Microsoft Word navoiy gazallariga sharhlar ziyouz com doc



Download 0,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/60
Sana21.02.2022
Hajmi0,65 Mb.
#55239
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   60
Bog'liq
11-topshiriq.(Metodika)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
24
ориф дарвешнинг фақир ҳаётини подшонинг ҳашаматли ҳаётидан устун қўяди, аммо буни қуруқ 
таъкид йўли билан эмас, балки «назарий» тушунтиришга интилади: «Шоҳ фуқаро ташвиши ва 
ўзининг шону шуҳрати, туганмас давлати, ишрати билан овора, у бу ғамдан фориғ бўлолмайди. 
Демак, шунчалик дабдабаю шукуҳи билан озод, бахтиёр эмас. Ҳатто жаҳонни кўрсатувчи олтин 
жом ҳам уни ғамдан озод қилолмайди. Шоҳнинг акси ўлароқ синиқ сафолда (жоми Жам — 
салтанат ва ҳашам рамзи бўлса, синиқ сафол — ка-бағаллик, камтарлик белгиси) май 
қуйқумини ичаётган, яъни маҳбубнинг васли деб азоб чекаётган дарвеш бахтиёр. «Дурд» — май 
қуйқуми, қаноат ҳамда айни вақтда ном-родлик, маҳбубнинг бетоқат қилувчи ёдини ҳам 
англатади. Хуллас, Навоий илоҳий ишқнинг хосиятлари ҳақида гапириб келиб, парвонасифат 
дарвешнинг мамлакат подшосидан устун турувчи озод-эркин турмушини шарафлайди.
Олтинчи байт: 
 
Хумор аро тиладим соқию қадаҳ, юз шукр,
Ки улки мен тиладим келди ўз аёғи била. 
Шоир ўзининг синиқ сафолда «дурд» ичиб, маҳбуб ёдида сармаст қаҳрамони — ишқ 
парвонаси ҳолатидан руҳланиб кетиб, ўзини у билан шерик, ҳаммаслак қилиб кўрсатади. Аммо 
лирик қаҳрамон-дарвеш ёр ёдида сархуш бўлса, шоир ҳали хумор, у энди соқию қадаҳ талаб 
қилаяпти. «Хумор» ҳам мастликнинг асорати, аммо у вақтинчалик совуш, соликнинг 
иккиланишини, беқарор ҳолатини ҳамда «маҳбубнинг иззат пардаси ичига яшириниши, дунё 
пардаси ваҳдат юзини беркитишини» англатади. Ана шундай ҳолатда шоир турланган 
кайфиятни бир хилликка келтириш, яъни дарвеш ҳолатига мослаш учун соқи (пири муршид) 
қўлидан қадаҳ (маърифат) тилайди ва Аллоҳ унга тилаганини етказганини — пир ҳузурига 
етганидан шукроналар айтади. Байтдаги «аёқ» сўзи икки маъноли: 1) одамнинг аъзоси ва 2) 
қадаҳ. Демак, сўз ўйини — тажнис ясалган: «Келди ўз аёғи била — келди ўз қадаҳи била». 
Теран маъно, тоза ифода ва тимсоллар билан очилтан.
Еттинчи байт: 
 
Қучарга сарв ниҳоли бири қадингдек эрмас,
Агар кетурса ани боғбон қучоғи била. 
Бу байтнинг зоҳирий маъноси кўриниб турибди. Шоир маҳбуб қоматини энг чиройли 
дарахтга ўхшатмоқда, йўқ, маҳбуба қомати сарвдан ҳам чиройли, ахир сарвни қучганда ёр 
қучгандайин ҳаловат туйиш мумкинми? Богбон сарвларни қучоқлаб олиб келса ҳам, лекин бу ёр 
қоматини қучганчалик эмас. Аммо байтнинг тасаввуфий, зоҳирий маъноси ҳам бор. 
Қад деганда сўфийлар пирнинг ҳайбати, илоҳийлик аломати бор одамни назарда тутганлар. 
Шундай бўлгач, байтнинг мана бунақа маъноси ҳам келиб чиқади: «Гарчи боғбон боғдаги 
чиройли сарв дарахтларини намойишкорона қучиб келса-да, лекин уларнинг бирортаси комил 
инсон — пирнинг гўзал, илоҳий ҳайкалидай эмас, уларни қучиш пирга сиғинишдай лаззат 
беролмайди». 
Алишер Навоийнинг улугворлиги шундаки, унда зоҳирий ва ботиний маънолар, яъни ишқи 
илоҳий ва ишқи маъжозий ифодалари бир-бирига халақит бермайди, балки бир-бирини 
тўлдириб, қувватлаб туради. Бошқача айтганда, ишқи ҳақиқий тасвиридан ишқи маъжозий 
тасвирига ёки аксинча ҳолатга осон ўтилади, китобхон гоҳ бу маънодан, гоҳ у маънодан, гоҳ ҳар 
иккисидан завқлана олади. Ушбу ғазалда ҳам шуни кузатиш қийин эмас, унда тариқат ақоиди, 
мақомат босқичларидаги солик ҳолатлари, ишқ изтироби ва ошиқ азоби, дардли ўртанишлар 
тасвирланади ҳам шу билан баробар, муайян инсоний кечинмалардан воқиф бўласиз. Воқеан, 
ишқ парвонаси солик дарвеш ҳам реал инсон, унинг кечинмалари ҳақиқий инсоний кечинмалар, 


Алишер Навоий ғазалларига шарҳлар 

Download 0,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish