Дарслик тошкент – iqtisodiyot – 2019


§ 5.2. Капитал экспортининг асосий шакллари ва унинг ўзига хос



Download 2,47 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/148
Sana16.04.2022
Hajmi2,47 Mb.
#556665
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   148
Bog'liq
Исмаилова Н С , Шагазатов У У Жахон иқтисодиёти ва халқаро (1)

 
§ 5.2. Капитал экспортининг асосий шакллари ва унинг ўзига хос 
томонлари 
Жаҳон ҳўжалигида капитал олиб чиқиш асосан қуйидаги шаклларда 
амалга оширилади: 
-саноат, савдо ва бошқа корхоналарга тўғридан-тўғри йўналтирилган 
инвестициялар; 
- портфель инвестициялар (хорижий облигациялар, акция, қимматбаҳо 
қоғозлар); 


79 
- ссуда капиталининг саноат ва савдо корпорациялари, банк ва бошқа 
молиявий ташкилотларига ўрта ва узоқ муддатли кредитлари ѐки заѐмлари; 
- иқтисодий ѐрдам- текинга ва имтиѐзли кредитлар шаклида (фоизсиз, кам 
фоизли). 
Жаҳон иқтисодиѐтида капитал кўчиши ва хорижий инвестициялар 
ўртасида аниқ фарқ белгиланган. Капитал кўчиши қуйидагиларни ўз ичига 
олади: хорижий ҳамкорлар билан операциялар бўйича тўловлар, заѐмлар бериш 
(5 йилдан ортиқ бўлмаган мудатда), фақат капитал жойлаштириш мақсадида 
хорижий компанияларнинг акция, облигация ва қимматбаҳо қоғозларини сотиб 
олиш, қимматбаҳо қоғозлар портфелини диверсификация қилиш ва х.к.лар. 
Хорижий инвестициялар капитал қабул қилувчи давлатда компания 
устидан назорат ўрнатиш ва уни бошқаришда иштирок этиш мақсадида капитал 
кўчиришдир. Тўғридан-тўғри йўналтирилган инвестициялар шаклида капитал 
олиб чиқиш бу капитал қабул қилувчи давлат ҳудудида капитал экспортѐри 
томонидан ишлаб чиқаришни ташкил этишини билдиради. Бу шунингдек, 
кадрларни тайѐрлаш ва ўқитиш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга рақобатчилик 
таъсиридир. 
Тўғридан-тўғри инвестициялар халқаро корпорацияларнинг жаҳон 
хўжалигидаги 
хукмронлигининг 
асосини 
ташкил 
қилади. 
Улар 
корпорацияларнинг хорижий корхоналарига тўлиқ эгалик қилиши ѐки 
акционерлик капиталининг амалда эгалик қилишига имконият беради. Одатда, 
бу шундай инвестицияларки бунда хорижий инвестор компаниянинг 
акционерлик капиталининг 25% дан кам бўлмаган миқдорига эгалик қилади. 
АҚШ, ГФР, Япониянинг статистика бошқармалари акционерлик капиталининг 
10% и ва ундан кўпроғини ўзига олган инвестицияларни Тўғридан-тўғри 
инвестициялар деб ҳисоблайди. П.Х.Линдертнинг фикрича, ―Тўғридан-тўғри
инвестициялар ва портфель инвестициялари орасидаги фарқ авваламбор 
капитал қўйиладиган фирма устидан назорат қилиш муаммосига бориб 
тақалади‖. 
Портфель инвестициялари йирик корпорациялар, марказий ва хусусий 
банклар томонидан чиқариладиган облигация заѐмларини молиялаштириш 
учун хорижий капитални жалб қилувчи муҳим манбадир. Хорижий портфель 
инвестицияларини жалб қилишда одатда йирик инвестицион банклар 
воситачилик қилади. Портфель инвестицияларнинг ҳаракатига кўп жиҳатдан 
алоҳида давлатларда облигациялар учун тўланадиган фоиз ставкаларидаги 
фарқ таъсир қилади. 
Жаҳон иқтисодиѐтида 50-йиллардан кейинги даврда капитал экспорти 
структурасида сезиларли ўзгаришлар рўй бериб жаҳон хўжалиги 
ривожланишининг ўзига хос томонларини намоѐн қилди. Улардан энг муҳими 
70-80-йилларда халқаро кредитларнинг ўсиши ва капиталнинг кредит-молия 
соҳасини пайдо бўлганлигидир. Иқтисодиѐтда ссуда капиталининг роли кескин 
ошди. 
Халқаро ссуда капитали бозори: а) пул бозори; б) капитал бозорига 
бўлинади. 

Download 2,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish