2
Мазкур қарорга мувофиқ, бюджет маълумотларининг очиқлигини янада
ошириш мақсадида бюджет маблағларининг шаклланиши ва сарфланиши
устидан парламент ва жамоатчилик назоратини ўрнатишнинг янги тартиби
белгиланди. Ушбу тизимга кўра, 2020-йилдан бошлаб давлат бюджети қонун
шаклида қабул қилинди ва халқ вакиллари томонидан назоратга олинди.
Мамлакат бюджети ва унинг ҳолати тўғрисидаги барча маълумотлар
Парламентга тақдим этиладиган Бюджет тўғрисидаги қонун лойиҳасида ва
Бюджетномада аҳоли ва ташқи ҳамкорларимизга очиқ-ойдин ҳамда халқаро
стандартларга мувофиқ тарзда очиқ тақдим этилмоқда.
Шунингдек, харажатлар вазирликлар ва идоралар кесимида тақсимланиб,
идоралар мустақиллигини ошириш билан бирга, харажатларнинг самараси
учун масъулияти ҳам кучайтирилган.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2019 йил
31 октябрь куни макроиқтисодий кўрсаткичлар, солиқ-бюджет сиёсати, давлат
бюджетининг жорий йилда кутилаётган ижроси ва 2020 йилга мўлжалланган
параметрлар муҳокамасига бағишланган йиғилишида “...асосий вазифамиз –
халқимизга муносиб иш ўринлари яратган ҳолда, даромаларни ошириш.
Жойларда иқтисодий фаол аҳолини кўпайтириш. Одамларимиз даромад
топиб, турмуш шароитини яхшилаш учун меҳнат қилишни хоҳламоқда.
Бунинг учун аҳоли тўлов қобилиятини ошириш ва бозорда маҳсулотларга
барқарор талаб шакллантириш орқали ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш
ва иқтисодий ўсишни таъминлашимиз керак”
1
деб таъкидланган.
Мазкур фикрларни амалга ошириш мақсадида, давлатимиз томонидан
тадбиркор ва инвесторларни мамлакатимизга жалб қилиш борасида шахдам
қадамлар ташланди. Яъни резидент ва норезидент тадбиркор, инвесторлар,
ҳамкорларни кўпайтириш, рискни тўғри кўра билиш мақсадида 2019 йил
30 декабрда аввалги солиқ тизимидан тубдан фарқ қилувчи янги шаклдаги
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси қабул қилинди. Зеро, солиқ
тизими давлатга, бюджетга энг керакли қон томирларидан бири бўлиб
ҳисобланади.
Шу боис, солиқ тизимини мустаҳкамламасдан иқтисодиётни юқори
чўққиларга олиб чиқиш мушкулроқ бўлади. Солиқ ставкалари, имтиёзлар
солиқ тўловчи учун ҳам давлат бюджети учун ҳам бир хилда муҳим аҳамият
касб этади. Янги Солиқ кодекси солиқ қонунчилигини максимал даражада
соддалаштириш
(солиқ
ва
йиғим
турлари
ва
миқдорларини
оптималлаштириш), қарама-қаршиликлар ва низоларни бартараф этиш
(ҳаволали нормаларнинг ва қонуности ҳужжатларининг чекланиши), ҳалол
солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни кучайтириш,
шунингдек, солиқ назорати механизмларини такомиллаштиришни кўзда
тутади.
Do'stlaringiz bilan baham: