зкспорт
(+)
• )ткалнладиган импорт(-)
Б. Капигал хвракатн баланси
I
Капиталнинг уэок муддатли айланнши.
II Калиталнинг киска мудаатли айланиши.
В Тўгриловчн на компенсашмловчи поэиоиллар
Г Олтин ва вапюта захиралари балансииинг сальдоси 1
1
Боэор иқтисодиёти нааарияси ва амалиёти Олий ўқув юртдари
магистрантлари учун дарслик -Т.: Ўқитувчи, 2000. 154-бет.
3 0 6
www.ziyouz.com kutubxonasi
Очиқ иқтисодиетга эга мамлакатларда ташқи савдо
фаолияти анча эркинлаштирилган. Аммо барча мамла-
катларда ҳукуматлар таъсирида чекланган. тартибга со-
линадиган ташқи савдо амалга оширилади. Унинг асосий
воситаси тариф барьери деб аталадиган божхона пошли-
наси ҳисобланади. Шушютдек, тарифсиз чеклашлар ҳам
мавжуд бўлиб, у импорт ва экспорт квоталарини белги-
лашни ҳамда ўзини-ўзи чеклаш усулини ўз ичига олади.
Ўзини-ўзи чеклаш усули экспорт қилувчи мамлакат ҳуку-
мати ўзининг экспорт қилувчи корхоналаридан савдо бо-
зорига чиқариладиган товарларининг маълум йиллик ҳаж-
мидан (қийматидаи) ошиб кетмасликни талаб қилган ҳолда
намоён бўлади. Мамлакатда ишлаб чиқарилган маҳсулот-
дан фойдаланиш лимитини белгилаш ҳам ташқи савдони
чеклашнинг ўзига хос тури ҳисобланади.
Хукумат томонидан тарифли ва тарифсиэ чеклашлар-
дан мақсад мамлакатда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар-
нинг ички бозорда сотилишшш опшриш йўли билан тўлов
ва ташқи савдо балансининг мусбат самарасини олиш,
шунингдек, миллий товар ишлаб чиқарувчиларни ташқи
рақобатчилар тажовузидан ҳимоя қилишдан иборат.
Жаҳон хўжалик тизимига интеграциялашув шарои-
тида мамлакатшгнг иқгисодий хавфсизлигини таъминлаш
учун қуйидагиларни амалга ошириш лозим бўлади:
- экспортнинг оптимал таркибини шакллантириш.
Унинг таркибида тайёр юқори технологик, илмталаб маҳ-
сулотлар ва юқори сифатли хизматларнинг улушини кес-
кик ошириш чора-тадбирларини кўриш лозим бўлади;
- мамлакатнинг мавжуд рақобат устунлиги имконият-
ларидан фойдаланиб, миллий товар ишлаб чикарувчи-
ларнинг маҳсулотларини экспорт қилишнинг янги, истиқ-
болли бозорларини ўзлаштириш; уларда муваффақият
қозониш учун халқаро маркетинг стратегияларини амал-
га ошириш; ишлаб чиқариш кооперацияси, инжиниринг,
лизингни ривожлантириш;
- чет эл мамлакатлари, уларнинг савдо-иқгисодий таш-
килотлари, уюшма ва иттифоқлари билан ўэаро муноса-
3 0 7
www.ziyouz.com kutubxonasi
батларда қулай имтиёзли савдо режимларига эришиш;
-мамлакат корхоналарига экспорт ва импорт қилувчи
сифатида халқаро замонавий машина, техника ва техно-
логиялар, асбоб-ускуналар, ахборот ва капитал бозор-
ларига чиқишлари, транспорт коммуникацияларидан фой-
даланишлари учун шароитлар яратишга кўмаклашиш;
- кредитор мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар
ҳамда қарздор давлатлар билан бўладиган ўзаро валюта
молиявий муаммоларни тартибга солиш.
Ушбу чора-тадбирларни амалга оширишда белгиланган
ҳуқуқий меъёр ва нормалар асос бўлиб хиэмат килади. Бу
нормалар, ўз навбатида, товар ва хизматлар, интеллекту-
ал меҳнат натижалари, шунингдек, жисмоний ҳамда
хуқуқий шахсларнинг мамлакатлараро ҳаракат йўналиш-
лари, шакллари, усуллари, шартларини белгилаб беради.
Мамлакатнршг иқгисодий хавфсиалигини таъминлаш учун
давлат ташқи иқгисодии фаалиятни тартибга солади. Давлат-
нинг ташқи иқгисодий фаолиятни тартибга ссшиш механизми
иқшсодий ва эфгқуқий-маъмурий усулларни ўз ичига олади.
Иқтисодий тартибга солиш усуллари божхона пошли-
на (тўлов)лари, йиғимлари, қўшилган қиймат солиғи, ак-
цизлардан иборат.
Хуқуқий-маъмурий усуллар лицензиялаш, квоталаш,
товар сифатини сертификациялаш, айрим товарлар экспорти
ва импортига давлат монополиясини ўрнатиш, шунингдек,
божхона чегаралари орқали товарлар, капиталлар ва хиэ-
матларнинг ўтиб туриши билан боғлиқ ташкилий-ҳуқуқий
ва ташкилий-техник чора-тадбирларни ўз ичига олади
Мамлакатнинг экспорт ҳамда импорт қилиш билан боғ-
лик миллий манфаатлари ва хавфсизлитни ҳимоя қилиш
учун самарали ва мослашувчан экспорт назорати тизими-
ни шакллантириш муҳим аҳамият касб этади. Экспорт на-
зорати асосида экспорт шартномаларининг халқаро маж-
буриятларга, мамлакат иқтисодий хавфсизлиги талабла-
рига мослиги таъминланади.
Шунингдек, мамлакат иқтисодий хавфсизлиги учун
муҳим аҳамиятга эга бўлган товар ва технологиялар эк-
3 0 8
www.ziyouz.com kutubxonasi
гпорти лицензиялаштирилади. Ушбу назорат асосида би-
рон-бир стратегих ақамиятга эга бўлган маҳсулотни экс-
порт қилиш ман қилинса, ундан мамлакат ичида фойда-
ланиш имкониятлари яратилиши керак.
Мамлакатнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш-
да давлатнинг божхона органлари муҳим роль ўйнайди.
Вожхона органлари четга рухсатсия, ноқонуний равишда
капитал, миллий ва маданий бойликлар, интеллектуал
маҳсулотларнинг олиб кетилиши, ноқонуний валмта опе-
рациялари, қурол-яроғ, стратегик материал ва наркотик
моддалар контрабандасининг олдини олишга қаратилган
фаолият юритадилар.
Давлат органлари божхона назорати вазифаларини
бажариш учун халқаро тажрибада кўтт қулланувчи қуйи-
даги усуллардан фойдаланилади:
- божхана йиғимлари миқдорини тартибга солиш ор-
қали мамлакатга кириб келаётган товарлар таркибига таъ-
сир кўрсатиш. Бунда товарларнинг мамлакат ҳает фао-
лияти учун қай даражада муҳимлиги эътиборга олинади.
Аҳоли ва мамлакат эҳтиёжлари учун муҳим бўлган им-
порт маҳсулотларита бож тўловлари камайтирилади ёки
бекор қилинади. Бошқа товарларга эса бож тўловлари
юқори даражада белгиланади;
- мамлакатнинг ҳисоб ва тўлов балансининг ҳолатини
ҳисобга олган ҳолда тариф қоидаларини тартибга солиш;
- миллий иқтисодиётни жаҳон бозоридаги маҳсулот-
лар сифат кўрсаткичлари, ишлаб чиқариш харажатла-
ридаги фарқпар ҳамда ички ва ташқи бозорлардаги нарх
қайчиси туфайли юзага келадиган салбий омиллар таъ-
сиридан ҳимоя қилиш. Ички ва жаҳон бозорлари нархла-
рини мувофиқлаштириш учун божхона дастаклари ҳамда
воситаларидан фпйдаланилади3.
Божхона органпарининг муҳим вазифаларидан бири му-
ҳим стратегик хом ашёлар, валюталарни нокрнуний тарзда
3 Зкономическая беэопасность хозяйственнмх систем Учебник - М ,
И зд -в о РАГС, 2001,- с.400; К очергина Е.Т. Э коном ическая
безопасность —Ростов-на/Д.: Феникс, 20П7., -С.365-388.
3 0 9
www.ziyouz.com kutubxonasi
четга олмб
чиқиб
кетилишига ёки экспорт ва бартер опера-
циялари туфайли олинган валюта тушумларининг қайтмас-
лигига ҳамда контрабандага йўл кўймаглик ҳисобланади.
Икгисодий контрабандага қарши кураш муҳим аҳами-
ятга эга. Тагикилий жиноий гзфуҳлар ва айрим тадбир-
корлар томонидан мамлакатга ноқонуний тарзда товарла-
рининг олмб келиниши ички бозорлардаги товарларнинг
рацобатбардошлигига таъсир кўрсатади. Чунки контрабанда
товарлари божхона тўловлари, солиқларни тўламасдан
олиб кирилгани учун ички бозордаги миллий товарларга
нисбатан арзон бўлади. Натижада, улар миллий товар-
ларнинг бозорини касод қилиб, товар ишлаб чиқарувчи-
ларнинг хпнавакрон бўлишига олиб келадгг Контрабандист-
ларнинг мақсади қисқа мудцатда тонарларини сотиб, фой-
да олишдан иборат. Иқтисодий контрабандага қарши ку-
рашнинг асосий йўллари қуйидагилардан иборат:
- барча транспорт воситаларидан фойдаланиб, бож-
хона назоратидан яширинча божхона чегаралари орқали
товар, бойликлар ҳамда бошқа буюмларни олиб ўтишга
бўлган уринишларни аниқлаш ва уларнинг олдини олиш;
- контрабанда буюмларини ўз вақтида аниқлаш ва
уларни мусодара килишнинг технологик схемаларини
ишлаб чиқиш. Бунинг учун божхона чегара постларини
замонавий техника ва технологиялар билан жиҳозлаш,
юқори малакали божхона ходимларини тайёрлаш ва улар-
ни ватанпарвар қилиб тарбиялаш лозим бўлади. Шунинг-
дек, контрабанда билан шуғулланувчи шахсларнинг жа-
вобгарлиги, уларни жазога тортишнинг конуний-меъёрий
асосларини кучайтириш керак;
- ташқи иктисодий фаолият иштирокчилари ўртасида
профилактика ишларини олиб бориш;
- давлат божхона органларининг хавфсизлик ва ҳуқуқ-
тартибот органлари ҳамда жамоатчилик билан хамкор-
лиқца фаолият олиб боришларини таъминлаш;
- контрабандага қарши кураш бўйича чора-тадбирлар-
ни тартибга солувчи, уларнинг қонунийлигини таъмин-
ловчи ҳужжатларни ишлаб чиқиш.
3 1 0
www.ziyouz.com kutubxonasi
Do'stlaringiz bilan baham: |