанг
либосида соча бошлайди.
Кечинмалар фожеийлигига асосланган лирик сюжет тобора авж нуқтасига кўтарила боради.
Алишер Навоий ғазалларига шарҳлар
Do'stlaringiz bilan baham: |