200
АННОТАЦИЯ
1.
Халқ хўжалигида қурилиш материалларининг ўрни ва
уларни ишлаб
чиқаришнинг ривожланиши.
Материаллар ишлаб чиқариш соҳаси бўлган қурилиш давлатнинг ривожланишида
яхши шароитлар яратади. Катта кўламдаги қурилиш ишларини бажариш қурилишнинг
қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкциялари ишлаб чиқариш материал-техник
базасини ривожлантириш ва мукаммаллаштиришни талаб этади.
Қурилиш – халқ хўжалигининг энг кўп материал ишлатадиган катта ҳажмдаги
қурилиш материаллари ва буюмлари истеъмол қилувчи соҳасидан биридир.
Қурилиш-монтаж ишларидаги материалларнинг тан нарҳи 50% дан ортиқни
ташкил этади. Қурилиш материалларининг арзонлашиши, уларни ташиш ва сақлашда
эҳтиѐт бўлиш, ҳамда
техник исботланган, уларни тежаб ишлатиш қурилиш нарҳининг
асосий йўлларидан бири.
Қурилиш майдончасидаги қурилиш жараѐни, иншоот йиғишнинг комплекс-
механизацияланган жараѐнига айланади, бу қурилиш муддатининг қисқаришига ,
ишчилар меҳнатининг максимал механизациялаш ва қурилиш тан нарҳининг пасайишига
олиб келади.
Қурилиш конструкциялари вазнининг камайиши қурилишнинг самарадорлигини
ошириш масаласини ҳал этишда катта аҳамиятга эга, уларни ташишда нарҳининг
пасайишига, монтаж ва транспорт воситаларининг қувватини
камайтиришга, қурилиш
конструкцияларини яхшилашга ва охир оқибат меҳнат сарфини ва қурилиш нарҳини
пасайтиришга имкон беради. Бу эса енгил металл конструкцияларни, енгил ва ғовак
бетонларни, жуда енгил тўлдирувчиларни, самарадор иссиқлик изоляцион материаллар,
пластмассалар ва х.к. ишлаб чиқаришни талаб этади.
Йил сайин юк кўтарувчи конструкцияларга талаб ошмоқда ва олдиндан
зўриқтирилган темир-бетон буюмлар ишлаб чиқариш ортмоқда.
Ташқи конструкцияларни иқлим таъсиридан (совуқ, иссиқ, қор, ѐмғир ва х.к.)
ҳимоялаш учун кам гигроскопик, сув шимувчан, иссиқлик ўтказувчан ва етарлича совуққа
ва оловга чидамли хусусиятларга эга материаллар талаб этилади.
Замонавий қурилишда маҳаллий қурилиш материалларини кенгроқ
ишлатишга
ҳаракат қилинмоқда. Маҳаллий қурилиш материаллари саноатининг ривожланиши
транспортда узоқ масофаларга ташишдан, озод этади, уларни ишлаб чиқариш учун халқ
хўжалигининг чиқиндиларидан (шлак, куллар ва х.к.) фойдаланишга имкон беради. Бу
қурилишнинг сезиларли арзонлаштиради ва экологик муаммоларни хал қилади, яъни
атроф-муҳитни тозалайди ва умум халқ хўжалигида иқтисод бўлади.
Биз юртимизда Совет хокимлиги даврида кўпгина соҳада қурилиш
материаллари
саноати яратилган. Улуғ Ватан урушидан аввал амалдаги корхоналар қайта жиҳозланган
ва реконструкция қилинган, ғишт, боғловчи материаллар, шиша ва самадор материаллар
ишлаб чиқарувчи ўнлаб конхоналар қурилган.
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда цемент асбестцемент лист материаллари ва қувурлар,
йиғма темир-бетон, ойна, деворбоп материаллар ва бошқа замонавий пардозбоп
материаллар ишлаб чиқарилмоқда. Хусусан, цемент ишлаб чиқариш ва
сифатини
яхшилашни янги қурилиш материаллари иўлаб яиқаришни ошириш керак. Қурилиш
материаллари ишлаб чиқаришда иккиламчи ҳомашѐ ва саноат чиқиндиларидан кенгроқ
фойдаланиш.
2.
Қурилиш материаллари курсининг вазифаси.
Иншоот сифати, умрбоқийлиги ва нарҳи материални тўғри танлаш ва қўллашга
боғлиқ. Материалларнинг хусусиятлари ва афзалликларини билиш қурувчига қуйидаги
имкониятларни беради:
-
Иншоотнинг ҳар бир қисмига таалуқли материал танлаш;
201
-
Уни тўғри қўллаш ва ишлов бериш;
-
Керак бўлса, материални ва бошқа материал билан иншоот сифатига таъсир
этмайдиган қилиб алмаштириш ѐки материални чиришдан ҳимоялаш;
-
Материални тўғри ташиш ва сақлаш.
Бу масалаларни хал қилишда қурувчи материалларнинг
хусусиятларини яхши
аниқлаш ва баҳолашни билиши керак. Буларни ―Қурилиш материаллари‖ ўргатади.
Инженер-педагоглар қурилиш коллежлари талабаларига ўқитиш учун ―Қурилиш
материаллари‖ курсини чуқур билишлари керак.
3.
―Қурилиш материаллари‖ курсини ўқитишнинг умумий услуби.
Қурилишда қўлланиладиган материалларнинг кўп хиллиги ва уларнинг
хусусиятлари қўллашни ўрганишни қийинлаштиради. Шунинг учун қурилиш
материаллари курсини яхши ўрганиш учун авваламбор материаллар хусусиятларини,
таркибини ва тузилиши орасидаги алоқани билиш керак.
―Қурилиш материаллари‖ курсини материалларнинг қурилишдаги ўрни ҳақидаги
ҳикоя билан бошлаш мақсадга мувофиқдир.
Маърузаларда фан бўйича қийин саволларни муҳокама қилиш керак. Лаборатория
ва амалиѐт дарсларида қурилиш материалларини тўғри ишлатиш бўйича малакаларини
ошади, назарияни амалиѐт билан боғлаш, кузатувчанлик, аниқлик, тинглаш, жиҳозлардан
фойдаланиш имконини беради. Талабалар лаборатория ишларини
бажариш режасига эга
бўлиб, уларга кўрсатилган адабиѐтлардан фойдаланиб тайѐрланишлари керак. Ҳар бир
лаборатория ишини бажаришдан олдин ўқитувчи талабанинг услубий тайѐргарлигини
текшириши керак.
―Қурилиш материаллари‖ курсида талабалар кўпгина материаллар билан
танишишлари, уларни хусусиятларини ўрганишлари, янги атамаларни ѐд олишлари керак.
Талабалар мустақил ишларини, ўзлаўтиришини узлуксиз назорат қилиш курсни
эгаллашнинг энг муҳим омилларидан бири.
Do'stlaringiz bilan baham: