Мусахон Исаков Дилобар Рўзиева


Қурилиш материаллари саноати



Download 2,75 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/92
Sana15.04.2022
Hajmi2,75 Mb.
#554366
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   92
Bog'liq
329-Текст статьи-601-1-10-20191225

Қурилиш материаллари саноати.
Республика қурилиш материаллари 
ишлаб чиқарадиган кўп тармоқли саноатга эга. Цемент, асбест-цемент, 
деворбоп материаллар, юмшоқ ёпқич ва гидроизоляция материаллари, 
табиий тошлардан қоплама материал (плита)лар, норуда қурилиш 
материаллари, қурилиш керамикаси, иссиқлик изоляцияси материаллари, 
оҳак, гипс, боғловчи материаллар ва улардан буюмлар, санитария-гигена 
жиҳозлари, полимер хом ашёдан қурилиш материаллари ва буюмлар, темир-
бетон конструкциялари ва бошқа ишлаб чиқариш тармоқлари мавжуд. 
Ўзбекистонда табиий хом ашёдан қурилиш материаллари сифатида 
фойдаланиш тарихи узоқ ўтмишга бориб тақалади. Айниқса, бинолар 
қурилишида хом ғишт, гувала, ёғоч синч, оддий тупроқ(лой)дан 
тикланадиган пахса асрлар давомида асосий қурилиш материали бўлиб 
келган. Хумдонларда пиширилган ғишт, сопол, чинни кошин, ганч, йўнилган 
гранит, мармар тошлар сарой, мадраса, масжид, работлар қурилишида кенг 
қўлланилган.
Ҳозирги даврда ушбу тармоқ корхоналарида 500 дан ортиқ номдаги 
маҳсулот турлари тайёрланади. Жумладан, 2012 йилда 6,8 млн. тонна 
цемент, 1365 млн. дона деворбоп материаллар, 7,4 млн. м
2
дераза ойналари
ишлаб чиқарилган. 
Енгил саноат. 
Ўзбекистон иқтисодиётида тўқимачилик ва енгил 
саноати кўп тармоқли индустриал комплекс бўлиб, бугунги кунда ундан 
самарали фойдаланиш мақсадида кластерларни жорий қилмоқдалар. 


58 
Кластер – битта соҳага бирлашган ва бир-бири билан узвий алоқада 
бўлган корхоналар гуруҳи, ёки кластер – битта географик ҳудудда 
жойлашган ва битта тармоқни ташкил қиладиган фирмалар гуруҳи у махсус 
соҳалар бўйича битта географик ҳудудда фаолият юритаётган, бир-бири 
билан боғлиқ бўлган ва бир-бирини тўлдирувчи компаниялар, институтлар 
гуруҳини ўз ичига олади ва горизонтал ва вертикал равишда функционал 
боғлиқликда фаолият олиб бориб, жамоавий, хусусий ва ярим жамоавий 
кўринишда бир-бири билан боғлиқ ва ўзаро бири-бирини тўлдирувчи 
фирмалар, тадқиқот ва ривожланиш институтлари гуруҳи шаклида фаолият 
олиб боради. 
Демак, кластер – ҳудудий концентрациялашувга асосланган ва 
технологик занжирга боғланган товар ва хом ашё етказиб берувчилар, асосий 
ишлаб чиқарувчиларни бирлаштирган индустрлашган мажмуа экан. 
Умумий олганда кластерлаштириш бу битта географик ҳудудда 
концентрациялашган ва маълум бир аниқ вазифани ечишга қаратилган 
фирмалар гуруҳи бўлиб, улар бир-бири билан узвий алоқадаги, жамовий 
рақобатлашувни мустаҳкамлаш мақсадида ишчи кучларини ўзаро 
бирлаштирувчи жараёндир. 
Ҳудудни ривожлантириш учун кластерли тузилмаларни шакллантириш 
қўшимча иш ўринларини яратиш, маҳаллий бюджет даромадларини ошириш, 
ваколатларни тақсимлаш, тадбиркорлик тузилмалари билан ўзаро 
таъсирлашиш, ахборот айирбошлашни жадаллаштириш ва янгиликларни 
тарғиб этиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг 
инновацион фаоллигини ҳамда ҳудудлар инновацион жозибадорлигини 
юксалтириш, ҳудудий иқтисодиётни диверсификация қилиш каби янги 
имкониятларни тақдим этади. 
Тадбиркорлик тузилмалари учун кластерлар йирик инвестиция 
лойиҳаларида иштирок этиш, қўшимча даромад олиш, янги бозорларга 
чиқиш, инновацияларни жорий этиш бўйича харажатларни қисқартириш, 


59 
инновацион фаолиятни инфратузилмавий таъминлаш, ходимлар малакасини 
ошириш, кичик корхоналарни инновацион фаолиятга жалб этиш ва 
пировардида рақобатбардошликни кўтариш омили ҳисобланади. Бунда ҳар 
бир кластер иштирокчиси бўлган корхона ўз мақсадини кўзлаган ҳолда 
нафақат ўз хўжалик фаолияти самарадорлиги ва рақобатбардошлигини 
оширади, 
балки 
тадбиркорлик 
инфратузилмасини 
шакллантиришга 
кўмаклашгани ҳолда, ҳудудда фаолият юритаётган турли хилдаги бошқа 
корхоналарнинг иқтисодий ўсишига ёрдам беради. 
Хорижий ва маҳалий экспертларнинг таъкидлашича, ҳудудий кластерда 
иштирок этиш фан ва таълим муассасалари учун ҳам жозибадор бўлиши 
мумкин, чунки бу илмий тадқиқотлар ва ишланмаларни молиялаштириш 
ҳажмини кўпайтириш, сифатини яхшилаш, илмий тадқиқот ишларининг 
техник таъминоти даражасини юксалтириш, инвестициявий ташқи 
лойиҳаларда 
иштирок 
этиш, 
илмий-педагог 
кадрлар 
малакасини 
оширишнинг янги имкониятларини яратади. 
Хорижлик эксперт Майкл Портер ўз тадқиқотларидан келиб чиқиб қайд 
этишича, кластер стратегиясининг устуворлиги корхона (фирма)лар учун 
таъминотчиларга, малакавий ходимларга, ахборотларга, хизмат ва таълим 
марказларига тўғридан-тўғри боғланишлари сабабли меҳнат унумдорлиги ва 
ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишдаги мисли кўрилмаган 
имкониятлар билан изоҳланади. 
Бундан ташқари, кластер тизимида таълим ва илмий-тадқиқот 
марказлари янги илмий-услубий ишланмаларни яратиш, уларни қисқа 
муддатда синовдан ўтказиш, ишлаб чиқариш ва илмий изланишлардаги 
ходимлар ҳамда мутахассислар меҳнатларини кўпроқ рағбатлантириш, янги 
товарларни ихтиро қилиш учун шароит пайдо бўлади. Кластерлаштиришга 
корхоналар 
инновацион 
фаолиятини 
тезлаштириш 
асосида 
рақобатбардошликни оширувчи, рақобатнинг кучли таъсирига қарши туриш 


60 
жараёнидаги талабларга тўла жавоб берувчи тузилма сифатида баҳо 
берилади. 
Таҳлилчиларнинг яна бир фикрига кўра, юқори рақобатлашув 
кўрсаткичларига эга бўлган компания ўз ютуғи орқали атрофдаги иқтисодий 
субъектларга, яъни истеъмолчилар, хом ашё етказиб берувчилар ва 
рақобатчиларга ижобий таъсирини ўтказади. Атрофдагиларнинг кучайиши 
эса компаниянинг рақобатбардошликни янада кўтаришига олиб келади. Айни 
шундай шароит кластерлар ривожланган ҳудудда яққол намоён бўлади. 

Download 2,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish