2-расм. Солиқ турлари бўйича бюджетга тушган тушумлар
6
2021-йил 1-январдан бошлаб, кичик корхоналар учун ижтимоий
солиқнинг 12% ўрнига, шунингдек, туроператорлар, сайёҳлик агентликлари ва
меҳмонхона
хизматларини
кўрсатувчи
туризм
субъектлари
учун
1% чегирма даражаси белгиланган. Юридик шахс ёки жисмоний шахс ўз
фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган тақдирда, фойдаланилмаётган ишлаб
чиқариш майдонлари ва нотураржой хоналари учун эр солиғи ва мол-мулк
солиғининг юқори суръатларини қўллашни тўхтатиб туриш белгиланган.
Шунингдек, умумий овқатланиш корхоналари ва биноларни ижарага
берадиган корхоналар учун айланма солиқ тўлашдан озод қилиш ҳамда кичик
тадбиркорлик субъектлари, бозорлар, савдо мажмуалари, жамоат транспорти
корхоналари, умумий овқатланиш, спорт-соғломлаштириш муассасалари,
сайёҳлик агентликлари, саёҳат агентликлари, “ Uzbekistan Airways”
авиакомпанияси ва "Ўзаэронавигатция"маркази учун ер солиғи ва мол-мулк
солиғини тўлашдан озод этиш ҳамда уй-жой ёки нотураржой хоналари
ижарага берилиши натижасида олинган даромад солиғини тўлашдан
жисмоний шахсларни озод қилиш, шунингдек, тадбиркорлик субектлари
фаолиятини солиқ аудитини ўтказишни тўхтатиб туриш каби имтиёзлар
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев томонидан
2021йил 20 август куни тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди. Ушбу
мулоқотда банк кредитлари фақат сўмда берилиши, микромолия
ташкилотлари учун енгилликлар, бизнес учун солиқ юкини камайтириш, ер
сотиш ва хусусийлаштириш, инфратузилма яратиш, экспортёрларни
қўллаб-қувватлаш, транспорт-логистика тизимини ривожлантириш ва
6
Статистик маьлумотлар асосида муаллиф ишланмаси.
7
тадбиркорликка оид тартибларни соддалаштириш йўналишларида қатор
янгиликлар эълон қилинди.
Солиқ йўналишида биринчи бўлиб ҚҚС маъмурчилигини яхшилаш
бўйича топшириқ берилди. ҚҚС маъмурчилигида энг муҳими қўшилган
қиймат солиғида экспортчи тадбиркорлик субъектларига енгилликлар
яратилган. Жумладан, ташқи иқтисодий фаолият субъекти экспорт фаолияти
билан шуғулланган бўлиб, товарни экспорт қилган тақдирда унинг пули келиб
тушмаган бўлса (агар 180 кун реализация даври ўтиб кетмаган), ҚҚСни сотиб
олган маҳсулотлари бўйича ҳисобга олиши ва бюджетга бериб, ҚҚСни
қайтариб олиши мумкин бўлади. Бу солиқ тўловчида айланма оборот пайдо
бўлишини англатади. ҚҚСни ҳисобга олишда солиқ ва божхона
идораларининг электрон базалари ўзаро боғлаш имкониятларини яратади.
ҚҚС маъмурчилигини яхшилашдаги иккинчи масала- қўшилган қиймат
солиғи бўйича база яратишдир. Яратилган ушбу база божхона тўлови ва ички
бозор тўловларини ўз ичига олади. Бу эса, қўшимча маблағ қидириб
ўтирмасликни англатади. Шунингдек, Солиқ кодексининг иккита нормаси
бўйича алоҳида эътибор қаратиш лозим: биринчиси ҚҚСни 7 кунда қайтариш,
иккинчиси ҚҚСни импорт қилаётганда бўлиб-бўлиб 120 кунда тўлаш.
Ҳисоботларни кечиктириб топшириш билан боғлиқ молиявий санкцияларни
қўллаш тартиби тўлиқ бекор қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил 20
сентябрда қабул қилинган Сайловолди дастурида тадбиркарларга фаол кўмак
бериш ва молиявий енгилликлар бериш кўзда тутилган
7
. Натижада
тадбиркорлар билан ўтказилган очиқ мулоқот доирасида шакллантирилган
7 та йўналиш бўйича 60 га яқин янги ташаббус ва таклифларни назарда
тутувчи дастур амалга оширилиши, 2022 йилдан бошлаб корхоналарнинг мол-
мулк солиғи ставкаси 2 фоиздан 1,5 фоизга камайтирилиб, тадбиркорлар
ихтиёрида 500 миллиард сўм маблағ қолдирилиши, 2023 йилдан бошлаб
қўшилган қиймат солиғи ставкаси 15 фоиздан 12 фоизга туширилиши, юридик
шахсларнинг мол-мулк ва ер солиқлари бирлаштирилиб, ягона кўчмас мулк
солиғи жорий қилиниши шунингдек, банк, молия, телекоммуникатция каби
тадбиркорлик йўналишларида фойда солиғи ставкаси 20 фоиздан 15 фоизга
туширилиши ва барча тадбиркорлик субъектлари учун бир хил бўлиши
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 сентябрдаги
“Тадбиркорлик
субъектлари
учун
маъмурий
ва
солиқ
юкини
янада
камайтириш
,
бизнеснинг
қонуний
манфаатларини
ҳимоя
қилиш
тизимини
такомиллаштириш
чора
-
тадбирлари
тўғрисида”ги
ПҚ-6314 сон қарорида ҳам
солиқ
тизимини
янада
такомиллаштириш
борасидаги
чуқур
ислоҳотлар
амалга
оширилди
.
Бу
борада
тадбиркорлик субектлари фаолиятининг жадал
ривожланишини таъминлаш, давлат назоратини такомиллаштириш ва
“Солиқчи — кўмакчи” тизими орқали уларга нисбатан маъмурий ва солиқ
7
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил 20 сентябрдаги сайловолди дастури.
8
юкини камайтириш, шунингдек, тадбиркорларнинг муаммо ва таклифларини
бевосита ўрганиш, тадбиркорликни келгусида ривожлантиришнинг асосий
йўналишларини белгилаб олиш масалалари бўйича 2021-йил 20-август куни
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг тадбиркорлар
билан ўтказилган очиқ мулоқотида тадбиркорлар олдида турган солиқ ва банк
тизимидаги муаммоларни ҳал этишнинг муҳим йўналишлари белгилаб
олинди
8
. Жумладан:
-
қатъий белгиланган миқдордаги жисмоний шахслардан олинадиган
даромад солиғи тўловчиси бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан
солиқ органларига солиқ ҳисоботини топшириш мажбурияти, алоҳида тайёр
импорт истеъмол товарларининг божхона декларатцияси расмийлаштирилган
санадан кейин 12 ой ўтгач сотувга қўйилиши ҳамда чакана савдода
реализатция қилинишига қўйилган тақиқ, 2021-йил 1-октабрдан бошлаб бекор
қилинади;
-
2022-йил 1 январдан 2023 йил 1 январга қадар республика туманларида
(Тошкент шаҳри бундан мустасно) фаолият юритувчи якка тартибдаги
тадбиркорлик субектларига белгиланган ижтимоий солиқ ставкаси икки
бараварга пасайтирилган ҳолда базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи
миқдорида белгиланади.
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил
30 сентябрдаги “Хизматлар соҳасини қўллаб -қувватлашга оид қўшимча чора-
тадбирлар тўғрисида’’ги 6318-сонли қарорида ҳам тадбиркорлик субектларига
божхон тўловлари ва солиқ бўйича меъёр даражасида имтиёзлар белгиланди.
Зеро, божхона тўловлари ҳам солиқларниг ажралмас қисмидир.
Мазкур қарорга асосан ташқи иктисодий фаолият субъектларига бир
қатор имтиёзлар берилди
9
. Шу жумладан худудларда хизматлар соҳасини
янада қўллаб-қувватлаш ҳамда тадбиркорликни ривожлантиришнинг асосий
йўналишларини белгилаб олиш бўйича 2021-йил 20-август куни ўтказилган
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ
мулоқоти доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда қуйидаги товарлар ва
транспорт воситалари учун қонунчиликда назарда тутилган божхона божи
бўйича имтиёзларнинг амал қилиш муддати 2024-йил 1-январга қадар
узайтириш белгиланди. Шунингдек, ғилдиракли транспорт воситалари,
ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари учун, агар уларнинг ишлаб
чиқарилганлигига 4 йилдан ортиқ бўлмаса ҳамда “Евро-5” ва ундан юқори
экологик тоифа талабларига мос келса, 2024-йил 1-январга қадар утилизатция
йиғимининг нол ставкаси қўлланилади.
Ўзбекистон
Республикаси
ҳудудига
олиб
киришда
белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича таълим
8
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Тадбиркорлик
субъектлари
учун
маъмурий
ва
солиқ
юкини
янада
камайтириш
,
бизнеснинг
қонуний
манфаатларини
ҳимоя
қилиш
тизимини
такомиллаштириш
чора
-
тадбирлари
тўғрисида”ги
ПҚ-6314 сон қарори. 2021 йил 15 сентябр
9
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хизматлар соҳасини қўллаб -қувватлашга оид қўшимча чора-
тадбирлар тўғрисида’’ги 6318-сонли қарори 2021 йил 30 сентябр
9
ташкилотлари учун ўқув лаборатория ва махсус асбоб-ускуналар ва жиҳозлар,
тақиқланмаган ўйин автоматлари , видеоўйинлар учун ускуналар ва боулинг
учун автоматик ускуналар, белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхат
бўйича юридик шахслар томонидан, шу жумладан лизинг шартномаси асосида
олиб келинадиган янги стоматология ва косметология асбоб-ускуналари,
бутловчи буюмлар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари ҳамда сарфлаш материаллари
каби товарлар 2021-йил 1-октабрдан бошлаб 2024-йил 1-январга қадар
божхона божидан озод қилинди.
Шу жумладан, 3Д контентни намойиш қилиш учун ижро қилиш
серверлари, киноекранлар, обективли, лампали, поляризатсия филтрли
рақамли проекторлар, акустика тизимлари ва экран орти карнайлари,
профессионал пассив сабвуфер, интегратсия қилинган медиа сервер, рақамли
проекторлар учун ксенон қисқа ёйли лампалар, овозли протсессор, проектор
учун обектив, экранлар учун ёруғлик учланишнинг ултра ёрқин пассив 3Д
тизими, 3Д кўзойнакларини олиб киришда Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2021-йил 7-апрелдаги “Кино санъати ва саноатини янги
босқичга олиб чиқиш, соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини
янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-6202-сон Фармони доирасида
божхона божи ставкасининг нол ставкалари татбиқ қилиш белгиланди.
Хулоса қилиб шуни айтиш жоизки, юртимизда иқтисодиётни
ривожлантириш, чет эл инвеститсияларини жалб қилишга доир кўплаб ишлар
амалга оширилган. Солиқ тизими эса бюджетнинг энг асосий даромади ва шу
билан бир қаторда чет эл инвеститциялари ва сармоядорларини жалб қилишда
ҳам, юртимизда саноат, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва бошқа кўплаб
соҳаларни ривожлантиришда ҳам, аҳоли турмуш даражасини яхшилаш
борасида муҳим аҳамият касб этади. Шу боис, сўнгги йилларда солиқ
тизимини барқарорлаштириш ва такомиллаштириш чоралари кўрилди.
Ҳозирда пандемия шароитида ҳам тадбиркорларга ҳам солиқ имкониятлари
яратилган ҳамда тизимни автоматлаштирилган ва рақамлаштирилган. Бу эса
иқтисодий режалаштиришни амалга оширишда муҳим дастакдир.
Юқорида маълумотлар асосида бизнинг фикримизча, тадбиркорлар ва
ташқи иқтисодий фаолият субъектларига берилаётган солиқ ва божхона
тўловлари бўйича имтиёзлардан тўғри фойдаланиш ҳамда уларни ўз вақтида
бюджетга тушишини таъминлашда солиқ ва божхона тизимида камерал ва
сайёр назоратларни мунтазам равишда олиб боришмақсадга мувофиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |